1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Бухгалтерия ҳисобот ҳужжатлари консолидацияси



Download 0,73 Mb.
bet32/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

9.3. Бухгалтерия ҳисобот ҳужжатлари консолидацияси.
Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 7-сонли директиваси талабларини ҳисобга олган ҳолда тузатилган қонунчилик 1994 йилдан бошлаб консолидацияланган бухгалтерия ҳужжатларини тузиишнинг янги қоидаларини киритди. Бунгача фонд биржасида рўйхатга олинган компаниялар ва иқтисодиёт-нинг баъзи алоҳида тармоқларида ишловчи тузилмалар учунгина гуруҳли ҳисоботлар талаб қилинарди.
Консолидацияланган бухгалтерлик ҳужжатларини тақдим этиш мажбурияти ҳамма тузатишлардан сўнг кўрсаткичлари ўрнатилган уч чекловни иккитасидан ортган гуруҳларгагина қўйилади:
Активларнинг умумий ҳажми 10 миллиард евро;
Реализациянинг умумий ҳажми 20 миллиард ;
Ишчилар сони 250 киши.
Бу талаб асосий компаниядан ташқарии қуйидаги тузилмаларга қўйилади:
1. Холдинг компанияси икки умумий мажлисда овоз берувчиларнинг катта қисмини назорат қилган ҳолатда киритилиши керак бўлган шўъба корхоналар. Бу ҳолатда модда бўйича консолидация қўлланилади.
2. Кўп сонли аъзоларидан ташкил топган гуруҳлар ва ҳамкор корхоналар мутаносиб консолидацияга мурожаат қилади.
3. Фаолияти сезиларли таъсир остида бўлган, лекин асосий компания томонидан бошқарилмайдиган ассоциацияланган компаниялар. Агар асосий компаниянинг овоз берувчи акциялари улуши 20 фоиздан, фонд биржасида рўйхатга олинган компания учун эса 10 фоиздан ортса, одатда сезиларли таъсир юэага келади. Бу ҳолатда капитал ҳисоби усулидан фойдаланилади.
Баъзи компанияларни консолидацияланган ҳисоботларга киритилмаслик имконини берувчи алоҳида чекловлар мавжуд. Бироқ улар тўғрисидаги маълумот ҳисоботларга қуйидаги шарҳларда берилиши керак:
1. Агар инвестиция номоддий кўринишда амалга оиширилган бўлса;
2. Агар қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлса, модда бўйича ёки профес-сионал бухгалтерия ўрнига капитал ҳисоби усулидан фойдаланиш мумкин:
а) инвестиция олувчи компания ишонч қоғози бўйича бошқарилади ёки ликвидация ҳолатида бўлади;
б) яқин келажакда активларни улар билан боғлиқ активлар билан қайта сотувни амалга ошириш усул инвестициялар киритилади;
в) шўъба корхоналар гуруҳининг бошқа компаниялари ихтисосидан қатъий фарқ қилувчи фаолият билан шуғулланадилар. Уларни консолидацияланган ҳисоботларга киритилган ахборотнинг “Ҳақиқий ва номақбул тақдим қилиниши” тамойили бузилишига олиб келиши мумкин;
г) шундай инвестициялар мавжудки, улар ҳақидаги маълумот оқланмай-диган воситалар ёки вақти юқори даражада сарфлашни талаб этиши мумкин.
Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг 7-сонли директиваси низом-ларига мувофиқ, компанияларнинг кичик гурҳлари уларнинг холдинг компаниялари буни Европа Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси бўлган мамлакатлардан бирида амалга оширса, консолидацияланган ҳужжатларни топширмасликлари лозим. Консолидацияланган ҳужжатларни тақдим этиш ҳажми одатда алоҳида компанияларнинг ҳисобот ҳужжатлари ҳажми билан мос келади, аммо бунда икки талаб мавжуд:
1. Баланс ҳисоботи шўъба корхоналарининг иштироки улушини кўрсатиш керак.
1. Фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот таннархининг функционал таҳлили-ни акс эттиради.
Гудвилл алоҳида компанияларнинг бухгалтерлик ҳисобот ҳужжатларида сотиб олишда унга тўланган нарх сифатида кўрсатилади. Бунинг нархнинг ўзи сотиб олиш шартномасида кўрсатилади. Бундай гудвилл одатда 5-10 йил давомида амортизацияланади ва солиққа тортишга оид харажатлар ҳисобланади.
Консолидацияланган ҳисобот ҳужжатларида гудвилл олинганларнинг ҳаммаси учун қийматнинг нотўғри эмаслиги ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқилади. Ижобий гудвилл тақсимланмаган фойда ҳисобидан чиқарилиши ёки капитализацияланиши мумкин. Охирги ҳолатда унинг амортизация муддати одатда 5 йилдан ошмайди. Салбий гудвилл келгуси йўқотишлар учун заҳира ёки фонд сифатида кўрсатилиши керак.
Баланс ҳисоботини тузиш санасида пул активлари ва пассивларининг ҳаммаси йилнинг охирги ойидаги ўртача курс бўйича қайта ҳисобланади. Қайта ҳисоблаш тушган фойда баланс ҳисоботининг пассив бўлимида ажратилган даромад сифатида кўрсатилади. Қайта ҳисоблашдан аниқланган зарарлар кўрил-ган даромад ҳисобидан қопланади. Агар у етмаса, фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботга киритилади. Пул моддалари чет эл валютасида тўланганда олинган фойда ёки зарар шунингдек, фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботда кўрсатилади.
Чет эл валютасидаги инвестициялар учун IAS 21 стандартини қўллаш лозим. Италияда инфляцияланган таъсирлар ҳисоби билан боғлиқ ҳеч қандай бухгалтерия қоидалари ишлаб чиқилмаган. Лекин уларнинг ҳисоби учун махсус индекслардан фойдаланиб, қайта ҳисоблашни ўтказишга рухсат этилади, охирги марта бундай баҳолаш 1983 йилда ўтказилган.
Одатда асосий фондларни баҳолаш учун асос уларнинг дастлабки қиймати ҳисобланади. Асосий фондларнинг ташкил этиш билан боғлиқ молиявий хара-жатлар асосий воситалар билан боғлиқ ишларнинг якунланишигача бўлган муддатда капитализацияланади. Амортизация меъёрлари солиқ қонунлари орқали ўрнатилади. Амалиётда кўпинча тезлаштирилган усул қўлланилади. Ҳукумат субсидияларига бухгалтерлик ёндашуви алоҳида ҳолатларда қонунга, бошқа ҳолатларда-IAS 21 стандарти тамойилларига таянади.
Тадқиқот ва ишланмаларни ҳисобдан чиқариш ёки кечиктириш қўлланила-диган охирги ҳолатда кутилаётган соф фойдадан ортмаслик керак. Кечикти-рилган даврда кўпи билан 5 йил давомида амортизацияланиши керак.
Тайёр буюмларнинг заҳираси қиймати таннарх ва бозор қиймати маъно-ларининг қуйи кўрсаткичи бўйича кўрсатилади. Охиргиси сотишнинг соф қиймати ёки тикланадиган қиймат сифатида аниқланади. Таннарх харажатларни қоплаш “қоплаш” усули бўйича ҳисоблаб чиқилади. Унга тушунча киритиш бухгалтерия ҳисоботларига шарҳларда берилиши лозим. Бунда ЛИФО, ФИФО, АВЕКО усулларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Узоқ муддатли шартномалар учун тугалланмаган ишлаб чиқариш шартнома тугагач ёки фоиз бўйича ишларни бажаришда ҳисобга олинади.
Италия амалиётида одатда ижаранинг ҳамма кўринишлари қисқа муддатли сифатида кўриб чиқилади.
Солиқ қоидаларининг бухгалтерия қоидалари билан узвий боғлиқлиги туфайли одатда амалиётда ажратилган солиқлар юзага келмайди.
Давлат нафақалари иш ҳақининг ҳажми компанияларнинг ажратмаларига боғлиқ. Бу эҳтиёжларга ажратмалар харажатлар кўрсаткичларга нисбатан юзага келган меъёр бўйича фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот киради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish