1-мавзу: Қурилиш ташкилотларида


Ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисоби тизими



Download 0,73 Mb.
bet36/40
Sana26.04.2022
Hajmi0,73 Mb.
#583386
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Халқаро бух.ҳис

10.4. Ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисоби тизими.
1949 йилга қадар Хитойдаги ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисобининг ривожланиш даражаси халқаро даражага тўғри келар эди. Лекин охирги ўттиз йиллар мобайнида чет эл ғоялари бу мамлакатга жуда кам киритилди. 1970 йилларнинг охирида Хитой ўз олдига ҳисобчиликнинг ривожланиш даражасини янги ютуқлар талабларига мослаштириш вазифасини қўяди.
Янги иқтисодий ислоҳотдан кейин барча доираларда корхона фаолиятининг бошқарув ҳисобчилигига алоҳида эътибор берилла бошланди. 1970 йилларнинг охирида ва 1980 йилларда чет эл муаллифларининг ишлари мунтазам равишда ўрганила бошланди. Чет эл матнлари таржима қилинди. Секин аста зарур фан соҳаси сифатида яна бошқарув ҳисобига қайтилди.
Қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарорларни қабул қилиш режалаштириш ва назорат қилиш, таннарх динамикаси, ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг самара-дорлигини аниқлаш, молиявий режалаштиршининг техникаси ва услуби, жавоб-гарлик доираси бўйича ҳисоб юритиш (масалан, фойда, таннарх ва капитал қўйилмаларнинг юзага келиш марказлари концепцияси), трансферт нархларини ҳосил қилиш методологияси каби масалаларга алоҳида эътибор берилади. Стандартлардан фойдаланиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш усуллари ғарбда қўлланиладиган усулга ўхшаб кетади ва шу билан бирга тўғри ва ўзгарувчан харажатларни ҳисобга олиш усуллари алоҳида ўрганилиши талаб этилади. Молиявий ҳисоб билан бошқарув ҳисобининг бир-биридан ажратил-ганлиги муқаррар бўлиши Хитойда ҳали мунозарали масаладир. Чунки у ерда кўпчилик: барча бухгалтерия ҳисоботи ижтимоий-иқтисодий вазифаларга ҳамда корхонанинг ички ва ташқи фаолиятини бошқариш вазифаларига жавоб бериши лозим деб ҳисоблайди. Бошқалар эса бошқарув ҳисоби биринчи навбатда ишлаб чиқаришнинг бошқариш қуроли бўлиб, хизмат қилиши керак деб ҳисоблайди.
Хитойдаги корхоналарда қонунларга асосланган ҳуқуқ, жавобгарлик ва манфаатдорлик мужассамлашган. Ишлаб чиқариш фаолиятининг маълум дара-жадаги мустақиллиги ишлаб чиқаришни режалаштириш, молиялаш, савдо-сотиқ ва кадрлар масаласи каби соҳаларда миллий сиёсат билан тартибга солинади.
Корхоналар давлат томонидан белигиланган топшириқларни бажаришлаари ва бошқа корхоналар билан тузилган шартномалрнинг шартларини бажаришлари керак.
Илгари мавжуд бўлган баробарлаштирилган тартибда тақсимотлаш усули ўзгартирилиб, энди бундай тақсимот иқтисодий фаолиятнинг умумий натижа-ларига қараб амалга оширилмоқда. Корхонани бошқариш тизими марказлаш-тирилган бошқарув билан демокртик бошқарувни биргаликда олиб боришга асосланган: биринчиси, директор ва унинг штатларидан иборат бўлса; иккин-чиси корхона доирасидаги ишчилар кенгашини англатади. Корхона фаолиятини режалаштириш, назорат қилиш ва баҳолаш масалалари мавжуд молиявий ресурслари, улардан фойдаланиш ва хўжалик фаолиятининг самарадорлигига таъсирини баҳолаш сингари бошқарув ҳисоби тизими ёрдамида амалга ошири-лади.
Бу тизим доирасида фондлар режаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар фондларнинг манбаи, улардан фойдаланишнинг йўналишалри ва асосий фондларнинг режасини бирлаштиради. Илгари айланма фондлар давлат томони-дан ажратилар эди, ҳозир эса банк ссудалри шаклида фоизлар тўлаш шарти Билан олинади. Асосий фондлар режаси ҳам улардан режалаштирилган давр мобайнида фойдаланишни акс эттиради. Асосий фондларнинг манбаи давлат, корхоналардан ўтказиш ички манбалар ва амортизация, банк ссудалари ҳисоби-дан яратилиши мумкин. Капитал қўйилмаларни амалга оширишда ижтимоий истеъмоллар, ижтимоий самарадорлик, корхона ва ишчилар учунсамарали эканлигини ҳисобга оладиган рентабеллик ҳар томонлама таҳлил қилинади. Капитал сарфлар айниқса муқобил лойиҳаларнинг самарадорлигини аниқлашда муҳим омилга айланади. Таннарх режалари ишлаб чиқаришга сарфланиши лозим бўлган харажатларнинг пулдаги ифодасини акс эттириши керак. Маҳсулот таннархи ушбу маҳсулотга ўтказилган ишлаб воситаларининг қиймати сифатида аниқланади. Бухгалтерия ҳисобининг ягона тизимида таннарх ўзгарувчан ва устама (масалан, ссуда учун фоиз) харажатлардан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари ўз навбатида ҳисобот даврида қилинган барча чиқимларни акс эттиради.
Таннархнинг баъзи режаларига қўшимча равишда шу таннарх устидан ички назорат қилиш мақсадида қўшимча равишда режалаштириладиган чиқимлар ҳақида яна учта ҳужжат мавжуд:
1. Маҳсулот бирлиги таннархнинг режали калькуляцияси.
2. Барча товар маҳсулотнинг режали таннархи.
3. Ишлаб чиқаришга қилинадиган режали харажатлар.
Маҳсулот таннархига берилиши лозим бўлган тегишли баҳолар таннархнинг ҳар бир режасига берилиши лозим бўлган тегишли баҳолар таннархнинг ҳар бир режасига берилиши лозим.
Бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак: давлат назорат рақамлари, шартномалар, ўтган даврлардаги чиқимлар, ишлаб чиқаришнинг жорий даврдаги шароитлари, самарадорликни оширишнинг имкониятлари ва унумдорлик; баҳолашлар ва олдиндан кўришлар; маҳсулот таннархи, сарфларни камайтириш бўйича топшириқ ва харажатларни камайтириш чоралари масалан, ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг таъсири.
Фойда режаси давлат буюртмалари, маҳсулотни сотиш тўғрисидаги шарт-номалар ва бозор талабига асосланиб тузилади. Бу режа қуйидагиларни акс эттириши шарт:

  • маҳсулотни сотишдан олинган фойда;

  • умумий фойда;

  • фойданинг тақсимланиши.

Фойда режасида шунингдек, фойдани хўжалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари билан солиштириш имконини берадиган нисбий кўрсаткичлар ҳам акс эттирилиши керак.
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш Хитойда қонуниятга, ҳалол-ликка, кетма-кетлик (узлуксизлик), таққосланувчиликка ва даврийликка асослан-гандир. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш усуллари ишлаб чиқариш жараёни ва корхонани бошқаришнинг хусусиятларига ҳамда бухгалтерия ҳисоби ягона тизимининг талабларига қараб белгиланади. Собиқ иттифоқидан олиб ўтилган “Меъёрий ҳисоб”, “Стандарт-кост ҳисоби”дан фарқ қилинади. Меъёрий ҳисобда харажатлар “энг кам сарфлар” асосида белгиланса, Стандарт-кост ҳисобида харажатлар ишлаб чиқаришнинг ҳар хил даражасида аниқланиб, мавжуд бўлган шароитларга боғлиқ бўлади. Харажатлар меъёрлари материал истеъмол меъёрлари, ишлаб чиқариш қувватларининг иш билан таъминланиш ва шу кабиларнинг технологик меъёрларига қараб белгиланади.
Таннарх тўғрисидаги ҳисоботлар икки мақсад, яъни ташқи ва ички мақсадларга қараб тузилади. Таннарх тўғрисидаги ташқи ҳисобот бухгалерия ҳисобининг ягона тартибдаги тизимига қараб тузилади ва халқ хўжалигида (статистикада), режалаштиришда ва корхона фаолиятининг натижаларини баҳо-лаш учун ишлатилади. Таннарх тўғрисидаги ички ҳисоботдан бошқарув ҳисоби-да фойдаланилади.
Корхонанинг ички иқтисодий жавобгарлик тизими айланма маблағлардан фойдаланиш ва таннархни пасайтириш кўрсаткичларининг бажарилиши билан боғланган. Айланма маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрсаткичлар моддий-ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тайёр буюмлар даражаларига доир маълумотларни ўз ичига олади. Таннархни пасайтиришга доир топшириқлар маҳсулот турларининг ўзгаришларини, технологик ўзгариш-ларни, яроқсиз маҳсулотлар, сифатнинг яхшиланиши ва бошқаларни ҳисобга олади.
Ички фойда корхонанинг ички бўлимлари фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш учун қўлланилади: бир бўлинмадан иккинчисига ўтказиладиган товарлар ва хизматлар учун трансферт нархларининг бир тури ҳисобланган ички (қайд этилган) нархлардан фойдаланилади. Лекин амалиётда одатда қуйидагилардан бири қўлланилади: режали таннарх, сотиб олиш нархлари, ички баҳолаш нархлари.
1982 йилдан бошлаб Давлат Кенгашининг Хитой иқтисодий Комиссияси хўжалик фаолиятини баҳолашнинг қатор кўрсаткичларини тавсия этган. Улар қуйидагилардан иборат: саноат ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажми ва унинг оши-рилиши; такомиллаштирилган маҳсулотнинг сифати; энергиядан фойдаланиш меъёрининг камайтирилиши; маҳсулот сотишнинг ҳажми ва уни ошириш; фойда унинг оширилиши; фойдадан ажратмалар; сотилган маҳсулот ҳажмининг фой-дага нисбати; ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва бошқалар.
Фондлардан фойдаланишнинг самарадорлиги икки йўналишда акс эттири-лиши мумкин:
- режадаги кўрсаткичларни бажариш учун режалаштирилган фондлар миқдоридан камроқ бўлган фондлардан фойдаланиш;
- хўжалик фаолиятининг режадаги кўрсаткичларини ортиғи билан бажариш.
Бунинг учун фондларнинг айланиш тезлиги, фондарнинг иш билан таъмин-ланиши коэффициенти ва фондлардан фойдаланиш коэффициенти кўрсат-кичларидан фойдаланилади. Таннарх кўрсаткичлари шу таннархнинг фойдага бўлган нисбати, сотилган маҳсулот ҳажмининг фойдага бўлган нисбати, сотиш коэффициентларидан фойдаланиш воситаси таҳлил қилинади.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish