Пулнинг вужудга келиш сабабини билиш учун қадимда одамлар ўртасида рўй берган айирбошлаш муносабатларини амалга ошириш жараёнига эътибор қаратиш лозим. Чунки айнан мана шу табиий айирбошлаш жараёни ҳозирги кунда сиз билан биз кундалик ҳаётда ва ҳисоб - китобларда фойдаланиб келаётган пулнинг вужудга келишига замин яратган. Хусусан, пулнинг вужудга келишига қуйидаги омиллар асос бўлиб хизмат қилади:
қадимги даврда одамлар ўз эҳтиёжидан ортиб қолган истеъмол маҳсулотлари туриб қолмаслиги ва сақлашнинг имконияти бўлмаганлиги боис, уларни ўзларига яқин ёки таниш одамларга берган, бу ўз - ўзидан одамлар ўртасида стихияли равишда бир томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга келишига сабаб бўлган;
кейинчалик одамларнинг онги, дунёқараши ва ҳаёт кечириш тарзи ривожланганлиги натижасида, икки томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга кела бошлади. Бу даврда кишиларда ўзига зарур бўлмаган буюмнинг ўрнига нимадир олиш эвазига, иккинчи кишига бериши лозимлигини англай бошладилар.
Монетар сиёсат ва пулларни нима сабабдан ўрганамиз?
Пул ёки пул массаси- товар ва хизматларга чекловларсиз айирбош қилинадиган, қарз мажбуриятларини қоплашда қўлланиладиган умумий қабул қилинган тўлов воситаси.
Пул массасининг ҳажми кўпчилик иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқ ҳамда ҳар биримизнинг ва умумий иқтисодиётнинг фаровонлигида акс этади. Фаннинг иккита якунловчи қисми иқтисодиётда пулларнинг ролини ўрганишга бағишланган.
1981-1982 йилларда АҚШда жами товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, ишсизлик ҳамжи эса (мавжуд бўлган ишчи кучига ишсизлар сонининг нисбати фоизда) 10% гача ўсди. 1982 йилда иқтисодиётда тез ўсиш бошланди ва 1989 йилга келиб ишсизлик ҳажми 5%гача камайди. 1990 йилда саккиз йиллик иқтисодий ўсиш даври тугади ва ишсизлик сони яна 7% гача ўсди. 1991 йилда АҚШ тарихида энг узун бўлган жонланиш даври бўлиб, ишсизлик кўрсаткичи 4% гача пасайди. 2001 йилнинг мартида иқтисодиётда фаолликнинг пасайиш даври бошланди ва ишсизликнинг ҳажми 6%гача кўтарилди. Ишсизлик даражаси 4,4% гача пасайиш орқали иқтисодиёт 2001 йил ноябр ойидан бошлаб тикланишни бошлади. 2007 йил декабр ойидан бошлаб иқтисодиёт регрессия ҳолатига тушди ва 2009 йил июн ойида иқтисодиёт секинлик билан тикланишдан олдин ишсизлик даражаси 10%дан ошиб кетди.