Кредитнинг субъектив моҳияти бир - бирига боғлиқ бўлган “кредитор” ва “кредит олувчи”нинг муносабатларида намоён бўлади: Кредитнинг субъектив моҳияти бир - бирига боғлиқ бўлган “кредитор” ва “кредит олувчи”нинг муносабатларида намоён бўлади: - “Кредитор” ва “кредит олувчи” ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг асосида товар - пул айланмаси ётади. Жамиятда вақтинчалик бўш маблағларнинг мавжудлиги ва товар айланмасининг мавжудлиги кредит ва қарз олувчининг манфаатларини бир - бирига тўқнашишига хизмат қилади. Агар ушбу манфаатлар бир - бирига мос келса, улар ўртасида кредит муносабатлари вужудга келади.
- Кредитор - кредит муносабатларини ташкил этишда кредит берувчи сифатида майдонга чиқади. Кредитор пул маблағларини вақтинчалик фойдаланишга берувчи субъектлар ҳисобланади. Бундай субъектлар банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар, давлат ва бошқа молиявий ташкилотлар бўлиши мумкин. Кредитор ссуда сифатида берадиган пул маблағлари уларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. Кредитор субъектлар ичида, банклар ва кредит уюшмалари нафақат ўз маблағлари ҳисобидан, балки четдан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан кредитлар беради. Маблағларни жалб қилишнинг турли йўллари мавжуд бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида акциялар ва облигациялами муомалага чиқариш асосий ва самарали йўлларидан бири ҳисобланади.
Кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар асосида жалб қилиб, ушбу маблағларни кредитнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали реал секторнинг зарур бўлган бўғинларига жойлаштиради. Бу жараён иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини самарали ишлашини, яъни капитал айланмасини тўхтовсизлигини таъминлаш билан бирга, кредитор жамланган маблағларни зарур мақсадларга жойлаштириш асосида ушбу маблағларни ўз мақсади ва кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатлари йўлида хизмат қилишига эришади. - Кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар асосида жалб қилиб, ушбу маблағларни кредитнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали реал секторнинг зарур бўлган бўғинларига жойлаштиради. Бу жараён иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини самарали ишлашини, яъни капитал айланмасини тўхтовсизлигини таъминлаш билан бирга, кредитор жамланган маблағларни зарур мақсадларга жойлаштириш асосида ушбу маблағларни ўз мақсади ва кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатлари йўлида хизмат қилишига эришади.
- Кредит олувчи - кредит муносабатларида кредит олувчи сифатида иштирок этади. Кредит олувчи субъектлар сифатида хўжалик юритувчи субъектлар, аҳоли, давлат, банклар ва бошқа шахслар майдонга чиқади. Иқтисодий адабиётларда кредит олувчини қарздор сифатида талқин этиш ҳолатлари учрайди, шунингдек, кредит ва қарзнинг бир - биридан иқтисодий жиҳатдан фарқланиши хусусида ҳам тортишувлар кўзга ташланади. Албатта, “кредит” ва “қарз” ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкин, лекин иқтисодий моҳиятан бу икки тушунча ўртасида бир - биридан жиддий фарқ қиладиган жиҳатлари мавжуд. Кредит иқтисодий категория сифатида тегишли ижтимоий-иқтисодий қонунлар ва тамойиллар асосида амал қилади. Кредит муносабатларида иштирок этувчи ҳар иккала томоннинг иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлиб, ушбу манфаатлар ўзаро мужассамлашганда кредит муносабатлари рўй беради.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |