1-маъруза. Мавзу: Хусусий микробиология. Йирингли- яллиғланиш ва жарохат юқумли касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар


Касалликнинг одамлардаги патогенези



Download 34,75 Kb.
bet7/11
Sana24.02.2022
Hajmi34,75 Kb.
#240990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 маъруза

Касалликнинг одамлардаги патогенези. Касаллик патогенезида стрептококклар ажратадиган экзотоксинлар, агрессив ферментлар ва микробнинг ўзи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Стрептококклар қўзғатадиган касалликлар жуда хилма-хил бўлиб, буларга ангина, сурункали тонзиллит, сарамас, шикастланиш инфекциялари, тери ва тери ости ёғ қавати йирингли касалликлари, флегмона, сепсис, нефрит, цистит, холецистит, ревматизм, йирингли отит, мастоидит, эндометрит ва бошқалар киради.
Патологик жараён патоген стрептококклар тўқима ҳужайраларига ёпишганида (адгезия) бошланади. Уларда адгезия вазифасини уларнинг ҳужайра деворидаги липотейхоева кислотаси билан оқсиллари бажаради. Адгезиядан сўнг патоген микробларнинг тўқималардаги колонизацияси бошланади. Стрептококкларнинг тўқималардаги ҳимоя омилларини (биринчи навбатда фагоцитоз қилувчи ҳужайралардан) енгишда қуйидагиларнинг аҳамияти жуда катта:
а) антихемотоксик омил;
б) А ва В гуруҳ стрептококклардаги капсула;
в) бактерияларнинг М-оқсили –фагоцитар реакцияга қаршилик кўрсатиш хусусиятга эга. Одамларда кўпинча -гемолитик (А гуруҳдаги) стрептококклар касаллик қўзғатади. Стрептакокклар, асосан, ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Одам организмининг турли аъзолари: тери, юқори нафас йўллари, ўпка, буйрак ва бошқалар жароҳатланади. Натижада стрептодермия, отит, абсцесс, флегмона, цистит, пиелит, гломерулонефрит, холецистит, перитонит, фарингит ва бошқа касалликлар келиб чиқади.
Стрептококк инфекциялари йирингли ва йирингсиз жараёнларни юзага келтиради. Йирингли касалликларга юқори нафас йўлларидаги ўткир касалликлар, сарамас, лимфа тугунларининг яллиғланиши, импетиго, ангина, томоқ ва муртак безининг яллиғланиши ва бошқалар мисол бўла олади.
Йирингсиз стрептококк касалликларига скарлатина, ревматизм ва ҳ.к. киради. Бу касалликлар патогенезида аутоиммун жараён ётади.
Стрептококклар касалхона ичи инфекциялари сифатида туғруқ-хоналарда, жарроҳлик бўлимларида биринчи ўринда туради.
Иммунитети. Одамларда стрептококка қарши кучли турғун иммунитет ҳосил бўлмайди, ҳосил бўлган ҳам суст ва узоқ давом этмайди. Одамларда стрептококкларга нисбатан сезувчанликнинг ортиши туфайли кўпгина касалликлар қайталанади ёки сурункалига айланади. Стрептококк касалликларида бактерия ва токсинга қарши иммунитет ҳосил бўлади. Токсинга қарши антителолар (антитоксинлар) стрептококк токсинини нейтраллайди ва комплемент, опсонин ва бошқа антителолар билан биргаликда фагоцитозни кучайтиради.

Download 34,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish