7.2. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тамойиллари. Немис қонунчилигида бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги тамойиллари кўзда тутилган. Узлуксиз фаолият кўрсатиш, ягоналик (бир хиллик) ҳисоблаш, эҳтиёткорлик, актив ва пассивларнинг ўзаро қопланишининг мавжуд эмаслиги, кейинги йилнинг бошланғич баланси билан ўтган йилнинг якуний баланснинг ягоналиги. Маълумки узлуксизлик ёки узлуксиз фаолият кўрсатиш тамойилига мувофиқ корхона келажакда ҳам фаолият кўрсатади, яъни ўз фаолиятининг келгусида тўхтатиш кўзда тутилмаган.
Бир хиллик тамйилининг немис бухгалтерия ҳисобида ўзига хос хусусиятларни очиб беради, яъни хар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган холда бухгалтерия ҳисобининг счетлар режаси ва уни юритиш қоидалари қатий белгиланади.
Ҳисоблаш ва эхтиёткорлик тамойиллари бошқа мамлакатлардаги каби қўлланилади ва ушбу принциплар даромад ва харажатларни, фойда ва зарарларни тан олишга алохида ахамиятга эга.
Актив ва пассивларнинг ўзаро қопланмаслиги тамойили корхонада мавжуд бўлган активлар ва уларнинг вужудга келиш манбалари балансда алохида кўрсатилишини билдиради. Чунки актив ва пассив ўзаро қопланганда корхона фаолияти ва унинг мол, мулки капитал ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот олиш имконияти йўқолади.
Бухгалтерия ҳисобида йилнинг якунига яъни молия йилнинг охирги 31 декабр кунига ҳисоботлар тузилади. Ўз навбвтида бу ҳисобот келгуси йилнинг бошига, яъни 1 январгача бўлган ҳисобот хам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам немис бухгалтерия ҳисоби бошқа давлатлардаги каби «кейинги йилнинг бошланғич баланси билан ўтган йилнинг якуний балансининг ягонаси» тамойилига амал қилади.
Германияда бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиш уч босқични ичига олади. Бу босқичлар бошқа мамлакатларда юритиладиган ҳисоб юритиш жараёнларига жуда ўхшаш бўлсада уларни амалга ошириш немис бухгалтерия амалиётида аниқ ва тўғри белгиланганлиги билна фарқ қилади.
Биринчи босқичда ҳисоб хужжатлари тайёрланади, яъни корхонада содир бўлган хўжалик жараёнлари дастлабки хужжатларда расмийлаштирилганидан сўнг амалга ошириладиган жараёнлар белгиланади. Бунда қуйидаги ҳисоб-китоб ишлар амалга оширилиши зарур:
-ҳисоб хужжатларини турлари ва хўжалик жараёнлари бўйича гурухланиб, бир тизимга келтирилади. Ушбу жараёнда ҳисоб хужжатлари аввало турлари, сўнгра эсаулар хўжалик операциялари бўйича тартибга солинади. Масалан, бажарилган иш ва унга тўланадиган хақни акс эттирувчи дастлабки хужжатлар бир гурухга йиғилади ва шундан сўнг хўжалик жараёнлари бўйича гурухланади;
-дастлабки хужжатларнинг мазмуни ва унда ёзилган суммаларининг тўғрилиги текширилади. Бу жараёнда дастлабки хужжатлар мазмуни тўғри гурухланганлиги текширилади. Рақамлаш хар бир гурухдаги дастлабки хуж-жатлар тариб бўйича рақамланади.
- олдиндан катировка қилиш хар бир хужжатлар ва уларнинг гурухлари бўйича суммаларни қўйиш.
Иккинчи босқичда бухгалтерия ёзувларини амалга оширилади ва қуйидаги ишларни бажаришни талаб қилади:
- ҳисоб хужжатларининг рақами ва тури кўрсатилади;
-ҳисоб хужжатига бухгалтерия ёзувларини амалга оширганлиги тўғрисидаги белги қўйилади. Бу ўз навбатида хўжалик жараёнлари билан бухгалтерия ёзувлари ўртасидаги алоқаларнинг акс эттириш имкониятини беради.
Учинчи босқич хужжатларнинг сақлаши билан боғлиқ жараён бўлиб, бунда ҳисоб хужжатлари турлари бўйича ва хронологик тартибда сақлаш учун архивга берилади.
Немис бухгалтерия ҳисоби тизимида “Бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш асослари” талабномаси бухгалтерия ҳисобини ашёвий ва вақт жиҳатларида юритиш тартибини белгилаб беради.
Корхонада содир бўлган хўжалик жараёнларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қуйидаги ҳисоб регистридан фойдаланилади:
1. Мемориал-ордер.
2. Бош китоб.
3. Ёрдамчи китоблар
Мемориал ордер барча хўжалик жараёнларини ўз вақтида ва бир хил кетма-кетликда олдиндан амалга оширилган хисоб-китоблар асосида акс эттиради. Мемерал ордерда сана, ҳисоб хужжатининг рақами, бухгалтерия ёзувининг матни, суммаси ва бухгалтерия икиёқламаёзуви ёзилади. Хозирги пайтда хўжалик операцияларини мемориал ордерда ҳар куни акс эттирмасдан балки ойда бир маротаба ой охирида компьютер ёрдамида амалга оширилади.
Бош китобда содир бўлган хўжалик жараёнлари тартибга солинган холда счетлар режасига мувофиқ ёзилади. Мемориал ордерлардаги ёзувлар бухгал-терия ёзувларининг асоси ҳисобланади. Бош китобдаги счетлар асосида якуний баланс тузилади ҳамда фойда ва зарарларнинг ҳисоб-китоби қилинади. Бош китобда сана, хужжат рақами, бухгалтерия ёзувининг матни, боғланадиган счетлар, дебет ёки кредит суммалари кўрсатилади.
Ёрдамчи китоблар мемориал ордер ва бош китобдан олиниши мумкин бўлмаган маълумотларни бериш имкониятига эга. Ёрдамчи китоблар хўжалик жараёнлари тўғрисида кенг қамровли маълумотларни бера олади. Бизнинг амалиётимизда бош китоб, синтетик счетга ёрдамчи китоб эса аналитик счетга мос келади. Ёрдамчи китобларнинг юритиш айниқса мажбуриятлар, иш хақи, омбордаги захираларнинг хисоб-китоби учун алохида аҳамиятга эга.