Ихтиёрий тиббий суғурта.
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ихтиёрий тиббий суғурта бўйича маълум таркибдаги ва сифатдаги тиббий хизматларни ташкил этиш ва молиялаштиришни кўзда тутувчи шартларга асосланган шартномаларни тузади ва полисларини сотади.
Ихтиёрий тиббий суғурта объекти бўлиб фуқароларнинг суғурта ҳодисаси рўй берганда тиббий ёрдам кўрсатишга қилинадиган харажатлар билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари ҳисобланади.
Суғуртага наркологик, психоневрологик, сил, тери-таносил диспансерларида ҳисобда турувчи фуқаролар, И ва ИИ гуруҳ ногиронлари қабул қилинмайди.
Суғуртанинг мазкур тури бўйича суғурта ҳодисалари бўлиб суғурта даврида суғурталанувчининг тиббий суғурта дастурида кўзда тутилган тиббиёт муассасаларига ўткир касалликларда, сурункали касалликларнинг кучайишида, жароҳатланишда, заҳарланиш ва бошқа касалликларда тиббий суғурта дастури бўйича танланган доирадаги тиббий хизматлар кўрсатилишини талаб қилувчи маслаҳатлар ва бошқа ёрдамлар олиш учун қилинган мурожаатлари ҳисобланади.
Суғурталанувчига компания тиббиёт муассасасига қуйидагилар билан боғлиқ ҳолатларда қилган мурожаатлари бўйича харажатларни қопламайди:
алкоголь, наркотик ёки токсик моддалар таъсирида маст ҳолатда олган жароҳатлар;
у томонидан ҳар қандай транспорт воситасини алкоголь, наркотик ёки токсик моддалар таъсирида маст ҳолатдаги шахсга бериш натижасида олинган жароҳатлар;
жиноятларни содир қилиш натижасида олинган жароҳатлар;
ўзига қасддан тан жароҳати етказиш, ўз фуқаролик мажбуриятини бажариш ёки ўзининг, ёки бўлмаса учинчи шахснинг ҳаёти, соғлиги, нафсоният ва шаънини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳолда қилинган ҳаракатлар натижасида олинган жароҳатлар бундан мустасно;
ўта хавфли онкологик касалликлар, шунингдек уларнинг оғирлашуви, қон касалликлари;
венерик касалликлар, ВИЧ инфекциялари ва уларнинг оғирлашуви;
руҳий касалликлар ва уларнинг оғирлашуви;
касб касалликлари;
туберкулез, саркоидоз, муковисцедозлар, клиник шакллари ва жараён даврларидан қатъий назар;
қандли диабет (1 ва 2 турлари);
ҳомиладорлик, бола туғиш ва уларга тегишли оғирлашувлар;
гемодиализни талаб қилувчи сурункали буйрак етишмовчилиги;
трансплатация қилишни талаб қилувчи органлар ва тўқималар касалликлари;
ўткир ва сурункали нурланиш касалликлари;
тишлар ва оғиз бўшлиғи касалликлари;
ўз жонига суъиқаст қилиш;
косметик ёки пластик жарроҳлик;
профилактик даволаш ёки профилактик вакцинация;
инфекцион касалликлар;
контакт линзалари, кўз ойнаклар, эшитиш аппаратларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар.
Суғурталанувчи томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари (бадаллар) суғурталанувчи томонидан танланган тиббий суғурта дастури, суғурта суммаси, суғурталанувчини тиббий анкетаси ва текшируви натижаларидан келиб чиқиб ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |