1-Мавзу: Ахборот тизимларининг инструментал воситаларига кириш. Режа


CASE-воситаларининг таққосий характеристикалари



Download 0,74 Mb.
bet63/63
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#40067
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
Ахборот тизимлари

9. CASE-воситаларининг таққосий характеристикалари

Шуни яна бир маротаба таъкидлаш лозимки, CASE-воситалари алоҳида ўрганилганида уларнинг ҳеч бири мустақил равишда ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш муаммоларини тўлиқ еча олмайди. Фақатгина дастурий таъминот ҳаётий даврини тўлиқ қўллаб қувватловчи комплекслашган инструментал воситаларни таққослашимиз мумкин. Ушбу воситалар ичидан зарурийларини биргаликда қўллаган ҳолда ютуқли натижаларга эришишимиз мумкин. Ҳозирги вақтда ахборот тизимларини яратишда “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекслашган инструментал воситаларини қўллаш яхши самара бермоқда, унинг таркибига қуйидагилар киради:



  • Silverrun CASE-воситаси;

  • JAM иловаларни ишлаб чиқиш воситаси;

  • QA тестлаш воситаси;

  • Tuxedo транзакция менеджери;

  • SE Companion лойиҳани режалаштириш ва бошқаришнинг комплекс воситаси;

  • PVCS конфигурацияли бошқаришнинг комплекс воситаси;

  • Rotional Rose объектга мўлжалланган CASE-воситаси;

  • SoDA ҳужжатлаштириш воситаси.

Бошқа комплекс воситаларга мисол қилиб қуйидагиларни келтирамиз:

  • DataX/Florin” ва “ЛАНИТ” фирмаларининг

    • Vantage Team Builder for Uniface+Uniface воситаси;

  • ФОРС” фирмасининг комплекс воситалари ҳисобланадиган:

    • Designer/2000, ERwin, BPwin Case-воситалари;

    • Developer/2000, OraclePowerObjects иловаларни ишлаб чиқиш воситалари;

    • Explain SQL созлаш ва оптимизациялаш воситаси;

    • SQL Watch, DB Vision, SQL Spy администрациялаш воситалари;

    • OracleBook ҳужжатлаштириш воситаси.

  • CENTURA” фирмасининг комплекс воситалари:

    • ERwin, BPwin Case-воситалари;

    • SQL Windows ва Team Windows иловаларни ишлаб чиқиш воситалари;

    • SQL Bench “клиен-сервер” иловаларини оптимизация қилиш ва тестлаш воситаси;

    • Quest ва Crystal Reports тадбиқ этиш, кузатиш ва ҳисоботлар тайёрлаш воситалари.

Барча санаб ўтилган комплекс дастурий воситалар дастурий таъминот ҳаётий даврини тўлиқ қўллаб қувватлайди ва муаммоларни ҳал этади. Бошқа мезонларга эътибор берадиган бўлсак, бу ерда қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:

  1. Лойиҳанинг бутунлигини таъминлаш ва унинг ҳолатини назорат қилиш бўйича – “ФОРС” фирмасининг комплекс воситалари ва Vantage Team Builder for Uniface+Uniface воситаси қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

  2. Платформа, операцион тизим ва МББТга боғлиқ бўлмаслиги даражаси бўйича – “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекс воситалари, улар аниқ бир конкрет платформага мўлжалланмаган, ихтиёрий платформада ишлаш имконига эга. Бундан ташқари Vantage Team Builder for Uniface+Uniface воситаси ҳам алоҳида платформа талаб этмайди.

  3. Очиқ архитектурага эгалиги бўйича - “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекс воситалари ва Vantage Team Builder for Uniface+Uniface воситаси устун туради.

  4. Техник қўллаб-қувватлаш сифати бўйича - “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекс воситаларини айтиш мумкин. Чунки, ҳозирги кунда ушбу воситани техник ва методик жиҳатдан ўқитиш тизими яхши йўлга қўйилган.

  5. Ўзлаштириш ва ишлатишнинг оддийлиги ва қулайлиги бўйича - “Аргуссофт Компани” ва “CENTURA” фирмаларининг комплекс воситалари олдинги ўринларда туради.

Юқорида келтирилган таққосий характеристикалардан хулоса қилиб қуйидагиларни айтишимиз мумкин:



  • дастурий таъминот ҳаётий даврининг спирал моделига мўлжалланган йирик лойиҳаларда - “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекс воситаларини қўллаш тавсия этилади;

  • дастурий таъминот ҳаётий даврининг коскадли моделига мўлжалланган йирик лойиҳаларда - Vantage Team Builder for Uniface+Uniface воситаси қўллаш зарур;

  • Oracle МББТни ишлатишга мўлжалланган йирик лойиҳаларда - “ФОРС” фирмасининг комплекс воситаларини қўллаш мумкин;

  • ўрта ҳажмли лойиҳаларда - “Аргуссофт Компани” фирмасининг комплекс воситалари ва Power Builder, Delphi, SQL Windows дастур иловаларини ишлаб чиыувчи воситалар билан бирга ERwin, BPwin, CASE.Аналитик, S-Designor, CASE-воситаларини қўллаш тавсия этилади;

  • объектга мўлжалланган усулда лойиҳа тузишда - Rotional Rose объектга мўлжалланган CASE-воситаси ва дастур иловаларини ишлаб чиқишда унга мос учта воситадан бирини танлаш зарур.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish