Бухгалтерия ҳисобининг Англо-Америка тизими.
Бухгалтерия ҳисобининг Англо - Америка тизимининг асосий тамойиллари Буюк Британия ва АҚШда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ривожланишига Голландия салмоқли ҳисса қўшган. Шунинг учун ҳам кўпчилик иқтисодий адабиётларда ушбу тизимини Англо - Америка - Голландия тизими деб ҳам ата-лади. Англо - Америка тизимининг асосий хусусияти инвестор ва кредитор-ларнинг информацияларга бўлган талабини қондиришга қаратилганлигидир. Шунингдек, бухгалтерия ҳисобининг Англо - Америка тизими амал қилаётган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби марказда тартибга солинмайди, яъни бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш ва унинг меъёрий асосларини ишлаб чиқиш билан давлат органлари шуғулланмайди. Ушбу мамлакатларда қимматли қоғозлар бозори юксак даражада ривожланган кўпчилик фирма ва компаниялар ушбу бозорлар орқали қўшишга молиявий ресурсларни топиш имкониятига эга. Дунёда энг кенг ривожланган мульти миллий корпорацияларнинг кўпчилиги ва уларнинг штаб квартиралари ҳам АҚШ, Англия ва Голландияда жойлашган. Шунинг учун ҳам улар дунёнинг бошқа ривожланаётган мамлакатларига кучли таъсир кўрсатмоқда ва бу энг аввало бухгалтерия ҳисоби тизимида ўз аксини топмоқда.
Англо - Америка тизимининг энг асосий хусусиятларидан бири унинг меъёрий асосларини ишлаб чиқишда профессионал ташкилотларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ушбу мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва унга амал қилишни назорат қилиш билан асосан профессионал ташкилотлар ва аудиторлик фирмалари шуғулланади.
Бухгалтерия ҳисобининг Англо - Америка тизими амал қиладиган мамлакат-ларга Австралия, АҚШ, Багами, Барбадос, Бенин, Бермуди, Ботсвана, Буюк Британия, Венесуэлла, Гана, Ганконг, Доминикан Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Замбия, Зимбабе, Израил, Ирландия, Канада, Кения, Кипр, Колумбия, Малайзия, Марказий Америка мамлакатлари, Мексика, Нигерия, Нидерландия, Покистон, Панама, Пуэрто - Рико, Сингапур, Танзания, Тринидад ва Тобаго Уганда, Фиджи, Филиппин, Янги Гвиния, Янги Зеландия, Ямайка киради.
Америка олим ва мутахассислари ҳам ҳисоб ишларини ташкил қилишда энг
аввало касб этикасини биринчи ўринга қўядилар. Джон Ленсинг Кэри томони-дан бухгалтернинг замонавий этикаси яратилди. Бу борада америка бухгалтерия ассоциацияси 1987 йилда бухгалтернинг маънавий қоидаларини ифодаловчи кодекс ишлаб чиқди. Кодекс мазмунини қуйидаги талаблар бўйича ифодалаш
мумкин:
Бухгалтер ўз ўрнини эгаллашдан олдин, унгача ишлаган ҳамкасбининг ишларини ўрганиши керак.
Агар ҳамкасби у ерда ишламаётган бўлса, унга ёзма равишда мурожаат қилиши керак.
Бу ёзма мурожаатномага ҳамкасби касб бурчини ёддан чиқармаган ҳолда, ҳаққоний ва асосли жавоб бериши керак.
Ишга киришдан олдин раҳбарнинг амалдаги қонунларга амал қилмаёт-
ганини ёки уни бузаётганини сезса, бухгалтер бу таклифни рад этиши керак.
Бухгалтер хоҳлаган вақтда раҳбар билан тузилган меҳнат шартнома-сини тўхтатиши мумкин. Бунда раҳбарнинг ўриндоши йўқлиги тўғрисидаги эътирози шартномани давом эттириши учун асос бўлмайди.
Бухгалтер маъмуриятдан бажараётган вазифаси ёки иши ҳақида билим ва тушунча талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Бухгалтер раҳбардан ўз хизмат лавозимини кўтаришини талаб қилишга ҳақли эмас.
Раҳбарнинг даромадига бош бухгалтернинг улуши кирмайди, шу-нингдек, у ўзи ҳисоблаб топган молиявий натижалар бўйича мукофот ёки қўшимча ҳақ ололмайди.
Бухгалтер ўзи учун берилган рағбатлантиришни корхонанинг бошқа хизматчиларига тақсимлаши мумкин эмас.
Бухгалтер маъмуриятнинг корхона хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча саволларига ўз вақтида жавоб бериши керак.
Бухгалтер томонидан тузилган регистрларга (бухгалтерия ҳужжат-
ларига) шахсан унинг ўзи жавобгардир. Моддий жавобгар шахслардан бух-галтерга келиб тушган бошланғич ҳужжатлар моддий жавобгар шахсга ҳам, маъмуриятга ҳам қайтарилиши мумкин эмас.
АҚШ аппеляция суди 1976 йилда қабул қилган қарорга асосан юрист-маслаҳатчи ва биржа маклери каби бухгалтерларга ҳам ҳужжатларни сақлаш ҳуқуқи берилди.
Бухгалтер раҳбарнинг иши тўғрисидаги касбга оид сирларни ошкор қил-маслиги керак. У ушбу корхонадан кетса ҳам бу мажбуриятдан озод бўлмайди.
Касбга оид сирларни сақлаш мажбуриятидан бухгалтер қуйидаги ҳолларда озод қилинади: корхонанинг тараққиёти йўлида ўз билим-малакасини ошириш борасида касбдошлар билан маслаҳатлашганда; суд қарори билан гувоҳлик берганда; раҳбар давлатга қарши ишларни амалга оширса;
раҳбар корхона тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга розилик билдир-
ганда; касбий мавқени қўллаб-қувватлаш зарур бўлиб қолган пайтда; бу
маълумотлар жамият манфаатлари учун зарур бўлса.
Корхона хўжалик фаолияти ҳақида маълумотлар билан бегона ки-шиларни таништириш фақат раҳбарнинг ёзма розилиги билан амалга ошири-лади. Агар ушбу маълумотларни тақдим қилиш амалдаги қонунчиликка зид эмаслигига бухгалтер ишонч ҳосил қилса, у бу маълумотларни бериши мумкин.
Бухгалтер раҳбарга қай тарзда қонунни бузиш ва унинг изини қандай
қилиб йўқотиш тўғрисида маслаҳат бериши мумкин эмас.
Ҳисоб маълумотлари бузиб кўрсатилганда раҳбар ҳам, бухгалтер ҳам қонун олдида тенг жавобгардир.
Бухгалтер мунтазам равишда ўз малакасини ошириб туриши керак.
Бу кодекс барча ривожланган давлатлар каби республикамиз иқтисодиё-тининг асосий маълумот манбаи бўлган бухгалтерия ҳисоби тизимининг ке-лажакда ривожланиш концепциясини амалга оширишда инсон тафаккури-нинг, жумладан бухгалтернинг билими, кўникмаси ва малакаси асосий ўрин-да турганидан далолат беради.
Бухгалтерия ҳисоби ўтмишига назар ташлайдиган бўлсак, XIX аср охир-ларидаги инглиз адабиётларида ҳисоб ишини ташкил қилишнинг қуйидаги олти қоидаси кўрсатиб ўтилган:
1. Меҳнатнинг тақсимланиши. Бухгалтерия иши «Оддий нозик» ҳаракат-ларни бажаришгача (монипуляция) боради. «Оддий бажарувчи» фаолияти бу ерда ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини йиғиш ва гуруҳлашга йўналтирилади.
2. Маълумотларни тутиб қолиш. Ҳамма иш бирламчи тезкор ҳисобни олиб борувчига бириктирилади. Уларга ҳисоб регистрлари топширилади ва улар хўжалик жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни регистрлар (бухгалтерия ҳужжатлари)га ёзиб борадилар.
3. Назоратдаги рақобат. Бу ҳисоб - китоб калити ҳисобланади. Унда барча кўрсаткичлар солиштирилганда бошқа кўрсаткичларга мос келиши керак ёки буни манфаатлар тўқнашуви деб аташ мумкин.
4. Ҳақиқий бухгалтерия. Ҳар ойда бир марта рўйхатга олиш билан шу-ғулланувчи бухгалтер тезкор ҳисоб олиб борувчи ишчи билан жараёнларни рўйхатга олувчи журнални тўлдиради ва бухгалтерия ёзувини (праводка) тузади.
5. Услубий мустақиллик. Ҳар бир фирма ва корхона бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш услубини ўз хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ўзи белгилайди. Қанча фирма, корхона бўлса, шунча ҳисобни ташкил қилиш услублари мавжуд. Ҳар бир хизматчи ёки раҳбар ўзига маъқул ҳисоб тизимини киритиш хуқуқига эга.
6. Психологик иқлим. Раҳбарнинг ҳизматчига ишонмаслик тури. Бу ерда ҳисобнинг асосий вазифаси ишчилар ўз манфаатларини корхона манфаатидан устун қўйишининг олдини олишдир. Бу бухгалтерия ходимлари ва ишчилар мажбуриятларининг тўғри тақсимланишидан келиб чиқади. Бухгалтер амалдаги ҳисоб тизимига раҳбар розилигисиз бошқа усулни киритиш ёки ўзгартириш
ҳуқуқига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |