1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Бухгалтерия ҳисоби счетлар номенклатураси ва счетлар режаси



Download 0,73 Mb.
bet26/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

7.3 Бухгалтерия ҳисоби счетлар номенклатураси ва счетлар режаси.
Германия бухгалтерия ҳисоби тизимида счетлар номенклатураси ва счетлар режасидан фойдаланилади. Счетлар номенклатураси - бу аниқ хўжалик жараён-лари учун ягона белгилардаги бухгалтерия ҳисоби счетларини тизимидир.
Счетлар номенклатураси қуйидагилар учун тайинланган;
- корхонадаги барча мавжуд счетларнинг аниқ белгилаш;
- корхона ичидаги алоҳида харажатлар ва даромадларнинг таққослаш учун зарур маълумотлар билан таъминлаш;
- тармоқдаги корхоналарнинг даромадлари ва харажатлари билан таққослаш имкониятини яратиш;
- халқаро мактабда таққослашнинг вужудга келтириш;
- белгиланган счетлар рақамларидан фойдаланган холда бухгалтерия ҳисоби матнларини соддалаштириш ва мукаммаллаштириш;
- маълумотларнинг қайта ишлашда бухгалтерия ҳисобининг замонавий самарали усулларини қўллаш учун асос яратиш.
Счетлар номенклатураси 10 бўлимдан иборат бўлиб, 0 дан 9 гача бўлган рақамлар билан белгиланади ва счетларнинг биринчи рақами счетлар номенкла-турасини билдиради. Счетлар номенклатурасининг бўлимлари 10 гурухга бўли-нади ва 0 дан 9 гача бўлган сонлар билан рақамланган бўлиб, уларни белгилаш учун счетларни рақамлардаги икки сон ажратилган. Счетлар номенкла-турасининг гурухлари ҳам ўнта счетларга бўлинади ва улар учун счетлар рақамининг 3 сони ажратилган. Счетлар ўнта субсчетларга бўлинади ва счетлар рақамининг тўртинчи ўриндаги сони билан белгиланади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, счетлар номенклатураси тўрта сондан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида мазмунга эга. Биринчи рақам счетлар номенклатураси билдирса, иккинчи рақам счетлар номенклатурасининг бўлимлари учун икки сон ажратилган, учинчи сон бўлимлардаги гурухларни, тўртичи сон эса субсчетларни билдиради. Счетлар номенклатурасидан хар бир тармоқнинг счетлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Счетлар режа-сини ишлаб чиқишда корхонанинг қайси тармоққа тегишлилиги, ҳажми хуқуқий шакли ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда счетлар номенклатурасидан тегишли счётлар ва субсчет-лар олинади. Счетлар режаси счетларнинг номлари ва уларнинг рақамларини алмаштириш имкониятини беради.
Германияда корхоналарни йирик, ўрта ва йирик корхоналарга бўлишда уларнинг капиталиги асосланилади. Савдо кодексида йиллик бухгалтерия ҳисоб-лари ва уларнинг таркиби капитали жиҳатидан ўрта ва йирик корхоналар учун алоҳида белгилаб қўйилган. Капитали ўрта ва йирик бўлган корхоналарда йиллик баланс таркиби “Савдо кодекси” да белгилаб қўйилган.
Капитали жиҳатидан кичик бўлган корхоналар қисқартирилган балансини топширади. Баланс йиллик натижадан фойдаланишига қараб ҳам ҳар хил тузилади, яъни фойданинг 50 фойизини резерга ўтказилса баланс моддалари ўзгаради.
Йиллик ҳисоботнинг балансдан кейинги шакли “Фойда ва зарарнинг ҳисоб-китоби” ҳисобланади. Фойда ва зарарнинг ҳисоб-китоби зинама-зина шаклида тузилади. Ҳисоб-китоб тўлиқ харажат ёки харажат ва айланма асосида тузилади.
Фойда ва зарар тўлиқ харажат асосида ҳисоб-китоб қилинганда қуйида-гилар кўрсатилиши зарур:
1. Оборотдан олинган тушум.
2. Тайёр ва ярим тайёр маҳсулот захирасининг кўпайиши ва камайиши.
3. Ўзининг бошқа активларини ишлаб чиқариш.
4. Бошқа ишлаб чиқариш тушумлари.
Материал харажатларига қуйидагилар киради:
а) хом-ашё материаллари, товар ишлаб чиқариш чиқариш учун сарфланган ёрдамчи ва ишлаб чиқариш материаллари;
б) махсус ҳизматларга қилинган харажатлар.
Ходимларни сақлаш харажатларига қуйидагилар киради:
а) иш ҳақи;
б) ижтимоий суғурта ажратмалар ва нафақани таъминлаш учун харажатлар ва бошқалар.
Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобининг счетлар номенклатураси

Улгуржи ва ташқи совдо корхонаси

Саноат корхонаси

0. Асосий воситалар ва капиталлар счетлари

0. Номоддий мулк объектлари ва асосий капитали

1. Молиявий счет




2. Чегаралаш счетлари

2. Айланма капитал ва аралаш даврлар фаолиятидаги харажатлар ва тушумларнинг актив чегаралаш

3. Тварларни сотиб олиш счети

3. Ўзлик капитал ва захира фондига ажратмалари.

4. Харажат турлари счетлари

4. Мажбуриятлар ва аралаш ҳисоб даврлари оралиғидаги харажатлар ва тушумларни пассив чегаралаш.

5. Харажатларни вужудга келиш жойлари бўйича счетлар

5. Даромадлар

6. Харажатларнинг айланиши асосида фойдани хисоблаш счетлари (эркин счетлар-корхона қарори бўйича)

6. Ишлаб чиқариш харажатлари

7. Счетларнинг эркин класи

7. Келгусидаги харажатлар

8. Таварларнинг сотиш счета

8. Фойда ва зарарни ҳисоблаш

9. Хотима (якуний) счетлар

9. Харажатлар ва бажарилишларини хисоб-китоби.

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики бухгалтерия ҳисоби счетлар номенклатураси тармоқлари бўйича бир-биридан жиддий фарқ қилади. Корхо-налар ўзларининг фаолиятларининг хусусиятларидан келиб чиққан холда счетлар номенклатурасини белгилаб оладилар.
Компаниялар фаолияти тўғрисидаги қонунда бухгалтерия ҳисоботлари уму-мий қабул қилинган тамойиллар асосида тузилишни кўзда тутади. Германияда бухгалтерия ҳисобининг умумий қабул қилинган тамойилларини баён қилиш билан шуғулланувчи расмий ташкилотмавжуд эмас. Амалиётда бухгалтерия муаммоларини хал қилиш бўйича қарорларни қабул қилишда Олий солиқ суди қарорига асосланилади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish