6.3. Бухгалтерия ҳисоботи Франциянинг бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларга конунчилик томонидан белгиланган мажбурий талаблар такдим этилган. У Европа иттифоқининг тўртинчи директиваси ва 1983 йилги декрет бухгалтерия тизимига мос келиши керак. Алоҳида ташкилотлар баланслари ҳисоботлари консалидациялашганлар ташкилот билан солиштирилганда бирмунча деталлашган ва белгиланган шакл бўйича тузилади.
Молиявий счётлар таснифи баланс элеметларини икки гурухга ажратишга нисбатан белгиланади: ташкилотда инвестициялар катталигини кўрсатувчи активлар ва уларнинг молиявий таъминланишини кўрсатувчи ташқи пассивлар хамда акциядорлик капитали. Ўз навбатида инвестициялар айланма ва айлан-мадан ташқари активларга, молиялаш манбаи эса – жорий ва узоқ муддатли активларга бўлинади.
Индивидуал (ягона) олинган счётлар маълумотларидан келиб чикиб, солиқ мажбурятлари белгиланади. 1986 йилда Франция бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимига рўйҳатга олинган ташкилотлар учун ҳисоботга нисбатан ўзига хос талабларни белгилаш ва қимматли қоғозлар миллий бозорга ривожланиши билан боғлиқ бўлган консалидацияланган ҳисоботни қолдиришга тегишли Европа иттифоқининг еттинчи директивасини ҳисобга олиш билан ўзгаришлар киритилди.
Ушбу директиваларнинг миллий буйруқлар тизимида жорий қилиш ниҳоят-да махсус бўлади. Бринчидан, гарчи солиққа тортиш мақсадлари учун талаб қилинаётган чегирмалар кўрсатилган ёзма буйруклар ягона ташкилотлар ҳисо-ботлари учун ўз кучида қолса ҳам консалидацияланган ҳисоботга индивидуал (ягона) счётлар кўрсаткичларини киритиш туғрисида қарорлар қабул қилиш эркин бўлади. Иккинчидан, компания гуруҳлари ҳисоботи француз ҳисоб томойилларига мос келиши шарт эмас. У бошқа молиявий бозорларда қабул қилган ҳисоб қоидалари бўйича тузилиши мумкин. Чет эл давлвтлари қарорларида ўз хўжалик фаолиятини амалга ошираётган кампаниялар бозор коидаларига муофиқ хисоботини тузиш хуқуқига эга бўлади.
Қўшма компаниялар томонидан бухгалтерия ҳисобининг юритиш амали-ётини расмийлаштиришига талаблар йўқлиги туфайли ҳар хил юритилади. Консалидацияланган ҳисобот тузувчи компанялар кўпгина холларда буни ихтиёрий асосида бажарадилар ва ўзларига қулай туюлган ҳисоб қоидаларидан фойдаланадилар. Бироқ, Францияда ҳисоб усулларини танлаш эркинлигини консолидация тартибга солинмайди дегани эмас. Хусусан мажбурий талаблар қаторига компания алоҳида назоратга эга бўлиб, шуъба компаниялар сифатда ҳисоботда сўнги бўлиб акс этиши керак. Алоҳида назорат куйидаги воситаларга эга бўлган холда амалга ошириш мумкин:
- тўғридан-тўғри ёки кўпчиликнинг овозига нисбатан;
- тўғридан-тўғри ёки 40 фойизни ташкил этувчи кўпчилик овозлар нисбати агар шериклар ёки акциадорлардан хеч бири катта улушга эга бўлмаса (фоизларда);
- бошқа ўхшаш битимлар (шўъба кампаниялар капиталидан асосий компа-ниялар ўз улушига эга бўлиш шарти билан) бошқарув ҳақидаги битимлар натижаси ҳисобланган назорат килиш таъсири оркали.
Бош компаниялардан фаолият хусусияти мухум фарқ қиладиган шўъба компаниялар ишбилармонлик қатнашувлари усули билан ҳисобга олиниши мумкин. Бош компаниялар мухум таъсир кўрсатадиган ассосацияланган ком-паниялар (20 фоиз ва ундан кўпроқ капиталга эга бўлганда) шунингдек, кўрса-тилган усул билан консалидация ўтказиш лозим. Қўшма корхоналар мутаносиб консолидация усулини қўлайдилар. Агар ишни шерикларнинг чегараланган сони олиб борса ва қарор биргалашиб чиқарилса ташкилот кўшма корхона сифатида белгиланади.
Шундай қилиб, консалидацияланган счётлар иктисодий хусусиятига эга бўлган қўшимча маълумотларнигина ўз ичига олганда дивиденлар ва солиқлар тўғрисидаги узоқ мудатли маълумотлар шакилланишида индивидуал (ягона) счётлар асосий рўлни ўйнайди.
Ҳисобот таркибига қуйдаги шакллар киритилади: бош компанияларнинг индивидуал (ягона) счётлари; бошқарув ҳисоботи счётлари гуруҳи (агар шун-дайлари мавжуд бўлса); гуруҳни бошқариш ҳақидаги ҳисобот; йиллик счётлар тўғрисида қонун бўйича белгиланган аудитор ҳисоботи; акциядорларнинг ҳар йилги умумий йиғилишида кўриб чиқишга режалаштирилган фойдадан фойда-ланиш шунингдек, фойдани таксимлашнинг таклиф этилган вариантга уларнинг маълумотномаси ҳакидаги йўналишлар ҳисобланади.
Консолидацияланган ҳисобот баланс, фойда ва зарар ҳақидаги ҳисобот, капиталнинг ўзгариши хакидаги ҳисобот, пул воситаси ҳаракати ҳакидаги ҳисоботдан иборат. Фойда ва зарар ҳакидаги консолидацияланган баланс ва ҳисобот шакли Европа иттифоқининг тўртинчи директиваси талабларига мос келади. Фойда ва зарар ҳақидаги ҳисоботда қуйдагилар ажратиб кўрсатилиши лозим:
- оператцион даромад ва харажатлар;
- молиявий даромад ва харажатлар;
- экстраординар (долзарб) мақолалар;
- соликлар.
Қатор компаниялар акциядор капитали ўзгариши ҳақидаги ҳисобот унинг уч йиллик динамикасини кўрсатган холда тузилади. Лекин, ҳисоботга нисбатан на балансда, на тушинтириш хатида акциядор капитални қандай ташкил этиш ҳақидаги маълумот келтирилмайди
Пул маблағлари харакати тўғрисидаги консолидацияланган ҳисобот молия-вий ва инвестицион фаолиятни ажратиб кўрсатиш билан эгри усулда тузилади.
Консолидацияланган ҳисоботга нисбатан тушунтириш хатида шўъба компаниялар жойлашуви ва намланиши асосий холда ёритиб берилади. Француз конунчилигига муофиқ маълумот айланмалари махсулот ва географик минтака бўйича чегараланган. Ташкилот ҳажмидан келиб чиқиб, индивидуал (ягона) ҳисоботни тақдим этишнинг уч варианти мавжуд. Индивидуал счётлар бўйича фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисобот вертикал каби горизантал шаклда тузилади ва унинг табиатидан келиб чиқиб харажатларни кўрсатади.
Францияда Великобританиядан фаркли равишда уларнинг функционал белгиланиши бўйича харажатларни гуруҳлаш қабул қилинмаган. Молиявий натижа ва сотиш счётлари операцион фолиятидан олинган маблағларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ялпи операцион фаолият ва қўшимча қийматнинг ялпи катталигини ҳисоб–китоб қилиш учун шундай кўринишда тузилади.
Бу счётлар маълум давр учун қоида бўйича молиявий йил учун даромад ва харажатлар харакати ажратилади. Бу фойда ва зарарларни ҳисобга олган холда бундай харакат натажасида хосил бўладиган фойда ёки зарарни кўрсатади. Баланс маълум санада ташкилотнинг молиявий холати шу билан бирга қўланилган воситаларни акс этирган ва ташкилот мажбурятлари ҳамда хуқуқ-лари ҳақида гувохлик берувчи активлар, пассивлар ва капиталлар тўғрисидаги тасаввурни беради. Балансда активларнинг қуйидаги таркиби ёритиб берилади: ер, бино, иншоат, бошка объектлар. Амортизациянинг йиғилган суммаси ноайланма маблағлар каби айланма активлар учун ҳам кўрсатилади. Айланма активлардан кейин трансляцион фарқлар (қайта хисоб) ажратилган харажатлар тўловлари ҳақида асосли маълумот беради. Капитал бўлими чиқарилган акциялар ва уларни капитали ҳақида маълумотни ўз ичига олади. Тушинтириш ҳати СМР одатда ҳисобот таркибида кўрсатишни талаб қиладиган ахборот такдим этишини ўрнини боса олмайди ва ҳисобот ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.
Француз ҳисоб тизимига Англосаксон бухгалтерия тизимига хос бўлган элементларни киритиш, маълумотларни ёритиб бериш ва унинг ишончлилигига талабнинг ошиши ҳисоблар уйғунлаштириш заруриятини келтириб чиқарган қимматбаҳо қоғозлар миллий бозори ривожланишининг янги босқичи билан изоҳланади.