Ҳаётий даврнинг ёрдамчи жараёнлари
Ёрдамчи жараёнлар ичида конфигурацияни бошқариш жараёни асосий ўрин эгаллайди. У шудай ёрдамчи жараёнки, ахборот тизимлари ҳаётий даврининг асосий жараёнлари ҳисобланадиган ишлаб чиқиш ва кузатиш жараёнларини қўллаб қувватлайди.
Кўплаб компонентлардан тузилган мураккаб ахборот тизимлари лойиҳалари алоҳида ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолатда ишлаб чиқилиши мумкин. Бу эса барча тизимларни ривожланишини таъминловчи ягона тузилмани ишлаб чиқишда муаммолар туғдиради. Конфигурацияни бошқариш эса ахборот тизимлари ҳаётий даврининг барча паллалари ва турли компонентларига ўзгартиришлар киритиш ва назорат қилиш, бошқариш ҳамда ташкиллаштириш имкониятини беради.
Ташкилий жараёнлар
Лойиҳани бошқариш ишни лойиҳалаш ва ташкиллаштириш, ишлаб чиқувчилар гуруҳини ташкил этиш, муддат ва сифатни назорат қилиш ишлари билан боғлиқ. Лойиҳанинг техник ва ташкилий таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳани бажариш учун усуллар ва инструментал воситаларни танлаш.;
ишлаб чиқиш оралиғида усулларни аниқлаш;
яратилган дастур маҳсулотини синаш усуллари ва воситаларни ишлаб чиқиш;
шахсни ўқитиш.
Лойиҳанинг сифатини таъминлаш верификация, ахборот тизимлари компонентларини текшириш ва тестлаш муаммолари билан боғлиқ.
Верификация – бу лойиҳани ишлаб чиқиш ҳолатининг ҳозирги босқичи билан талаб этилган босқичи мос келишини аниқлаш жараёнидир.
Текшириш – бу ишлаб чиқишнинг натижавий талабларига параметрларнинг мослигини аниқлаш жараёни ҳисобланади. У ҳақиқий ва кутилаётган натижалар фарқини аниқлаш учун ўтказилади ҳамда қисм бўйича текшириш ёки тестлаш дейилади.
Ахборот тизимларининг ҳаётий даври тузилмаси (структураси)
Ахборот тизимларининг тўлиқ ҳаётий даври стратегик режалаштириш, таҳлил, лойиҳалаш, амалга ошириш, жорий қилиш ва тадбиқ этиш кабиларни ўз ичига олади. Умумий ҳолда ҳаётий даврни ўз навбатида бир нечта босқичга бўлиш мумкин. Бўлиш босқичларининг Rational Software корпорацияси томонидан таклиф этилган вариантини кўриб чиқамиз. Rational Software – ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг дастурий воситалари бозорида ютакчи фирма ҳисобланади. Фирма дастур воситалари ичида энг машҳури Rational Rose универсал CASE воситасидир.
ИЗОҲ
CASE термини (Computer Aided Software/System Engineering) ҳозирда кенг маънода ишлатилади. CASE термини дастлаб дастурий таъминотни ишлаб чиқишни автоматлаштириш маъноси билан чегараланган. Кейинчалик ушбу термин мисолида ахборот тизимларини яратиш ва кузатиб боришни таъминловчи дастурий воситалар тушунила бошланди. Шу билан бирга CASE термини кенг маънода талаб этилаётган тизимнинг таҳлили ва тузилмасини ишлаб чиқиш, амалий дастурлар ва маълумотлар базасини лойиҳалаш, кодни генерация қилиш, тестлаш, ҳужжатлаштириш, сифатни таъминлаш, конфигурацияли бошқариш ва лойиҳани бошқариш каби тушунчаларни ўз ичига олади.
Ахборот тизимларининг ҳаётий даври Rational Software корпорацияси томонидан таклиф этилган вариант бўйича 4 босқичга бўлинади:
бошлаш;
аниқлик киритиш;
қуриш;
тадбиқ этиш.
Ҳар бир босқич ўз мақсадига маълум вақт мобайнида аниқ қарорларни қабул қилиш билан кетма-кет эришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |