1-маъруза. Мавзу: Хусусий микробиология. Йирингли- яллиғланиш ва жарохат юқумли касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар



Download 34,75 Kb.
bet8/11
Sana24.02.2022
Hajmi34,75 Kb.
#240990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 маъруза

Лаборатория ташҳиси. Инфекцияга ташхис қўйиш учун йиринг, яра юзасидаги ажралма, ангинада муртак устидаги шиллиқ парда, қон, пешоб, озиқ-овқат махсулотлари ва бошқалар текширилади. Бемордан олинган материалдан суртма тайёрланиб, Грам усулида бўялади ва микроскоп остида кўрилади. Бактериологик ташҳисда текширилиши лозим бўлган материални қонли агарга, сепсисга гумон қилинганда қонни қандли бульонга экиб, культураси олинади ва идентификация қилинади. Бактериянинг вирулентлик хусусияти қуённинг териси орасига унинг соф культурасини юбориш йўли билан аниқланади (биологик усул). Стрептококкларнинг қайси гуруҳга мансублиги эса (серологик вариантлари) махсус флюоресцент зардоб ёрдамида ўрганилади.
Стрептококкли касалликларга ташҳис қўйишда яна беморнинг қони ва пешобидаги антигенлар стрептококк иммун зардоблари билан преципитация реакциялари ёрдамида топилади. Бундан ташқари, О-стрептолизин, антигиалуронидаза ва дезоксирибонуклеазалар ҳам аниқланади.
Даволаш. Беморларни даволашда микробиологик таъсирчанлигига қараб, асосан, антибиотиклардан эритромицин, рокситромицин ва сульфаниламид препаратлар қўлланилади. Сурункали стрептококк касалликларида аутовакцина ва поливакциналар тавсия этилади.
Касалликнинг олдини олиш. Умумий санитария маданиятини оширишга қаратилган чоралар кўришдан иборат.
Скарлатина қўзғатувчиси. Скарлатина болаларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, юқори ҳарорат, заҳарланиш аломатлари, терида қизил тошмалар пайдо бўлиши билан кечади. Scarlatinum лотинча ялтироқ қизил ранг деган маънони англатади, касалликнинг номи ҳам шундан олинган.
1923 йили америкалик олимлар эр-хотин Г.Ф ва Г.Х.Диклар тажрибавий скарлатинани ҳосил қилиб, унинг қўзғатувчиси гемолитик стрептококк эканлигини исботладилар.
Ушбу стрептококк махсус эритроген токсинини ҳосил қилади, бу токсин скарлатина билан оғриган бемордан олинган зардоб билан нейтралланади. Соғлом одам териси орасига ушбу токсин юборилса, шу жой қизариб шишиб чиқади. Бу синама Дик реакцияси деб аталади ва мусбат баҳоланади.. Скарлатина срептококки антиген тузилиши буйича А гуруҳга хос М-антигенга ҳам эга.
Касаллик манбаи бемор ёки стрептококк инфекциясини ташиб юрувчи одам ҳисобланади ва у, асосан, ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Айрим ҳолларда жароҳатланган тери, жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватлари, бундан ташқари, турли буюмлар, идиш-товоқлар, сут ва сут маҳсулотлари орқали юқиши ҳам мумкин. Скарлатина билан, асосан, 1 ёшдан 8 ёшгача бўлган болалар касалланади. Скарлатинанинг патогенезида муртак безлари шишиши кўринишида яллиғланиш жараёни ривожланиб, стрептококкдан ажралган эритроген токсин организмнинг умумий заҳарланишига олиб келади ва кейинчалик аллергик ҳолат юзага чиқади. Шунинг учун бак-териядаги аллерген моддалар ҳам касаллик патогенезида муҳим аҳамиятга эга.
Иммунитети. Скарлатинадан соғайган болалар организмида кучли, узоқ вақт давом этадиган иммунитет ҳосил бўлади. асосан, токсинга қарши, яъни антитоксик иммунитет ривожланади.

Download 34,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish