10.2. Корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар. Молиявий ҳисобнинг хитойча тизими моҳияти жиҳатдан фондларнинг бош-қаришга қаратилган бўлиб, қуйидаги мақсадларни бажаради: фондларнинг манбаларини ва фондларнинг ишлатилиши йўналишларини акс эттириш, фонд-ларнинг доиравий айланишининг ҳуқуқий жиҳатдан қонунийлигини ва қонун-ларга, йўрикномаларга биноан тезлик билан чора қуришнинг кафолатини таъ-минлаш ва шу каби турли вазифалар.
Хитойда фондлар деб ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган мулк-лар, товарлар, материалларнинг пулдаги ифодаси тушунилади; бундай тушунча фондлар манбааларига ҳам ва улардан фойдаланиш йўналишларига ҳам тааллуқлидир. Фондлардан фойдаланиш (ишлатилиши) деганда мавжуд маблағ-ларга мулкий қийматликлар, товарлар ва материалларни сотиб олиш тушуни-лади, фондлар манбаалари эса фондларни (пассивларни) олиш (қўлга киритиш) усулини англатади.
Фойдаланиш йўналишларига қараб саноат корхоналаридаги фондлар учта тоифага бўлинади:
1. Асосий фонд - фойдаланиладиган фондларни жисмоний белгиларига қараб бирлаштиради - материаллар, меҳнат, машина, асбоб – ускуналар.
2. Айланма фонд - бир йил давомида айланишни ўтайдиган, айланма (оборот) активларини ҳосил қиладиган товарлар ва материаллар ҳамда улар учун сарфланадиган фондлар.
3. Махсус мақсадларга аталган фондлар - янгилаш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва шу каби махсус (ўзига хос) мақсадлар учун фойдаланиладиган фондлар.
Корхоналар томонидан фойдаланиладиган фондларни икки тоифа бўйича туркумлаш мумкин:
1. Корхонанинг ўз фондлари,яъни улар томонидан ишлаб чиқариш жара-ёнида фойдаланиладиган фондлар. Улар ҳақ тўланишига муҳтож эмас. Улар давлат томонидан ажратилган фондлар ва хўжалик фаолияти жараёнида жамғарилган фондлардан иборат бўлади.
2. Қарзга олинган (заём) фондлар – корхонанинг ўз фондлари етишмай қолган ҳолларда ишлаб чиқариш жараёнларида ишлатиш учун банклардан олинган фондлар.
Давлат корхоналари фондларнинг қуйидаги тўртта манбаига эга:
а) давлат томонидан ажратилган фондлар;
б) банклардан қарзга олинган фондлар;
в) тўлов муддатларини орқага суриш ёки тўлаш муддатлари етиб келмаганлик муносабати билан юзага келган ҳисоб – китоблардаги маблағлар;
г) ички жамғармалар ёки амортизация.
Шунинг учун корхона фондларининг умуман манбалари шунингдек уч тоифага бўлиниши мумкин: асосий фондлар, айланма фондлар ва махсус фондлар манбалари. Асосий фонд – унинг манбаи давлат томонидан ажра-тилган асосий воситалар, ўз– ўзини молиялаш ёки бошқ манбадан молиялаш ҳисобланади. Айланма маблагларнинг манбаи давлат томонидан ажратилган маблағлардир ёки бошқа манбалар ҳисобидан сотиб олинади. Махсус фонд-ларнинг манбалари мақсадли фойдаланиш учун мўлжалланган маблағлар-нинг турларидан иборат .
Қўшма корхоналардаги фондларнинг манбалари қуйидаги икки турдан иборат: қатнашувчилар томонидан қўйилган капитал ва жорий мажбуриятлар ва узок муддатли банк қарзлари (заёмлари). Давлат корхоналаридаги актив-ларнинг учта тоифаси (фондларнинг ишлатилиши) ва фондлар манбалари-нинг учта тоифасига келсак, активларнинг умумий суммаси фондлар манба-ларининг умумий суммасига ҳар доим тенг бўлади, баланслашади.
Хитойда баланс ҳисобот даврининг охирига маблағларнинг кўпайишини ёки камайишини ҳамда фондлар манбалари ва фондларнинг ишлатилиши ўртаси-даги боғлиқликни акс эттирувчи ҳисоботдир.
Балансни тайёрлашда асосий эътибор фондалардан мақсадли молиялашга фойдаланиш ва фондлар тоифалари ўртасидаги балансланишга берилади. Фондларнинг манбалари пассивни билдирса, фондлардан фойдаланиш эса активни билдиради. Шунинг учун асосий фондлар асосий активларни ҳам ва уларнинг манбаларини ҳам ўз ичига олади. Айланма фондлар айланма маблағлар ва уларнинш манбаларидан иборат, махсус фондлар- махсус активлар ва уларнинг манбаларидан иборат. Баланс асосий қисм ва қўшимча ахборотга бўлиниб, биринчи қисми махсус фондлар маблағларидан мАқсадли молиялаш учун фойдаланиш тарзи, асосий воситаларни ва бошқаларни акс эттиради. Қўшимча ахборот, масалан, корхона бўлинмалари томонидан етказиб берилган материалларнинг қийматини. Тўланмай қолган счётлар ёки кредитга сотишлар ваш у кабиларни ўз ичига олади.
Қўшма корхоналарда юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг шакли Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва улар қуйидагиларга ажратилади: айланма маблағлар, асосий воситалар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, узоқ муддатли капитал сарфлар, сезиларсиз активлар ва ҳоказолар. Мажбуриятлар уч тоифадан иборат: қисқа муддатли мажбуриятлар, узоқ муддатли мажбуриятлар ва шахсий капитал. Бундан ташқарии, ҳисоботнинг яна бешта шакли мавжуд: улар ишлаб чиқариш заҳиралари тўғрисида, асосий воситалар ва уларнинг амортизацияси тўғрисида, тугалланмаган қурилиш тўғрисида, сезиларсиз ва бошқа активлар тўғрисидаги ва валюта ажратмалари фондлари тўғрисидаги ҳисоботлардир.
Давлат корхонасининг соф фойдаси сотилган маҳсулот учун келиб тушган суммадан маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини, оборот солиғини, ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар ва ходимларнинг ўқитишга кетган харажат-ларни чегриб ташлаш йўли билан ҳисобланиб топилади. Бунда маҳсулот сотишдан олинган фойда топилади.
Кейинчалик сотишлардан олинган даромадлар ва сотишдан ташқаридаги даромадлар қўшилиб, сотишдан ташқаридаги харажатлар чегирилади. Кредит учун фоиз тўловлари маҳсулот таннархининг бир қисми бўлиб, сотишдан ташқаридаги харажатлар деб қаралмайди.
Хитойдаги бухгалтерия ҳисоби унинг ягона тартибдаги ўзаро мувофиқлаш-тирилган (унификациялаштирилган) тизимига биноан юритилади. Бухгалтерия ҳисобининг ягона тартибдаги тизими хўжалик фаолиятидан олинган фойдани аниқлашда ўзига хос бўлган талабларни қўяди.
Корхоналарда бунинг учун якуннинг тобора ўсиб боришини ҳисоблаш усули қўлланилади, яъни ҳар бир даврда сотишдан олинган фойда шу фойдани олиш учун кетган сарфлар билан боғланиши лозим. Актив ва пассивлар ҳақиқий таннархда баҳоланади.
Соф фойда тўғрисидаги ҳисобот ҳар ойда тайёрланиши лозим. Ундан соф фойдадан қилинган ажратмаларни ва корхона соф фойдасининг ёки зарарининг тақсимланиши акс эттириш, фойданинг (зарарнинг) вужудга келиш натижа-ларини ҳамда улар режаси динамикасини таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Ҳисоботдан шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига баҳо бериш ва корхонани бошқариш учун фойдаланилади.
Хитойда молиявий ҳисоботлардан асосан қуйидаги мақсадлар учун фойда-ланилади:
а) корхонадаги бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш;
б) корхона хўжалик фаолиятига макро иқтисодиёт даражасида баҳо бериш-давлат миқёсидаги режалаштириш эҳтиёжларини қондириш учун;
в) умуммиллий даражасидаги қарорларни қабул қилиш, режалаштириш ва назорат қилишда.
Шунингдек, корхоналар ҳисоботлардан ўз фаолиятларининг молиявий ва ишлаб чиқариш шароитларини таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Банк ва молиявий ташкилотлар эса бу ҳисоботлар асосида фондлардан фойдаланишни таҳлил қилишади ва фондларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва топширишнинг қатъий тартиби мавжуд. “Хитой Халқ Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунида барча корхоналар молиявий ҳисоботни махсус талабларга биноан тайёрлашлари лозимлиги таъ-кидланган. Шу билан бирга ҳисоботга махсус изоҳлар келтириш лозим. Давлат корхоналари бир ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар топширишлари шарт.
Баланс ва соф фойда тўғрисидаги ҳисоботга қўшимча равишда яна қуйидаги ҳисоботлар топширилиши талаб қилинади:
а) махсус фондлар манбалари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот;
б) капитал қурилишига олинган ссудалар тўғрисидаги ҳисобот;
в) қилинган тўловлар ва тикланган фондлар тўғрисидаги ҳисобот.
г) маҳсулот сотишдан олинган фойданинг таҳлили тўғрисидаги ҳисобот.
1985 йилнинг мартида Молия вазирлиги “Хитой - чет эл қўшма корхоналари учун Хитойдаги бухгалтерия ҳисобининг тартиби” тўғрисидаги ва “Хитой - чет эл саноат корхоналари учун счётлар ва ҳисоботлар номи” тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ҳисобот даври сифатида календарь йил қабул қилинган. Барча ҳужжатлар ҳам хитой тилида, ҳам чет эл тилларида тайёрланади.