1-маъруза. Мавзу: Хусусий микробиология. Йирингли- яллиғланиш ва жарохат юқумли касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар



Download 34,75 Kb.
bet3/11
Sana24.02.2022
Hajmi34,75 Kb.
#240990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 маъруза

Токсин ҳосил қилиши. Патоген стафилококклар бир неча хил экзотоксин ҳосил қилади. Тилларанг стафилококклар лейкоцидин, альфа, бета, гамма гемолизинлар (одам ва баъзи ҳайвонлар эритроцитларини лизисга учратади), А-F энтеротоксинлар, А ва В эксфолиатинлар (терига таъсир кўрсатади) ишлаб чиқаради. Айрим стафилококкларда энтеротоксин борлиги аниқланган. Бу токсин озиқ-овқат билан меъда-ичак системасига тушса, кишиларда овқатдан заҳарланишга сабаб бўлади.
Стафилококклар эксфолиатив токсин ажратади, бу омил болалар терисида импетиго, скарлатина тошмасига ўхшаш тошмалар ва чақалоқларда ичи суюқлик билан тўла пуфакчали-пўрсилдоқ яралар пайдо қилади.
Антиген тузилиши. Стафилококкларнинг ҳужайра девори ва капсуласига кирадиган қуйидаги моддалар: пептидоликан, тейхоева кислотаси, А-оқсил, полисахарид ва бошқалар антигенлик хусусиятига эга.
Чидамлилиги. Стафилококклар бошқа патоген коккларга нисбатан физик ва кимёвий омиллардан қуритиш, музлатишга ва қуёш нури таъсирига чидамлидир. Стафилококклар қуритилган йирингда 200 кун, чангда 50–100 кун, тирик сақланиши мумкин. Улар 70ºС гача қиздирилганда бир соатда, 80ºС да эса 10-60 дақиқадан сўнг, қайнатилганда бир неча сонияда ўлади. Дезинфекцияловчи омиллардан 5% фенол эритмаси таъсирида 15–30 дақиқада, 1% формалин таъсирида эса 2–5 дақиқада ҳалок бўлади. Стафилококклар ташқи муҳитда, одам ва ҳайвонлар организмида кўп учрайди
Ҳайвонларга нисбатан патогенлиги. Патоген стафилококклар қўй-эчки ва қорамоллар, от ва чўчқалар ҳамда тажриба ҳайвонлари – қуён, оқ сичқон, денгиз чўчқасида касаллик келтириб чиқаради.
Одамларда касалликнинг патогенези. Стафилококклар одам организмига тери, ҳаво-томчи, чанг, алиментар йўллар орқали юқади. Касаллик манбаи бактерия ташиб юрувчи соғлом кишилар, бемор ва касал ҳайвонлар ҳисобланади. ҳозир стафилококклар қўзғатадиган 120 дан ортиқ касаллик аниқланган.. Буларга тери, тери ости ёғ қавати, лимфа тугунларидаги (фурункул, карбункул, лимфааденит, флегмона, пиодермиялар), нафас аъзоларидаги (бронхит, зотилжам, плеврит), йирингли яллиғланишларни мисол қилиб келтириш мумкин. Стафилококклар қулоқ, халқум, бурун ва ёндош бўшлиқлари (отит, ангина, гайморит, тонзиллит, фронтит), кўз аъзоларини (конъюнктивит, мугуз парда яраси), марказий нерв тизими (менингит, мия абсцесси), юрак-қон томир тизими (эндокардит, миокардит), меъда-ичак тракти (энтероколит, озиқ-овқатдан заҳарланиш), ўт пуфаги (холецистит), ҳаракат-таянч тизимини (остеомиелит, артрит) ҳам шикастлайди.
Стафилококклар болаларда, айниқса чақалоқларда хилма-хил касал-ликларни келтириб чиқаради, айрим ҳолларда бу ўлимга олиб келади. Стафилококклар иккиламчи инфекциянинг ривожланишига сабабчи бўлиши ҳам мумкин.
Бактерияларга қарши кимёвий дорилар, айниқса антибиотиклардан кенг ва нотўғри фойдаланиш, стафилококк штаммлари орасида дориларга чидамли типлари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида касалликларнинг оғир кечиши ва кенг тарқалишига сабаб бўлади. Бутун дунёда стафилококкларнинг касалхона ичи инфекцияси сифатида туғруқхоналар, жарроҳлик бўлимлари ва болалар касалхоналарида юқиши, тиббиёт ходимлари ва аҳоли орасида бактерия ташиб юрувчилар сонининг ортиши кузатилмоқда.
Иммунитети. Одам организми стафилококка нисбатан бирмунча чидамли, бу фагоцитоз ва табиий ҳимоя омиллари, махсус антителолар (антитоксин, преципитин, опсонин ва агглютинин) борлиги ҳисобига юзага келган, чунки стафилококкларнинг сапрофит ва шартли-патоген турлари одам нормал микрофлораси таркибига киради. Стафилококк касалликларидан сўнг кучсиз иммунитет ҳосил бўлади.

Download 34,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish