8.2. Бухгалтерия ҳисобининг қонуний ва меъёрий асослари.
Маълумки, бухгалтерия ҳисобининг қонуний ва меъёрий асослари муҳим аҳамият касб этиб, уларнинг мамлакат иқтисодий агентларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти каттадир.
Бельгияда ҳам бухгалтерия ҳисобининг қонуний ва меъёрий асосларидаги ўзгаришлар 70-йилларнинг бошларида юз берди. Бухгалтерия ҳисобининг бош-қарувчилик вазифаларини янада кенгайтиришга талаб жамиятнинг турли гуруҳларидан келиб туша бошлади. Булар асосан касаба ушюмалар, ишчилар қўмиталари, молиявий таҳлилчилар, бухгалтерлар ва иқтисодчи олимлар эди. 1973 йилда молиявий таҳлилчилар, ишчилар қўмиталари ҳам акциядорлар каби маълумотлар олиш ҳуқуқига эга эканликларини белгилаб берди. Бельгияда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қуйидаги қонунлар қабул қилинди:
1975 йилда бухгалтерия иши ҳақида қонун қабул қилиниб, бу қонун компанияларнинг бухгалтерия ҳисоботлари мезонларини ва ушбу мезонларга амал қилинмаганда қандай жазолар қўлланилишини белгилаб берди.
1976 йилдаги қирол фармони, бу фармон қийматликларни баҳолаш қоидалари ва тўлиқ маълумотлар билан таъминлаш талабларини белгилайди.
1978 йилдаги қирол фармони, бу фармон бухгалтерия ҳисоботлари шакллари ва уларни тақдим этиш форматларини белгилаб беради.
1983 йилдаги қирол фармони, бу фармон эса белъгия бухгалтерия қонун-чилигини Европа иттифоқининг 4- рақамли директиваси билан мослаштиришга қаратилган.
1990 йилги қирол фармонида консолидациялашган бухгалтерия ҳисобот-
ларини Европа иттифоқининг 7- рақамли директивасига мослашган ҳолда тузиш
қоидалари келтирилиб ўтилган.
Юқоридаги ва Европа иттифоқи доирасида қабул қилинган тегишли қонунлар, низомлар, кўрсатма ва йўриқномалар Бельгия бухгалтерия ҳисоби қонуний ва меъёрий асослари бўлиб хизмат қилади. Бу қонунлар Белъгиядаги иқтисодий жараёнлар ва Европа Иттифоқида кечаётган иқтисодий жараёнлар билан биргаликда ўзгариб, такомиллашиб, ривожланиб боради. Зеро, мамлакат-лар ўзаро ва уларнинг иқтисодий агентларининг бир-бирлари билан муносабат-лари хўжалик жараёнларининг интенсивлашуви учун хизмат қилади.
Маълумки, ҳозирда Европа иттифоқи мамлакатларидан ягона бозор тизими амал қилиб, аъзо мамлакатлар орасида ресурслар ҳаракати капитал, ишчи кучи, хом-ашё ва шу кабилар ҳеч қандай тўсиқсиз амалга оширилади. Бу эса уларнинг ҳисобини юритишнинг олдида янги вазифаларни қуяди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун эса аввало бухгалтерия ҳисобининг адолатли, ишончли ва тенг манфаатли қонуний ва меъёрий асослари ишлаб чиқилиши лозим. Ундан ташқари, хўжалик жараёнларини бирламчи ҳисобини юритиш учун муҳим саналадиган бирламчи хужжатлар шакли, таркиби, уларни тўлдириш, тақдим этиш ва ўзаро алмашишнинг мукаммал, такомиллашган қоидалари ва меърлари-ни ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Бу хужжатларни унификациялаш, бир хил-лаштириш учун қатор янги қонунлар ва меъёрий хужжатлар қабул қилишга тўғри келади. Ҳар қандай хўжалик жараёни иқтисодий мазмунига кўра қонуний ва меъёрий жиҳатдан тўғри расмийлаштирилиши лозим. Бунда эса мамлакат ва иттифоқ доирасида бухгалтерия ҳисобининг қонуний ва меъёрий асосларини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |