1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва молиявий ҳисоботлар-нинг таркиби ва мазмуни



Download 0,73 Mb.
bet29/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

8.3. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари ва молиявий ҳисоботлар-нинг таркиби ва мазмуни.
Бельгиянинг бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ҳам Европа иттифоқида танлаб олинган тамойилларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. Масалан, Европа иттифоқининг 4- рақамли директивасида келтириб ўтилган “Ҳақиқий ва таҳминий олинмаган маълумотлар” бухгалтерия ҳисоботларида акс эттирилиши ҳақидаги талабларга асосланади. Бу тамойил эса инглизларнинг бухгалтерия ҳисобидаги қарашларидан олинган. Иқтисодчи олимларнинг фикрича, бу тамойил мамлакатда унинг французча тушунчаси билан интерпретация қили-нади ва қонун билан рухсат берилган алтернативлар орасидан танлаш учун асос бўлиб, у бошқа тамойиллардан муҳимроқ саналадиган инглизларнинг ёнда-шувига мос келмайди. Шуни алоҳида ажратиб кўрсатиш зарурки, солиқларга асосланган бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари амал қилганда, ҳақиқийлик ва таҳминий олинмаган маълумотлар бухгалтерия ҳисоботларида кўрсатилиши учун бухгалтерия ҳисоботлари хужжатларига тушунтиришлар ҳам қабул қилиниши шарт. Бельгияда амал қилаётган бошқа бухгалтерия тамойилларига эҳтиёткорлик, бошланғич қиймат ва бошланғич баланс ҳисоботининг кейинги якуний ҳисоботга тенглиги тамойиллари киради.
Бельгия давлатининг қонунлари бухгалтерия баланси, даромадлар ҳисоботлари шаклини ва бухгалтерия ҳисоботлари хужжатларига тавсияларни тўлиқ ва батафсил белгилаб беради. Катта бўлмаган ва ўртача компанияларнинг ҳисоботларнинг қисқартирилган шаклда тақдим этишга рухсат берилади.
Катта компанияларга эса қуйидаги уч кўрсаткичлардан камида иккита тўғри келадиган компаниялар киради:

1. Йиллик сотувлар ҳажми

145 миллион евро.

2. Умумий активлар

70 миллион евро.

3. Ишчилар сони

50 киши.

Европа иттифоқининг бошқа аъзо мамлакатларидаги каби Бельгияда ҳам ҳисоботларнинг қисқартирилган шакли катта компанияларда тақдим этиладиган ҳисоботларга ўхшаш бўлади, лекин камроқ деталлаштирилган бўлади. Бухгал-терия ҳисоботлари ўтган ҳисобот даврлари кўрсаткичларини, агар бухгалтерия ҳисобидаги усуллар ва квалификацияларда ўзгаришлар юз берган бўлса, бухгалетрия ҳисоботларининг тушунтириш хатларида тегишла тушунтиришлар бериш ва бу тушунтиришлар икки ҳисобот даврларини солиштириш имконини бериши лозим.
Бельгияда молиявий ҳисоботларнинг таркиби ва мазмуни асосан Европа иттифоқи директивалари асосида ва мамлакатда тарихий шаклланиб келган бухгалтерия ҳисобининг миллий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, Европа иттифоқи мамлакатлари билан ягона иқтисодий зонага қўшилар экан Бельгия ҳам чет мамлакатлар инвести-цияларини миллий иқтисодиётига жалб этишга эътибор қаратмоқда. Бунинг учун эса, мамлакат иқтисодий агентлари тўлдирадиган ва тақдим этадиган ҳисоботлар шакли ва мазмуни жиҳатдан оддий, тушуниш учун осон, ишончли ва фойда-лувчи учун зарур маълумотларни бериши керак. Бельгия ҳам худди шундай ҳисоботларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бельгиянинг бухгалтерия ҳисоби тизими жуда ҳам Франция бухгалтерия ҳисоби тизимига ўхшашдир. Буни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бўйича қонуний ва меъёрий хужжатларнинг бир-бирига жуда ҳам мослигида ҳам кўри-шимиз мумкин.
Европанинг бошқа мамлакатлари бухгалтерия тизимидан ажралиб тура-диган жиҳатлари:

  1. Бухгалтерия ишига ишчиларнинг ва уларни вакилларининг жуда ҳам кучли таъсири;

  2. Бухгалтерия ва солиқ қонунчилигининг узвий боғлиқлиги.

Сўнгги йилларда мамлакатда Европа иттифоқи қонунларига ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг халқаро стандартларига мос бухгалтерия ҳисобини яратишга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, Бельгияда инфляцияни бухгалтерия ҳисоби счетларида акс эттириш борасида қатор тадқиқотлар амалга оширил-моқда ва бунинг натижалари илмий мақола ва журналларда чоп этилмоқда.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish