+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва



Download 1,7 Mb.
bet1/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти


ҚАЮМОВ А.А., ҚОДИРОВ Р.Б.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ГЕОГРАФИЯСИ

ВА ИҚТИСОДИЁТИ


Олий ўқув юртлараро мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан
ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

Тошкент-2007
Мазкур ўқув қўлланмада қишлоқ хўжалигининг назарий масалалари, унинг иқтисодиётда тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг шаклланиши, қишлоқ хўжалиги потенциал ресурслари ва улардан фойдаланиш усуллари баён қилинган.
Унда қишлоқ хўжалигининг таркиби ва унинг асосий тармоқлари, деҳқончилик ва чорвачилик системаси, маданий экинларнинг биологик хусусиятлари, экинлар ва чорва молларининг ҳудудий тарқалиши, республикамиз ва хорижий мамлакатларда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга оид маълумотлар берилган.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг география, иқтисодиёт ва биология таълим йўналишлари талабалари ва магистрлари ҳамда қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.

Тақризчилар: Ҳ.Ваҳобов – Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети География ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири, география фанлари доктори, профессор


Ў.Якубов- Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети География ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти, география фанлари номзоди
Э.Назаралиева-Республика таълим маркази география фани мутахассиси
М.Махманазарова-Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 288-мактаб олий тоифали география фани ўқитувчиси
Л.Болтаева-Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 273-мактаб география фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси

К И Р И Ш


Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти олий ўқув юртларининг энг муҳим ўқув фанларидан бири ҳисобланади. Бу ўқув фанида қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалигининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар, деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари ўрганилади.


Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, унинг асосий вазифаси аҳолига озиқ-овқат, кийим кечак ва саноат тармоқларига қишлоқ хўжалиги хом ашёсини етказиб беришдан иборат.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва унга хос назарий-амалий билимларни пухта билиш, ер, сув, иқлим, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг энг сўнгги ютуқларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва тадбиркорлик талаб этилади.
Экинларнинг серҳосил ва тез пишар навлари, чорва молларининг янги зотлари яратилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ортиб бормоқда.
Қўриқ ерлар ўзлаштирилди. Қудратли ирригация системалари барпо этилди. Мелиорация тадбирлари таъсирида ўрмонлар майдони кескин қисқарди. Қишлоқ хўжалиги ривожланиши билан бирга, айрим ҳудудларда унинг атроф-муҳитга салбий таъсири сезила бошлади.
Юқорида келтирилган шу ва шунга ўхшаш қишлоқ хўжалиги қонуниятларини ўрганиш кўплаб фанлар қаторида география фани мутахассислари учун ҳам жуда зарурдир. Афсуски, мазкур фанни ўқитиш жараёнида дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг деярли йўқлиги, мавжуд бўлган адабиётларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ана шу муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида ушбу ўқув қўлланма тайёрланди.
Ўқув қўлланма икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда қишлоқ хўжалигининг умумий назарий масалалари тавсифи берилган. Унда қишлоқ хўжалигида табиий шароит ва ресурсларнинг тутган ўрни ва аҳамияти, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон Республикаси ер фонди ва давлат ер кадастри, қишлоқ хўжалиги ихтисослашуви, қишлоқ хўжалигида ўғит ва тупроқ унумдорлигининг аҳамияти, қишлоқ хўжалиги меҳнат ресурслари агроиқтисодиёт нуқтаи назаридан ёритилган.
Иккинчи бўлимда қишлоқ хўжалигининг икки йирик тармоғи деҳқончилик ва чорвачилик системаси ва уларнинг тармоқлар таркиби иқтисодий географик жиҳатдан таҳлил қилинган. Мавжуд адабиётлар ва статистик маълумотлар умумлаштириб беришга ҳаракат қилинди.
Ўқув қўлланмани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат таълим стандартлари ва намунавий дастур асос қилиб олинди.
Ҳар бир мавзу якунида савол ва топшириқлар, таянч термин ва тушунчалар ҳамда адабиётлар берилган бўлиб, улар материални муҳокама қилиш асосида чуқурроқ билим олишга йўналтирилган.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish