1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Молиявий ҳисобот шаклларининг мазмуни ва асосий кўрсаткич-лари



Download 0,73 Mb.
bet39/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

11.3. Молиявий ҳисобот шаклларининг мазмуни ва асосий кўрсаткич-лари.
Ҳисобот ўзида ҳисобот даври мобайнида корхона хўжалик фаолияти нати-жаларини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимини ифодалайди. Ҳисобот бухгал-терия ҳисоби, статистика ҳисоби ва оператив ҳисоб маълумотлари бўйича жадвалларини қамраб олади. Улар бухгалтерия ҳисобининг якунловчи босқичи ҳисобланади.
Ҳисобот маълумотлари ташқи фойдаланувчиларини корхона фаолиятига самарали баҳо беришлари ва шунингдек, корхона фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишлари учун зарур ҳисобланади. Шунинг Билан бир қаторда ҳисобот маълумотлари корхона фаолиятини бошқаришда зарур қарорлар қабул қилиш учун ҳам маълумотлар манбаи сифатида хизмат қилади.
Ҳозирги кунга келиб корхоналар қуйидаги жорий молиявий ҳисобот шаклларини тузиб борадилар:
1- шакл “Бухгалтерия баланси”;
2 - шакл “Фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот”.
“Бухгалтерия ҳисобининг низом” га мувофиқ корхоналарнинг йиллик бух-галтерия ҳисоби қуйидагиларни ташкил этади:

  • Бухгалтерия баланси;

  • Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот;

  • Меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган иловалар;

  • Аудиторлик хулосалари;

  • Изоҳ хатлари.

2002 йилдан бошлаб йиллик бухгалтерия ҳисоботларига қуйидагилар киритилади:
1. Бухгалтерия баланси (1- шакл).
2. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл).
3. Капитални ўзгариши тўғрисида ҳисобот (3-шакл).
4. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (4-шакл).
5. Бухгалтерия балансига илова (5-шакл).
6. Олинган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот (6-шакл).
Бухгалтерия балансида шахсий капитал, мажбуриятлар, активларнинг алоҳида турлари акс эттирилади. Бухгалтерия балансида активлар ва мажбу-риятлар амал қилиш муддатига боғлиқ ҳолда иккига: узоқ муддатли ва қисқа муддатли турларга бўлинади. Баланснинг тузилиши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Балансда асосий воситаларни уч моддаси акс эттирилиши тавсия этилади:

  1. Дастлабки қиймати;

  2. Амортизация ёки эскириш қиймати;

  3. Қолдиқ қиймати.

Балансга кўрсаткичлар нетто баҳода кирим қилинади ва молиявий ҳисоботга ёзиладиган хатларда ёритиб берилади.
Бухгалтерия ҳисобида шаклланадиган ташкилот фаолиятининг молиявий натижаси тўғрисидаги ахборот элементлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс этади. Улар корхонанинг даромад ва харажатлари ҳисобланади.
Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда акс этадиган корхонанинг молиявий ҳолати ўзгариши ҳақидаги ахборот бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот элементларидан кўра самарали ҳисобланади.
Корхона томонидан унинг хўжалик фаолиятидаги ўтган воқеалар натижа-сида назорат қилинадиган хўжалик маблағлари мулк сифатида тан олинади. Улар келгусида фойда келтириши мумкин. Келгусида иқтисодий фойдалар-мулкнинг пул маблағлари оқими ёки улар эквивалентларининг ташкилотга тўғри ёки эгри таъсир этишининг қулай имконияти ҳисобланади.
Мулк объекти келгусида корхонанинг иқтисодий фойдасини қуйидагича шакллантириши мумкин:
а) савдога мўлжалланган ишлар, хизматлар, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида ёки бошқа объект бирга фойдаланишида;
б) мулкнинг бошқа объектига айирбошланади;
в) кредиторлик қарзини тўлашда фойдаланади;
г) ташкилот мулкдорлари ўртасида тақсимланади.
Объектининг моддий-ашёвий шакли ва ундан фойдаланишнинг юридик шароитлари мулкни аниқлашнинг ягона мезони ҳисобланмайди. Корхонанинг ҳисобот санасида мавжуд бўлган мажбурияти кредиторлик қарзи деб тан олина-ди. Бу унинг хўжалик фаолиятининг ўтган воқеалари натижаси ҳисобланади ва у бўйича ҳисоб-китоблар корхона ресурсларини жамланишига олиб келиши керак.
Кредиторлик қарзи шартнома ва ҳуқуқий меъёр, шунингдек, бизнес фаолияти анъанаси кучда бўлган вақтда юзага келиши мумкин.
Кредиторлик қарзини тўлаш одатда бошқа томон талабларини қондириш учун корхона алоҳида иқтисодий манфаат яширилган ресурсларидан маҳрум бўлишини кўзда тутади. Бу қуйидаги шаклларда юз бериши мумкин:
а) пул маблағларини тўлаш;
б) бошқа мулкни ўтказиш;
в) хизмат кўрсатиш;
г) бир кўринишдаги кредиторлик қарзининг бошқа кўринишидаги қарз билан алмаштириш;
д) кредиторлик қарзини капиталга ўзгариши;
е) кредитор томонидан талабларни олиш.
Капитал корхонанинг хўжалик маблағларидан кредиторлик қарзи чегирил-гандан сўнгги қолдиқ ҳисобланади.
Ҳисобот давридаги иқтисодий манфаатларнинг ошиши ёки кредиторлик қарзини камайтириш даромад деб тан олинади. Улар мулкдорлар тўловларидан капитал ортишига олиб келади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish