1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Тузатишларни таҳлил қилиш ва киритиш усуллари



Download 6,36 Mb.
bet125/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   171
Bog'liq
КМБ

12.2. Тузатишларни таҳлил қилиш ва киритиш усуллари


Қиёсий ёндашувда қиймат аниқлашда тузатишларни таҳлил қилиш усулларининг икки гуруҳи ажратилади, улар сон ва сифат услубиятларидир.
Бу гуруҳлар нархни шакллантирувчи омиллар сонининг баҳолашда фойдаланиладиган аналоглар сонига нисбати билан фарқланади.
Агар аналоглар сони k нархни шакллантирувчи омиллар сони n нинг 1 га орттирилгани (k > n + 1) дан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда баҳолаш учун биринчи гуруҳ усуллари: маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили, ахборотлар гуруҳлари таҳлили, статик таҳлил, график таҳлил, сезувчанлик таҳлили, харажатлар таҳлили, иккиламчи маълумотлар таҳлили, ижара фарқлари капитализацияси ва ҳ.к. лари қўлланилади.
Агар аналоглар сони k нархни шакллантирувчи омиллар сони n нинг 1 га орттирилгани (k > n + 1) дан кичик бўлса, у ҳолда баҳолаш учун иккинчи гуруҳ усуллари: нисбий қиёсий таҳлил, эксперт баҳолар ва якка сўровлар қўлланилади.
Таҳлилнинг сон усуллари
Таҳлилнинг сон усуллари математик усуллардан фойдаланишни назарда тутади. Энг соддаларидан бири – бу маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлилидир. Мазкур усулни қўллаш баҳоловчига маълум элемент билан фарқланувчи икки объектни таққослаш йўли орқали ушбу таққослаш элементига киритиладиган тузатишни аниқлаш имконини беради. Маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили қўлланилишида чекланишларга эга математик дедукция усулини намоён этади, негаки, маълумотларнинг жуфт тўплами кам учрайди, бунда улардан нотўғри фойдаланиш ҳам кузатилиши мумкин.
Маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили. Мазкур усул қиёслашнинг битта таркибий қисми учун тузатиш катталигини олиш мақсадида икки ва ундан ортиқ бозор сотувларини қиёслашдан иборат. Абсолют аниқликка объектларнинг битта таркибий қисмидан ташқари ҳамма таркибий қисмлари мос келганда эришилади. Амалиётда бундай ҳодисалар жуда ҳам кам учрайди ва иншоотларнинг кичик тоифаси билан чекланган. Одатда сотилиш нархига катта таъсир кўрсатувчи асосий таркибий қисмларни ажратиш учун кўп сонли маълумотлар таҳлил этилади.
Юқоридагига ўхшаш усул – бу ахборотлар гуруҳлари таҳлили усулидир. У ахборотларни сотиш санаси ва қийматнинг аниқ эквивалент кўрсаткичлари ҳисоби каби мустақил ўзгарувчилар бўйича гуруҳлашни назарда тутади. Бундай гуруҳлар тобе ўзгарувчи кўрсаткичлар (масалан, майдон бирлиги учун нарх ёки фасад узунлигининг майдонга нисбати) ни аниқлаш учун иккитадан бўлиб таҳлил қилинади.
Маълумотларнинг жуфт тўплами ва ахборотлар гуруҳлари таҳлили сезувчанлик таҳлилининг варианти ҳисобланади. Сезувчанлик таҳлили – бу алоҳида ўзгарувчиларнинг қийматга таъсирини аниқлаш учун фойдаланиладиган усулдир.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish