1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида



Download 0,73 Mb.
bet6/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

Назорат саволлари:
1. Бухгалтерия ҳисоби халқаро тизимларининг вужудга келишининг қандай умумий шарт-шароитлари мавжуд?
2. Бухгалтерия ҳисоби халқаро тизимларининг туркумланишининг асосий сабаби нима?
3. Бухгалтерия ҳисобининг Англо-Америка тизими қандай хусусиятларга эга?
4. Бухгалтерия ҳисобининг Контенитал тизимига қайси давлатлар киради ва улар қандай хусусиятлари билан бошқа тизмлардан фарқ қилади?
5. Бухгалтерия ҳисобининг Жанубий Америка тизими қандай хусусиятларга эга?
6. Бухгалтерия ҳисобининг шаклланаётган халқаро тизимига қайси давлатлар киради ва уларнинг бошқа тизмлардан қандай хусусиятлари билан фарқ қилувчи томони бор?


2-МАВЗУ: ХАЛҚАРО БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
2.1. Халқаро ташкилотларнинг бухгалтерия тизимларини ишлаб чиқишда ўрни ва роли.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини стандартлаштириш масалалари билан қуйидаги ҳукуматлараро ташкилотлар шуғулланадилар:

  1. БМТ трансмиллий корпорациялари бўйича марказининг ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (ХЭГ);

  2. Европа иқтисодий ҳамкорлиги (ЕИХ);

  3. Иқтисодий ҳамкорликни ташкил этиш ва ривожлантириш гуруҳи (ИХТРГ);

  4. Бухгалтерия ҳисоби бўйича Африка Кенгаши (БҲАК).

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи стандартларининг халқаро таққослана-диган тизимини 1973-1974 йилларда ва 1976-1977 йилларда Марказнинг бухгалтерия ҳисоботига кўра БМТ трансмиллий корпорациялари бўйича ишлаб чиқишнинг катта қисмини икки халкаро экспертлар гуруҳи, шунингдек 1979-1982 йилда ўттиз тўрт кишидан иборат ҳукуматлараро махсус ишчи гуруҳлари бажардилар.
Ушбу комиссиялар томонидан тахминан 100 мамлакатда ҳисобни ташкил этиш амалиёти таҳлил қилинди, аммо якуний хулосада экспертлар гуруҳининг асосий тавсиялари, трансмиллий компаниялар ҳисоботини стандартлаш-тиришга нисбатан чиқарилди.
Экспертлар гуруҳи, бухгалтерия ҳисоби бўйича 5 халқаро ва миллий ташкилотлар тавсиялари билан трансмиллий корпорациялари учун Марказ томонидан тавсия этилган ҳисоботлар шаклининг таққослама таҳлил қилишга эришдилар:

  1. Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитет (БСХК);

  2. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ);

  3. Европа иқтисодий жамияти (ЕИЖ);

  4. АҚШ молиявий ҳисоботини стандартлаш бўйича бошқарма (МҲСБ);

  5. АҚШ қимматбахо қоғозлари бўйича комисияси (ҚҚК).

Экспертлар гуруҳи халқаро корпорациялар ҳисоботининг қуйидаги шаклларини тавсия қиладилар:
Бу вақтда Бухгалтерия стандартлари бўйича халқаро комитети қириқ иккита моддани, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўттиз олтитта моддани, Европа иқтисодий жамияти йигирма тўққизта моддани, АҚШ молиявий ҳисоботини стандартлаш бўйича бошқармаси ўттиз бешта моддани, АҚШ қимматбахо қоғозлари бўйича комисияси қириқ учта моддани эълон қилган эди.

  1. Таркиби қириқ тўққиз моддадан иборат бухгалтерия балансини юқорида кўрсатилган ташкилотлар тавсиялари бўйича балансга илова қилинадиган маълумотлар учдан тўққизгача моддани ташкил этган вақтда эксперт гуруҳи илова қилинадиган маълумотноманинг таркиби ўн битта моддадан иборат бўлишини лозим топди ва ушбу иловани қўллашни тавсия қилди.

  1. Фойда ва зарар ҳакидаги ҳисобот, уни таркиби ўн уч кўрсаткичдан иборат бўлиб, бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсиясида унинг таркиби тўққиздан ўн иккигача моддани ташкил қилар эди.

  1. Фойда ва зарарлар ҳакидаги ҳисобот маълумотномалари.

  2. Еттита кўрсаткичдан иборат манбалар ва фондлардан фойдаланиш ҳакидаги ҳисобот бошқаларда ( 0 дан 6 гача).

  3. Таркиби ўн битта кўрсаткичдан иборат бухгалтерия усуллари публикацияси бошқаларда (4 дан 10 гача).

  4. Ўн тўртта кўрсаткичдан иборат шўъба компаниялари ва гуруҳ аъзоларига

тегишли ахборот бошқаларда (1 дан 10 гача).

  1. Ўн бешта кўрсаткичдан иборат фаолият тавсиялари ва географик туманлар бўйича корпорация фаолияти тавсифи бошқаларда (0 дан 15 гача).

Шундай қилиб, трансмиллий корпорациялар учун БМТ томонидан тавсия этилган йиллик ҳисобот, таркибда бир юз йигирма саккизта кўрсаткичи бўлган. еттита ҳисобот шаклидан иборат.
Европа иқтисодий ҳамкорлиги фирмаларнинг ҳисоб ва ҳисоботларини яхшилаш йўлидаги саъйи ҳаракатлари натижасида ўн иккита аъзо мамлакат учун мажбурий бўлган саккизта директивани қабул қилишга олиб келди.
Қабул қилинган директивалар Европа иқтисодий ҳамкорлиги аъзоси бўлган мамлакатларда ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилишнинг қуйидаги асосий муаммоларини аниқлаш имкониятини берди: счетлар режаси, амортизатция ажратмалар, ҳисобот ва унинг чоп қилиниши, мустақил аудиторлар (бухгалтер-экспертлар) ва назоратчилар ҳакидаги низом, акционер компаниялар акциялари ва уларнинг ички гуруҳланган фойдалари ҳисоби. Европа иқтисодий ҳамкорлиги аъзо мамлакатларда банклар суғурта компаниялари ва бошқа молиявий муассасаларнинг ҳар йилги ҳисоботлари кординацияси бўйича иш олиб борилиши белгилаб қўйилди.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотларига аъзо давлатлар ҳукумати уларнинг ҳудудларида фаолият юритувчи трансмиллий корхоналарига, кўп миллатлик корхоналар ва халқаро инвестициялар ҳақида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти 1976 йил 21 июндаги декларациясида келтирилган тамойилларга амал қилишни тавсия қилади.
Асосий тамойилларга амал қилиш билан биргаликда ҳар йили мунтазам равишда баланс фойда ва зарар ҳакидаги ҳисобот манбалар ва воситалардан фойдаланиш ҳакидаги ҳисобот (ўз-ўзини молиялаштириш ҳакида ҳисобот), ҳисоботга илова: корхона таркиби, фаолиятнинг географик ўрни, ёппасига ички нархни белгилаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва тактик харажатларни бутунлигича ўз ичига олувчи молиявий ҳолат ҳамда бошқа ҳисоботлар маълумотлари чоп қилиниши лозим.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ўзининг ҳисоб ва ҳисобот доирасидаги фаолиятини давом эттириш учун 1978 йилда бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича махсус ишчи гуруҳини таъсис қилди.
Гуруҳ қуйидаги масалаларни бажарди:
- зарурий келишувлар масштаблари доирасида мамлакатлар амалиётидаги номувофиқликни баҳолаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби бўйича йигирмма уч аъзо мамлакатда стандартларни шарҳини ўтказди;
- ахборотларни чоп этиш ҳакида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Низомларида келтирилган алоҳида моддаларнинг бир хилда изоҳланиш даражасини аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тадқиқот ўтказди.
Гуруҳ, айрим ахборотларда миллий стандартлар мавжуд эмаслиги ва улардан баъзилари бўйича халқаро стандартлар ишлаб чиқилгани ҳақида хулоса қилдилар.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг ишчи гуруҳи, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш бўйича миллий ва миллатлараро ташкилотлар, халқаро ишбилармон доиралар, ҳукуматлар томонидан айтилган фикрларни ҳисобга олиб стандартларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро даражада ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлигини кўрсатди.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича таркиби йигирмма уч иштирокчи мамлакатдан иборат бўлган Африка Кенгаши Африка мамлакатларида ҳисобни стандарт-лаштириш бўйича турли идоралар орасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 1969 йилда Алжирда таъсис этилди.
Нигерия вакиллари томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан бирида, қуйидагилар таъкидланади: Африкада, Англия, Франция, Бельгия ва бошқаларга ўхшаш мамлакатларнинг таъсири бухгалтерия тизимлари ва ҳисоб процедураларини келиштириш ва йиғиш зарурати мавжудлиги айтилади. Бундай келишув арзон мамлакатлар орасида ўзаро бир-бирини англаш, мамлакатлараро бухгалтерия ходимларини фаоллигини, шунингдек, аъзолараро ҳамкорликни алмашишни яхшилашга ёрдам беради.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича Африка кенгашининг асосий хулосаси ривожланаётган мамлакатларда фойдаланилаётган энг самарали ҳисобланган – “101” номини олган счётлар режасини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ҳисобланади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish