1.2. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимларининг туркумланиши.
Бухгалтерия ҳисоби фани аниқ, қизиқарли, тортишувли ва муаммоли фанлардан бири ҳисобланади. Тарихий таълимотларга кўра бухгалтерия ҳи-собини ташкил қилиш ва такомиллаштириш борасида тўрт йирик, яъни итальян, француз, немис ва англия - америка мактаблари мавжуддир. Бухгалтерия ҳисоби-нинг ташкилий жиҳатлари борасида бу мактабларнинг қарашлари бир-бирига ўхшамайди. Уларнинг таълимотларида бухгалтерия ҳисоби фанининг асоси ҳам ҳар хил талқин қилинади. Масалан, итальян мактаби вакиллари бухгалтерия ҳисоби фанининг асосини алгебра ва ҳуқуқ, француз мактаби вакиллари аниқ сиёсий иқтисод, немис мактаби вакиллари мате-матика, англия-америка мактаби вакиллари психология деб қарайдилар. Шу сабабли бухгалтерия ҳисоби фанининг вазифаси, предмети, объекти, усул ва услубиёти, тамойиллари ва таркибий тузилиши борасидаги уларнинг қарашлари турличадир.
Я.В. Соколов ўзининг “История развития бухгалтерского учета” номли асарида бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлишини қуйидаги уч қарашга бўлади: 600 йил олдин, хўжалик ҳаётидаги мақсадли жараёнларнинг рўйхатга олиниши натижасида; 500 йил олдин, бу борада Лука Пачолининг китоби чиқиши билан; 100 йил олдин, бу борада ҳар хил мактабларнинг пайдо бўлиши билан. Ривожланган давлатларда қарийб бир асрдан буён бухгалтерия ҳисоби молиявий, бошқарув ҳамда ишлаб чиқариш ҳисобларига бўлиб ўрганиб келинади ва бу борада ҳар хил қарашлар мавжуд бўлиб, уларнинг бир-биридан фарқи, бирлиги ва вазифалари тўғрисида ҳали ҳам бир тўхтамга келингани йўқ. Таъкидлаб ўтганимиздек, дунёда бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиниши ва такомил-лашиши борасида тўртта асосий мактаб мавжуд бўлиб, уларнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилий тузилиши тўғрисидаги қарашлари ҳам ҳар хилдир. Бир мактаб вакиллари бухгалтерия ҳисобини молиявий ва бошқарув ҳисобига, иккинчи мактаб вакиллари бошқарув, молиявий ва ишлаб чиқариш ҳисобларига бўлмоқ-далар. Учинчи мактаб вакиллари эса, бухгалтерия ҳисоби ўрнида молиявий ҳисобни кўрсатмоқдалар ёки бошқарув ҳисоби ўрнида бошқарув бухгалтерияси каби сўзларни қўлламоқдалар.
Итальян мактабининг вакилларидан бири Джузеппе Чербони ХХ асрнинг бошларидаёқ “Амалий молиявий ҳисоб – бу бухгалтерия ҳисобидир, бошқарув ҳисоби эса биринчи навбатда аналитик ҳисобдир” деб таъкидлаб ўтган.
Англия - америка мактабининг вакили Чарльз Хорнгрен бухгалтерия ҳисобини бошқарув ва молиявий ҳисобларга бўлиб, уларнинг фарқини етти кўринишда изоҳлаб берди. Шунингдек, у ўз асарларида “Бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш ҳисобининг кўпгина камчиликларини тугатди” деб таъкид-лайди.
Дж. Ли. Никольсон ва Дж. Рорбахлар ишлаб чиқариш ҳисобини алоҳида ҳисоб тури сифатида қараб, унинг аниқ вазифаларини белгилаб берди.
Я.В. Соколов ўзининг “Очерки по истории бухгалтерского учета” номли асарида 1950 йилларга келиб, ишлаб чиқариш ҳисобининг ўрнини бошқарув ҳисоби олди, деб изоҳласа, К. Друри ўзининг “Введение в управленческий и производственный учет” номли асарида 1950 йилга келиб, ишлаб чиқариш ҳисоби маълумотларига ички ва ташқи фойдаланувчилар талабининг ошганини кўрсатади.
Юқорида келтирилган қарашлар қаторида ишлаб чиқариш ҳисоби тўғрисида
республикамиз иқтисодчи олимлари ҳам ҳар хил фикр билдирганлар.
Масалан, Б. Хасанов ўз асарларида ишлаб чиқариш ҳисобини, молиявий ва бошқарув ҳисоблари каби алоҳида ҳисоб тури сифатида кўрсатиб, уни ҳи-собнинг бир объекти сифатида қарайди. К. Жуманиёзов, Б. Махсудов ва Х.Ортиқовлар ҳам ишлаб чиқариш ҳисобини бухгалтерия ҳисобининг бир қисми сифатида қарайдилар. Лекин баъзи олимларимиз Дж. Шим, Дж. Сигел ва Я.В. Соколовлар ишлаб чиқариш ҳисоби – бошқарув ва молиявий ҳисобларининг ичида ётади, деб таъкидлайдилар. Баъзи бир олимлар тезкор ҳисоб ўрнида тезкор ишлаб чиқариш ҳисобини қўллайдилар. Бундан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш ҳисоби тўғрисида ҳам ягона бир фикрга келингани йўқ. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва такомиллаштириш асосчиларидан бири С.Б. Қодирхонов ҳам иқтисодиётимизда эндигина бозор муносабатлари куртак отаётган даврдаёқ бу борада ўз фикрини билдирган. Унинг изоҳлашича, “Агар хоҳланса ишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш мумкин, яъни ишлаб чиқариш харажатлари счётларини счётларнинг умумий тизимидан ажратиб олган ҳолда юритиб, шу билан ғарбий мамлакатларда кенг тарқалган ишлаб чиқариш ва молия бухгалтерия ҳисобига ўтиш мумкин. Натижада ишлаб чиқариш бухгалтерияси билан молия бухгалтерияси ҳам ташкилий жиҳатдан ажрати-лиши мумкин”.
Бундан кўриниб турибдики, иқтисодчи олим С.Б.Қодирхонов республика-миз амалиётидаги бухгалтерия ҳисоби тизими режали иқтисодиёт тамойил-ларига асосланган йилларда ҳам ишлаб чиқариш ҳисобини корхона хоҳишига қараб қўллаш мумкин, деган фикрни билдирган.
Бундай қарашлар ўз навбатида ҳали бу соҳада ечими топилмаган муам-молар борлиги, уларни бартараф қилишда илмий изланишлар олиб бориш мумкинлигидан далолат беради. Ушбу изланишни олиб бориш, яъни миллий ҳисоб тизимимизда ишлаб чиқариш ҳисобини ташкил қилиш тамойил ва услубиётини яратишда тармоқ хусусияти катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқ лозим. Чунки, ишлаб чиқариш ҳисобини барча тармоқларда ташкил қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ташкил қилиш тамойил, усул ва услубиёти ишлаб чиқариш хусусияти асосида белгиланади ҳамда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш ҳисобини асосан кўп тармоқли, мураккаб тех-нологияга асосланган, бир вақтда ҳар хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектларда ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Натижада ҳисоб тизимининг асосий бўғини бўлган бухгалтерия ҳисобининг зиммасига янги вазифалар, масъулиятлар ва талаблар қўйилмоқда. Иқтисо-диётнинг эркинлашуви туфайли бухгалтерия ҳисоби тизимига эркинлик билан бир қаторда улкан вазифалар қўйилдики, уни бажаришда анъанавий ҳисобланган тизимда туб ислоҳотларни амалга ошириш талаб қилинди.
Бундай вазифалардан биринчиси, иқтисодиётимизнинг ўзига хос жиҳатлари-
ни ҳисобга олган ва ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланган ҳолда
амалдаги ҳисоб тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш.
Иккинчиси, анъанавий бухгалтерия ҳисобининг тамойил, усул ва услу-биётларига асосланган ҳолда бозор иқтисодиёти талабларига мос келувчи янги миллий тизимни яратиш.
Учинчиси, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари асосида унинг миллий стандартларини яратиш ва амалиётда самарали ишлатилишини таъ-минлаш.
Тўртинчиси, хўжалик юритувчи субъектлар ўз манфаатлари ҳамда жамият тараққиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб сиёсатини ташкил қилиш ва амалдаги қонун-қоидалар асосида уни такомиллаштириб бориш.
Бундай вазифаларни бажаришда амалга оширилаётган мақтовга сазовор ишлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам турибдики, уларни бажармай туриб, бухгалтерия ҳисоби тизимида тараққиётга эришилди, деб бўлмайди.
Иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларнинг кириб келиши билан бух-галтерия ҳисобининг интеграциялашуви ҳам бошланди. Амалдаги ҳисоб тизи-мида янги атамалар, тамойиллар, усуллар, ҳисоб ва ҳисобот турлари пайдо бўла бошлади. Энди бухгалтерия ҳисоби нафақат хўжаликда содир бўлаётган жараёнларни кузатиш, таҳлил қилиш, улар тўғрисида маълумот тўплаш, балки, улар асосида хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда ҳам бевосита иштирок этиш босқичига ўтди. Бунинг натижасида бухгалтерия ҳисоби тизимида молиявий, бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисоби каби ҳисоб турлари пайдо бўлди.
Дунёнинг ҳар бир мамлакатида амал қилаётган бухгалтерия ҳисоби тизими ўзига хос бошқа мамлакатда амал қилаётган тизимга айнан ўхшаши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоби тизимларига доир илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар ҳам ушбу фикрни тасдиқлайдилар. Масалан, Г. Маклер, Х. Герман, Г. Мингларининг фикрича «Дунёда бир хил ҳисоб тизимига эга бўлган иккита мамлакатнинг ўзи мавжуд эмас». Аммо ижтимоий, иқтисодий шароитлари яқин ва ўхшаш мамлакатларда амал қилаётган бухгалтерия ҳисоби тизимларининг умумий томонлари ҳам мавжуддир.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимларининг вужудга келиши ва шаклланишига доир илмий тадқиқотлар йигирманчи асрнинг бошларида эълон қилина бошланди. Масалан, шундай тадқиқотлардан бири Генри Ренд Хэтфилд 1911 йилдаёқ Америка бухгалтерлар ассоциациясига тақдим қилган ишида Франциянинг таъсирида бир гуруҳ мамлакатлар унда амал қилаётган бухгалтерия ҳисоби тизимини ўзларида қўллаш учун қабул қилаётгани тўғри-сида ёзади.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимлари ва уларни туркумлаш масалалари билан АҚШ, Англия, Германия, Франция ва бошқа давлатлардаги олимлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. Уларнинг илмий тадқиқотларида бухгалтерия ҳисобининг тизимлари турлича туркумланган. Масалан, Л. Дж. Сайдлер бухгалтерия ҳисобини халқаро тизимларини Британия, Америка ва Франция моделига ажратса, Г. Муэллер бухгалтерия ҳисоби тизимларини тўртта моделга ажаратади. Аммо кейинги йилларда дунё миқёсида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари бухгалтерия ҳисобининг учта шаклланган тизими-нинг мавжудлигини ва шаклланаётган тизимлар вужудга келаётганлиги эътироф этилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобининг шаклланган халқаро тизимлари сифатида қуйидагиларни киритиш мумкин:
Англия-Америка модели;
Континентал модел;
Жанубий Америка модели.
Бухгалтерия ҳисобининг янгидан вужудга келаётган моделига «Ислом модели» ва «Интернационал» моделни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |