БАҲОЛАНАЁТГАН ОБЪЕКТНИНГ БОЗОР БАҲОСИ = ПОТЕНЦИАЛ ДАРОМАД × ЯЛПИ РЕНТА МУЛЬТИПЛИКАТОРИ
Усул осон кўрингани билан айрим, ривожланган ва фаол кўчмас мулк бозори, аниқ ва ишончли бозор ахборотини олиш имконияти каби, шартларга риоя қилинишини талаб қилади. Усул камчиликларига баҳоланаётган объект ва аналогларнинг тўлиқ таққосланмаслиги, ҳамда операцион харажат катталигининг бозор баҳосига таъсир қилишини мисол қилиш мумкин.
Умумий капиталлаштириш коэффициенти кўчмас мулкнинг соф операцион даромадига нисбатан қўлланилади. Умумий капиталлаштириш коэффициенти (OAR) таққосланилаётган аналог соф операцион даромадининг (ЧОД) унинг нархига нисбати билан аниқланади.
Кўчмас мулк объекти қийматини умумий капиталлаштириш коэффициенти ёрдамида ҳисоблашнинг асосий босқичлари:
Баҳолаш объектининг соф операцион даромади ҳисобланади.
Сотув нархи ва соф операцион даромад қиймати ҳақида ахборот мавжуд бўлган камида 3 та аналоглар тўплами шакллантирилади.
Зарур ҳолда аналогларнинг баҳолаш объекти билан қиёсийлигини оширадиган тузатишлар киритилади.
Ҳар бир аналог бўйича соф операцион даромадни сотув нархига бўлиш йўли билан умумий капиталлаштириш коэффициенти ҳисобланади.
Барча аналоглар бўйича умумий капиталлаштириш коэффициентининг ўртача ўлчанган қиймати аниқланади.
баҳолаш объектининг соф операцион даромадини умумий капиталлаштириш коэффициентининг ўртача ўлчанган қийматига бўлиш йўли билан баҳолаш объекти қиймати ҳисобланади.
Баҳоланаётган объект билан таққосланувчи аналогларни танлаш кўчмас мулк бозорининг тегишли сегментида амалга оширилади. Объектларни идентификациялаш таваккалчилик даражаси, даромад даражаси ва ҳ.к. кўрсаткичларни ўз ичига олади.
12.4. Қиёсий ёндашув доирасида статистик таҳлилни қўллаш
Статистик таҳлил тушунчаси. Таҳлил (грекча analysis — ажралиш, парчаланиш) кенг маънода предмет, ҳодиса, жараённинг янги билим олиш ёки мавжуд билимларни тизимлаштириш мақсадида кейинчалик алоҳида, бўлиб юборилган бир бутун билан ўзаро алоқадорликда тадқиқ қилинадиган таркибий қисмларга, аломатларга, хоссаларга, муносабатларга хаёлий ёки ҳақиқий ажралиши, бўлиб юборилишининг илмий усулилир.
Ҳар бир фанда таҳлил ўзининг аниқ ва ўзига хос мазмунига эга бўлади (масалан, математик, мантиқий, ҳуқуқий таҳлил).
Ижтимоий — иқтисодий тадқиқотларда статистик таҳлил ўрганилаётган ҳодиса (жараён)ни ҳуқуқнинг у ёки бу тармоғи билан аниқланадиган таркибий қисмларга ажратишни, ушбу таркибий қисмларни миқдорий ўлчашни, улар ва бошқа ижтимоий ҳодисалар ўртасида алоқадорликларни ўрнатишни, ҳодиса ёки жараён ривожланишининг қонуниятларини аниқлашни ўз ичига олади
Иқтисодий фан ва амалиётда статистик таҳлил тушунчасини очиб бериш учун унинг умумилмий мазмунидан четга чиқишга мажбур бўламиз. Ўрганилаётган ҳодиса таркибий қисмлари орасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш, ривожланишнинг умумий қонуниятларини ўрнатиш, очиғини айтганда, таҳлилнинг эмас, кўпроқ синтез (грекча synthesis — бирлаштириш) нинг элементларидир. Айнан ҳодиса синтези, таҳлил воситасида аниқланган статистик маълумотларни умумлаштириб, ўзининг бирлик ва алоқадорлигида, статистик таҳлилга тенглаштириладиган, кўпчилик масалаларнинг ечимини топишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |