1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Бюджет муассасаларида бухгалтерия ҳисоби



Download 0,73 Mb.
bet35/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

10.3. Бюджет муассасаларида бухгалтерия ҳисоби.
Хитойда Молия вазмрлиги томонидан давлат бюджет ташкилотларида амалга ошириладиган ҳисоб ва уларнинг маҳаллий бўлимлари томонидан юри-тиладиган маҳллий бўлимлар бюджетларининг ҳисоби “Бюджет ташкилотлари-даги ҳисоб” ни англатади.
Бюджет назорати марказлаштирилган тартибда ва марказлаштирилмаган (маҳаллий) маъмурий даражада амалга оширилади. Марказий бюджет давлат назоратидаги барча марказий бошқармалар ва етакчи корхоналар бюджет-ларидан иборат. Маҳаллий бюджетлар, маҳаллий бўлимлар ва маҳаллий корхо-налар бюджетларидан ҳамда уларга бўйсунган бўлимлар корхоналар бюджет-ларининг умумий суммасидан иборат.
Давлат бюджети молиявий ресурсларни сафарбар этиш ва уни тақсимлаш боарсидаги давлатнинг муҳим қуроли вазифасини бажаради. Давлат бюджети шунингдек, давлат молиявий режасини ишлаб чиқишнинг асоси сифатида хизмат қилади. Давлат Кенгаши бюджетни ишлаб чиқиш ва бажарилиши учун жавоб беради.
Давлат бюджети даромадни ҳам, бюджетли маблағларнинг тақсимланишини ҳам ўз ичига олади. Бюджет даромадлари икки нуқтаи назардан кўриб чиқилади: Иқтсодиётнинг турлари (секторлари) бўйича ва саноат тармоқлари бўйича. Жорий даромадалар бюджетга манна шу турли - туман манбалардан келиб тушади. Бюджет маблағларининг тақсимланиши давлат режаси ва ундан келиб чиқадиган сиёсат асосида амалга оширилади.
Бюджет маблағларидан фойдаланиш икки йўл билан туркумланиши мумкин:
1.Улардан фойдаланиш хусусиятига қараб (маориф, маданият ва ҳ.к.).
2. Қандай мақсадга қаратилганлигига қараб ( капитал қурилиш, қўшимча айланма маблағалар, тармоқлар иқтисодиётидаги ишлаб чиқариш харажатлар ва шу кабилар).
Хитойнинг давлат бюджети қуйилаги хусусиятларга эга:
а) бюджет маблағларини тўплайди ва сарфлайди;
б) иқтисодиётни ривожлантириш учун зарур бўлган фондларни жамғаради;
в) бюджет фондларининг кўп қисмини ижтимоий қурилиш ва фаровонликни ошириш учун ишлатади;
г) даромадлар ва харажатларнинг баланслаштирилиши талабларига риоя қилади.
Бюджет ташкилотларидаги ҳисоб тушунчаси қуйидагилардан иборат:
а) асосий тоифалар;
б) функциялари;
в) тамойиллари.
Асосий тоифалар давлат бюджет ташкилотларидаги ҳисоб ва маъмурий ҳамда жамоат ташкилотларидаги ҳисобдан иборат. Йиғма бюджетли ҳиссоб уч даражадан иборат:
а) юқори даражадаги Молия вазирлиги;
б) маҳаллий даражадаги молия бўлимлари;
в) туман молия бўлимлари.
Қолган тоифалар қуйидаги счётлардан иборат: хазина учун, капитал қурилиши учун, маблағлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ва ҳоказо. Ўзининг навбатида ҳар хил даражадаги маъмурий ва жамоат бўлинмаларининг учта тури мавжуд. Улар умумий бюджетни ҳосил қилиб, мустақил йиғма бюджет ҳисобини амалга оширади. Унга бухгалтерия ҳисобини юритувчи хўжалик бирликларининг дастлабки, ўртача ва негизли даражалари киради.
Бюджет ташкилотларида ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • бухгалтерия ҳодисалари ва операциялари устидан назорат қилиш;

  • мунтазам молиявий ҳисоботларни тайёрлаш

- барча корхоналар томонидан бюджетларни ишлаб чиқлиши устидан назо-рат қилиш;
- маблағларни жалб қилиш ва тақсимлашда хазинахонага ёрдам қилиш;
- умумий ва алоҳида бюджетларни яратиш;
- бюджет ҳисоботлари устидан кузатиб бориши.
Бу вазифалар бюджет назоратини кучайтириш ва давлат мулкларининг бутлигини таъминлашга қаратилган.
Бюджет ҳисобнинг тамойиллари қуйидаги қоидалардан иборат:

  • ягона тартибдаги ҳисоб тизими;

- якунлаб ҳисоблашнинг асоси бўлиб, маблағларнинг реал келиб тушиши ҳисобланади;
- даромадлар ёки зарарларни якунлаб ҳисобламаслик.
Бюджет ташкилотларидаги йиғма ҳисобда қўлланиладиган ҳужжатлар қуйи-даги учта турдан иборат:

  • даромад тўғрисидаги статистика ҳисоботлари;

  • бюджет маблағларини тақсимлаш;

  • капитал қурилишга кетган харажатлар тўғрисидаги ҳар ойлик ҳисоботлар.

Бюджетга тушумлар маблағларнинг манбаларини ҳисобга оладиган қуйи-даги тўртта счётда акс эттирилади:

  • давлат хазинахонасига келиб тушадиган бюджет даромадлари;

  • молия бошқармалари ташкилотларининг бюджетли дотациялари;

- юқорироқ даражадаги молия бошқармалари ташкилотларидан фондлар-нинг ўтказилиши;
- махсус бюджет фондларидан бюджетли даромадлар.
Шунинг учун ҳисоб тизимига ҳисоботнинг учта шакли киритилган:

  • бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисида молия ҳисоботи;

- асосий кўрсаткичлар, жумладан тузилиши, штатлар ва ҳоказолар бўйича ҳисоботлар;
- бошқа қўшимча ҳисоботлар.
Маъмурий ва жамоат ташкилотларидаги йиғма бюджетли ҳисоб ҳодиса-ларни ва ҳисоботни рўйхатга олиш, уларнинг фаолияти ҳамда ўз бюджет-ларининг бажарилиши устидан назорат қилиш учун қўлланилади. Лекин бу ташкилотлар ўз фаолиятларидан жуда кам даромад олиши мумкин ёки бутунлай даромадсиз бўлиб, уларнинг харажатлари асосан давлат бюджетининг ажратма-лари ҳисобидан таъминланади. Шундай қилиб, уларнинг фаолиятидаги асосий эътибор молиявий харажатларни камайтириш ва маблағлардан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга қаратилади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish