1-Mavzu: Ijtimoiy korxonalar va ijtimoiy tadbirkorlikning yuksalishi Reja


Конституция - фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий ҳимояси



Download 148,54 Kb.
bet15/24
Sana08.04.2022
Hajmi148,54 Kb.
#537747
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Дарслик

Конституция - фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий ҳимояси
24.11.2020 20:11:15
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлатлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, биринчи навбатда, раҳбарлар, фуқароларнинг Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳитни яратиш ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.
Мустақиллик, Конституция, фуқаролик жамияти ва демократия тушунчалари ўртасидаги узвий алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мустақил мамлакатни демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти институтларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис юртимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик янгиланиш, эркин фуқаролик жамиятини қуриш йўли танлаб олинди.
Бинобарин, бу йўлни ҳар ким ўзига хос йўсинда босиб ўтади. Ўзбекистон демократиянинг фундаментал тамойилларига асосланган, уларга қатъий риоя этган ҳолда, айни пайтда ўз ҳаракатларини халқимизнинг тафаккури, неча минг йиллик турмуш тарзи билан мувофиқ равишда олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, олдимизга қўйилган асосий мақсад ва устувор вазифалар мамлакатимизни эркинлаштириш ва модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган “Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилига асосланган. Бу - демократик ислоҳотларимиз изчил ва тадрижий, босқичма-босқич ва узлуксиз тизимли жараён эканининг яна бир исботидир.
Шу ўринда савол туғилади: фуқаролик жамияти институтлари нима ва улар жумласига қандай ташкилотлар киради?
Биринчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллалар, сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқаролик жамиятининг нафақат асосини ташкил этадиган, балки мазмун-моҳиятини ҳам белгилаб берадиган фуқаролик институтлари сирасига киради.
Иккинчидан, фуқаролик жамияти институтлари мақсад ва вазифаларининг асосий йўналиши мамлакатимизда демократик қадриятлар ва тамойиллар, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
Фуқаролик институтлари, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий фаоллигини оширишда, миллий ўзликни англашда, жамият аъзоларининг сиёсий маданияти ва маънавий дунёқарашини юксалтиришда кўмаклашмоғи зарур.
Учинчидан, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, кишиларнинг қонуний манфаатлари ҳимояси алоҳида устувор аҳамият касб этиши шарт. Бизнинг фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришдан мақсадимиз, аввало, кишиларимиз онгига демократик қадриятларни ва кўникмаларни изчиллик билан сингдириб боришдир.
Бунинг замирида ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган, атрофида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабатда бўладиган, шу билан бирга, ўз шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган юксак маънавиятли шахсни шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар мужассамдир.
Тўртинчидан, Асосий Қонунимизда алоҳида, XIII боб ва 7 та модда бевосита жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишлаганини таъкидлаш жоиз. Хусусан, “Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди” (Конституция, 58-модда).
Бешинчидан, фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми мустахкамланган бўлиб, 56-моддасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддасида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар» каби фуқароларнинг жамият институтларида иштирок этишини кафолатлайдиган ҳуқуқий асослар эътироф этилган.
Шу тариқа Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани барча аҳоли қатламлари манфаатларини акс эттирадиган бундай ташкилотлар кенг тармоқларининг ривожланиши учун қулай шароит яратди.
Қайд этиш лозимки, мазкур қонуний мустакамланиш ва ННТларнинг мустақиллиги МДҲ давлатларининг ҳеч бирида нормага киритилмаган.
Мамлакатимизда бундай ташкилотларнинг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда.
Шу маънода, фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 250
дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани диққат сазовордир.
Хусусан, мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институтлари сифатида тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил фаолият юритиши, уларни фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилганлиги натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ўзларида фуқаролик жамияти институтларига хос белгиларни ифода эта бошладилар. Бугунги кунда давлатимизда ўн икки мингга яқин ННТлар фаолият юритади, буларга минтақавий ва маҳаллий ташкилотларни мисол қилиш мумкин. Энг йирик фуқаролик жамияти институтларидан бири сиёсий партиялардир, 5 та етакчи сиёсий партиялар бугунги кунда Олий Мажлис ва махаллий кенгаш депутатлари орқали давлатимиздаги сиёсий-ижтимоий ислохотларни амалга оширишда иштирок этишмоқда. 
Фуқаролик жамияти – бу шундай ижтимоий тузумки, унда қонунлар устивориги таъминланади инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қарор топади, сиёсий партиялар ва
институтлар, фикрлар хилма-хиллиги таъминланади, инсонга унинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт шаклларини эркин танлаши кафолатланади, фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органларнинг мавқеи юксак бўлади.
Ҳуқуқий давлат тушунчаси демократик давлат тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, демократик, ҳуқуқий давлат куч, инқилоб билан эмас, балки табиий-тарихий эволюцион йўл билан барпо этилади. Албатта, ҳар қандай жамиятда ҳуқуқий давлат тушунчаси у ёки бу қонунларнинг мавжудлиги билан белгиланмайди. Негаки, қонунлар ҳуқуқ сифатида ҳар бир давлатда мавжуд ва ҳар қандай ҳокимият улардан фойдаланади. Ҳамма гап ўша қонунларнинг қандайлигида ва уларнинг қандай бажарилишидадир.
Қонун устуворлиги қуйидаги учала ҳолат бўлгандагина, ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳужжатлар адолатга, инсон ҳуқуқи ва манфаатларига асосланган бўлиши шарт. Иккинчидан, Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқ бажарилиши зарур. Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши - қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий механизмларини ташкил этади. Демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир.
Албатта, демократик жамият қуриш фақат қонун устуворлиги билан чекланиб қолмайди, балки халқимизнинг миллий-маънавий негизларига таянишни тақозо этади ва зарурий шарти қилиб қўяди. 

Download 148,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish