1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа


-Мавзу: Ахборот тизимларини лойиҳалаш, моделлаштириш ва бошқаришнинг инструментал воситалари



Download 0,74 Mb.
bet17/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

3-Мавзу: Ахборот тизимларини лойиҳалаш, моделлаштириш ва бошқаришнинг инструментал воситалари


Режа:

  1. Ахборт тизимларини ишлаб чиқиш методологияси ва технологияси.

  2. Бизнес жараёнларни моделлаштириш инструментлари. (IDEF стандартларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини функционал моделлаштириш, DFD методологияси маълумотлар оқимини моделлаштириш инструменти сифатида, RAD методологияси, UML моделлаштиришнинг унифицирланган тили ташкилотни моделлаштиришнинг инструментал воситаси сифатида.

  3. Технологик жараёнларни лойиҳалаш ва бошқаришни автоматлаштиришда комплекслашган аппарат ва дастурий воситаларнинг ўрни (датчик ва контроллерлар тушунчалари ва уларнинг турлари, SCADA, CoDeSys, Beckhoff...аппарат ва дастурий воситалари).

  4. Ахборот тизимлари ва тармоқларини иммитацион моделлаштиришда MATLAB дастурининг қўлланилиши.



1. Ахборт тизимларини ишлаб чиқиш методологияси ва технологияси

Ҳозирги вақтда жаҳонда бизнес жараёнларни таърифлашнинг кўпгина тиллари ва методологияси яратилди. Ҳар бир методология ўзининг тили ва номига эга.


Ахборот тизимларини яратиш методологияси деганда ташкилотнинг тизим ва ишлаб чиқариш жараёнларига қўйилган талабларни бажариш мақсадида ахборот тизимини қуриш ва уни бошқариш жараёнлари тушунилади.
Ахборот тизимларини яратиш (инструментал воситалар ёрдамида) методологияси қуйидаги масалаларни ечишни назарда тутади:

  • келишилган маблағ ва вақт оралиғида ахборот тизимини кафолатли яратиш;

  • тизимни кенгайтириш ва модификациялаш орқали уни корхонадаги иш шарт-шароитлари ўзгаришига мослаш;

  • яратилаётган корпоратив ахборот тизимларида очиқлилик, кўчиришлик, масштаблаштириш шартларининг мавжудлиги ;

  • олдин ишлаб чиқилган ва қўлланилган ахборот технологиялари инструментларини (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, ҳисоблаш техникаси воситалари, телекомму­никациялар) янги яратилаётган тизимга қўллаш имконияти.

Лойиҳалаш методологияси, технологияси ва инструментал воситалари (CASE-воситалари) ихтиёрий ахборот тизимларини лойиҳалашни асосини ташкил этади.
Ахборот тизимларининг ҳаётий даври босқичларини бажарилишини таъминлаш учун конкрет технология ва стандартлар, усул ва инструментал воситаларни қўллашни методология амалга оширади.
Лойиҳалаш технологияси асосини технологик операциялар кетма-кетлиги ва шартларларини изоҳловчи йўриқномалар ташкил этади.
Лойиҳалаш технологияси 3 та ўзаро боғлиқ тузилмаларни акс эттиради:

  • лойиҳалашнинг технологик операцияларини берилган кетма-кетликда бажариш;

  • технологик операцияларнинг натижавий баҳосини белгиловчи критерия ва қоидаларнинг келтирилиши;

  • лойиҳаланаётган тизимни таърифлаш учун график ва матнли воситаларни қўллаш.

Ҳар бир технологик операция қуйидаги материаллар, ахборот ва инсон ресурслари билан тўлдирилади:

  • стандарт кўринишда бериладиган маълумотлар, аввалги олинган натижалар;

  • методик материаллар, йўриқномалар, нормативлар ва стандартлар;

  • техник ва дастурий воситалар;

  • бажарувчилар.

Бажарилган ишлар натижалари кейинги технологик операцияларни бажариш учун хизмат қилиши ва стандарт кўринишда бўлиши зарур.


Ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш технологиясини қаноатлантирувчи бир нечта шартларни келтирамиз:



  • белгиланган вақт мобайнида унинг сифат кўрсаткичини таъминлаш ва тизим ютуғини кафолатлаш;

  • йирик лойиҳаларни бир нечта кичик тизимларга бўлаклаш (декомпозиция) имкониятини яратиш ва ишлаб чиқиш гуруҳларида бажарувчи кишиларнинг сонини чеклаш.


ИЗОҲ
Лойиҳани декомпозиция қилиш ишнинг самарадорлигини оширади. Лойиҳанинг кичик тизимлари ва уларнинг бажарадиган функциялари ўзаро заиф боғланган бўлиши керак. Ҳар бир кичик тизимлар алоҳида ишлаб чиқувчилар гуруҳи ёрдамида яратилади. Бунда ишни гуруҳларга бўлиб бериш ва олинадиган натижаларни такрорланмаслигини таъминлаш зарур.

  • минимал вақтда тизимнинг ишлаш қобилиятини таъминлаш;

  • лойиҳа конфигурацияси, версияси ва уни ташкил этувчиларини бошқариш имкониятини яратиш;

  • тизим дастурий воситаларининг (маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, операцион тизимлар, дастурлаш тизими ва тиллари) ихтиёрий версияси лойиҳалаш жараёни ишларига мос келишини таъминлаш.




Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish