1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

мустасно). 
2.Муайян шаҳар қурилиши шароитларида квартиралар майдонлари ва 
хоналари таркибининг кўрсаткичлари лойиҳалаштириш учун берилган 
вазифага қараб белгиланади. Бунда ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли 
таркибининг демографик хусусиятлари, қурилишнинг заҳира билан 
таъминланганлик даражаси ҳисобга олинади. Лойиҳалаштириш учун 


берилган вазифада уч авлоддан ташкил топган мураккаб оилалар учун 
(қариялар ва аравачада ўтирадиган ногиронлар эҳтиёжларига қараб) 
квартиралар майдони ва хоналарининг таркиби ҳам белгиланади. 
Битта кишига мўлжалланган бир хонали квартира хонасининг майдони
14 м
2
дан, икки кишига мўлжалланган бир хонали квартира хонасининг 
майдони эса18 м
2
дан кам бўлмаслиги керак. 
Икки ва уч хонали квартиралардаги умумий хонанинг майдони камида
16 м
2
га тенг бўлиши кўзда тутилган.
Икки кишига мўлжалланган турар жой хонаси – ётоқхонанинг майдони
12 м
2
дан кам бўлмаслиги лозим, ота-оналар ётоғи учун мўлжалланган 
хонанинг майдони эса 13-14 м
2
дан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Бир 
кишилик ётоқхона майдони 8 м
2
дан кам бўлмаслиги керак. Уй 
реконструкцияси жараёнида болахона (мансарда) қурилиши кўзда тутилган 
бўлса, унинг майдони (квартирада бошқа турар жой хоналари мавжуд 
бўлиши шарти билан) 7 м
2
бўлишига йўл қўйилади. Ётоқхоналар ва 
тахмонсимон жойлар барча турдаги квартираларда босиб ўтилмайдиган 
қилиб қурилади. 
Ошхона майдони одатда 8 м
2
дан кам бўлмаслиги керак. Реконструкция 
шароитида бир хонали квартиралар учун майдони 5 м
2
ли ошхоналар ва 
ошхона-тахмонларни лойиҳалашга йўл қўйилади. 
Бунда квартирадаги яшашга мўлжалланган ва қўшимча хоналарнинг 
ўлчамлари (габаритлари) зарурий асбоб-ускуналар тўплами ҳамда 
эргономика талабларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ётоқхона 
кенглиги одатда 2,2 м дан, умумий хонанинг кенглиги эса 3 м дан кам 
бўлмаслиги кўзда тутилган. 
Қулайлиги яхшиланган ёки юқори даражада бўлган квартираларнинг 
қўшимча хоналари майдони лойиҳалаштириш учун берилган вазифадан 
келиб чиқиб режалаштирилади. Бу ўринда бундай хоналарга меҳмонхона, 
ошхона, ишхона (кутубхона), болалар хонаси (ўйинхона), тренажер хонаси, 
биллиард хонаси, хўжалик омборхоналари, қурилма гаражлар, шахсий 
устахоналар ва ҳ.к. киради. 
Агар уйда индивидуал иситиш қозонли ўтхона лойиҳалаштирилган 
бўлса, унинг майдони 5 м
2
дан кам бўлмаслиги керак. 
Фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий маблағлари ҳисобига 
қурилаётган нодавлат турар жой жамғармасини оддий, яхшиланган ва юқори 
қулайлик даражасига эга бўлган уйлар ташкил қилади. Қулайлиги 
яхшиланган уйлардаги квартиралар одатда битта яшовчига умумий 
майдоннинг камида 23 м
2
, қулайлиги юқори бўлган квартираларда эса 
камида 30 м
2
ҳисобидан лойиҳаланади. Бунда оиланинг ҳар бир аъзоси 
алоҳида хона билан таъминланиши кўзда тутилади. 
Қўшимча хоналарнинг кенглиги қуйидагича олинади: ошхонаники – 
камида 1,7 м, ускуналар бир томонда жойлаштирилганида, ва 2,2 м, 
ускуналар икки томонлама жойлаштирилганида; даҳлиз кенглиги 1,4 м дан, 
яшайдиган хоналарга олиб борадиган йўлаклар кенглиги 1,1 м дан, қўшимча 


хоналарга олиб борадиган йўлаклар кенглиги 0,9 м дан кам олинмаслиги 
керак. Лойиҳада ёзги хоналар – террасалар, осма айвон (балкон)лар, 
пешайвон (лоджия)лар, квартира олди ҳовличалари ҳам кўзда тутилади. 
Ойнавон қилинган ёзги хонанинг майдони бир хонали квартира учун камида 
5 м
2
, кенглиги эса камида 1,4 м бўлади; уч хонали квартиралар учун эса 
худди шундай хонанинг майдони 10 м
2
дан кам олинмайди. 
Квартираларнинг 
санитария-гигиена 
хоналарини 
лойиҳалашда 
белгиланган меъёрларга кўра уларнинг санитария-техника ускуналари билан 
жиҳозланганик талаблари ҳисобга олинади. Ҳожатхоналар қўл ювгич 
(умивальниклар) билан биргаликда лойиҳалаштирилиши, ҳамда уларнинг 
кенглиги 1,6 м
2
дан кам бўлмаслиги керак; Бирлаштирилган санитария-
гигиена хоналарининг кенглиги 2,2 м кам олинмаслиги белгиланган. 
Бирлаштирилган санитария узеллари кичик майдонли квартираларда, 
шунингдек умивальникли ҳожатхоналар ёки ётоқхоналар ёнида бир нечта 
бирлаштирилган санузеллар кўзда тутилган катта майдонли квартираларда 
қўлланади. 
Кир ювадиган машиналар учун ҳам 0,45х0,75 м ҳисобида жой 
қолдириш тафсия этилади. Бу жойлар ваннахоналарда ёки бирлаштирилган 
санузелларда ажратилади. 
Унитаз билан жиҳозланган хонага бевосита ошхона ва яшаш 
хоналаридан киришга йўл қўйилмайди. Кресло-коляскада ўтирадиган 
ногирон учун мўлжалланган ётоқхоналар бундан мустасно. Бундай кириш 
жойлари юқори қулайликка эга уйлар ётоқхоналарида (лойиҳалаштириш 
вазифаларига кўра) ўрнатилиши мумкин. 
Ҳожатхона, ваннахона ва бирлаштирилган санитария узелининг 
эшиклари ташқарига очилиши керак. 
Ҳожатхона, ваннахона (душхона)ни бевосита ётоқхоналар ва 
ошхоналар тепасига жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Жиҳозлар ва 
қувурларни квартиралар орасидаги деворларга ҳамда ётоқхоналарни бир-
биридан ажратиб турган пардеворларга бириктириш ҳам мумкин эмас

Назорат саволлари 
1.Хоналарни қайта режалаштириш қанда й ҳолларда амалга оширилади? 
2. Квартира ва унинг конструктив элементлари нималардан ташкил топган 
бўлади? 
3. Қайта режалаштиришда конструкциялар қабул қиладиган юкламалар 
қандай ҳисобга олинади? 
4. Бинодаги хоналарнинг қулайлигини қандай ошириш мумкин? 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish