1-маъруза. Мавзу: Хусусий микробиология. Йирингли- яллиғланиш ва жарохат юқумли касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар


Граммусбат коккларга қуйидаги оилалар киради



Download 34,75 Kb.
bet2/11
Sana24.02.2022
Hajmi34,75 Kb.
#240990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 маъруза

Граммусбат коккларга қуйидаги оилалар киради: Micrococcaceae, Streptococcaceae, улар ҳужайра деворининг 90%и пептидогликан моддасидан иборат.

Стафилококклар
Micrococcaceae, оиласига одам учун патоген бўлган қуйидаги уруғлар киради - Staphylococcus, Micrococcus ва Stomatococus.Улар бир бирларидан биокимёвий хусусиятлари бўйича фарқланади.
Классификацияси Staphylococcus, уруғига хозирги кунда 20 ортиқ турлар киради ва икки гуруҳга бўлинади
Стафилококклар энг кўп тарқалган микроорганизмлардан ҳисобланиб, одам ва ҳайвонларда касаллик келтириб чиқаради. Staphylococcus уруғига мансуб коккларни биринчи бўлиб Р.Кох (1878 й.) ва Л.Пастер (1880 й.) аниқлаган. Ф.Розенбах (1884 й) эса беморларнинг йирингли яллиғланиш ўчоғларидан топиб, унинг асосий биокимёвий хусусиятларини ўрганган.
Морфологияси. Стафилококклар юмалоқ бўлиб, диаметри 0,8–1,0х0,5–1,5 мкм. Суртма тайёрлаб микроскопда кўрилганганда улар узум шингилига ўхшаб кўринади Стафилококк хивчинсиз, ҳаракатсиз, капсула ва спора ҳосил қилмайди, Грам усулида мусбат бўялади. Асосан патоген турлари нозик капсулага эга.
Ўсиши. Стафилококклар нафас олишига кўра факультатив анаэроб, улар озиқ муҳитларга талабчан эмас. рН 7,2–7,4 ва 37ºС ҳарорат уларнинг ўсиши учун қулай шароит, лекин 10ºС дан 45ºС гача бўлган ҳароратда ҳам ўсиши мумкин. Бульонда (ГПБ) бир хил қуйқа ҳосил қилиб кўпаяди. Стафилококклар ГПА думалоқ, четлари текис, диаметри 1–4 мм бўлган ялтироқ S-шаклдаги колониялар ҳосил қилади .
Уй шароитида етарли ёруғлик ва ҳаво бўлган хонада стафилококклар оқ, баъзан тилла ранг ёки лимонга ўхшаш сариқ липохромлардан иборат бўлган пигментлар ҳосил қилади. Улар сутли ва картошкали агарда 20–25ºС да тез ҳосил бўлади. Колониялар ранги улар таркибидаги пигментларга боғлиқ. Стафилококклар асосан, S-, баъзан R-, G- ва L- шаклидаги колонияларни ҳам ҳосил қилиши мумкин. Патоген стафилококклар қонли агарда эритроцитларни гемолиз қилиш хусусиятига эга.
Биокимёвий хусусияти. Стафилококкларнинг ферментатив хусусияти яхши ривожланган бўлиб, оқсил ва қандларни парчалайдиган ферментлар ажратади. Лактоза, глюкоза, маннит, мальтоза, сахароза ва глицеринни кислотагача парчалайди, лекин газ ҳосил қилмайди. Патоген турлари бир қатор патогенлик ва ҳимоя ферментларини ишлаб чиқаради: каталаза -лактамаза, гиалуронидаза, плазмакоагулаза, протеиназа, фосфатаза, ДНКаза, липаза ва лейцитиназа ва ҳ к.

Download 34,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish