9.2. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари. Италияда Европа Иқтисодий Ҳамкорликнинг 4-сонли директиваси низом-ларини қўллашда мамлакатдаги илмий журналлар саҳифаларида компанияда ишлар ҳолати ҳақида ахборотнинг “Ҳақиқийлик ва номақбул тақдим қилиниши” тамойилини таъминлаш талаблари ҳақида жиддий мунозаралар авж олди. Иқтисодчи олим Канцианининг таъкидлашича (1988), Британия таърифи нотўғри бўлиб, бошланишидан тартибга солувчи меъёрлардан маънодошлик ва аниқликни талаб этувчи Италия юридик анъанасига зид келади. Бу муаллиф янги концепция мавжуд Италия талаблари доирасида тушунтирилиши керак, деб таклиф киритди. У тақдим этилаётган бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари аниқ ва тушунарли бўлишини талаб этади. Ҳозирда амалиётда кўрсатилган ҳужжатлар ҳақиқий ва тўғри бўлиши учун янада қатъий талаблар қўлланилади. Буни ҳисобга олган ҳолда эълон қилинган янги тамойил яқин орада Итальян бухгалтериясига бирор ўзгариш киритишни кутиш жуда мушкул.
Қонун бўйича талаб қилинадиган бухгалтерлик ҳисоботи ҳужжатлари баланс ҳисоботи, фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот ва ҳисоботларга шарҳларни ўз ичига олади. Лекин уларни тўлиқ ҳажмда, фақат йирик компаниялар қисқа вариантлар билан чекланадилар. Йирик компанияларга фаолият кўрсаткичлари ўрнатилган уч чекловнинг иккитасидан ўтувчи ташкилотлар киради:
Активларнинг умумий ҳажми икки миллиард евро;
Реализациянинг умумий ҳажми тўрт миллиард евро;
Ишчилар сони 50 киши.
Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотига кирувчи мамлакатларининг кўпчилигида бўлганидек, бухгалтерлик ҳужжатларининг тўлиқ ва қисқар-тирилган шакллари бир хил таркибга эга. У охирги ҳолатда тўлиқ тўлдирилади. Баланс ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботда йиллар бўйича таққосланадиган кўрсаткичларни кўрсатиш талаб этилади. Қўлланилаётган бух-галтерлик ёндашувлари ёки таҳлил усулидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳисобот-ларга шарҳларга фойдаланувчи жорий кўрсаткичларни аввалги ҳисобот йили кўрсаткичлари билан таққослаш учун тўлиқ маълумот берилиши керак.
Италиядаги баланс ҳисоби Германияникига ўхшаш. Баланс ҳисоботи Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 4-сонли директиваси низомларига мос келувчи горизонтал ҳажмда тақдим этилади. Фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисо-бот вертикал ҳажмда тузилади, унда харажатлар тури бўйича усулга устунлик берилади. У баъзан функционал усулга нисбатан қўлланилади. Шарҳлар бухгалтерия ҳисоботларини ташкилий қисми ҳисобланади.