1 - М А Ъ Р У З А: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари.
Маъруза р е ж а с и:
1.
Шаҳарлар реконструкцияси. Эски турар-жой курилмаларини
режалаштириш тавсифи.
2.
Эски турар-жой қурилишини режавий тавсифи.
3
Реконструкция қилинадиган турар-жой жамғармасининг техникавий ҳолати
4
Турар-жой жамғармасини реконструкциялашда санитария-гигиеник талаблар
1.1 Шаҳарлар конструкцияси. Эски турар-жой қурилмаларининг
режалаштириш тавсифи
Жамиятимизнинг барча жабҳаларида рўй бераётган ижтимоий-
иқтисодий ислохотлар Ватанимизни тараққий эттиришга, уни ривожланган
давлатлар қаторидан ўрин олишга, халқимизнинг турмуш шароитини
яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг турар-жой уйлари жамғармаси
нихоятда катта моддий қийматни ташкил этади. Уни сақлаш эса мухим
давлат ахамиятига молик масаладир. Бу масаланинг ечими биноларни техник
эксплуатациясини тўғри ташкиллаштириш, капитал ва жорий таъмирлаш
ишларини ўз вақтида ўтказиш, ҳамда биноларнинг замонавий режалаштириш
ва санитар-гигиеник талаблар асосида реконструкциялаш орқали
таъминланади.
Реконструкциялаш ва капитал таъмирлаш ишлари хажми сўнги
йилларда сезиларли ўсиб бормоқда. Хусусан коллеж ва лицейлар, умумий
ўрта таълим мактаблари, спорт иншоотлари, турли-туман жамоат ва
маъмурий бинолар бу борада асосий ўринни эгаллаб турибди. Унда
шаҳарсозлик, меъморчилик ва қурилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича
турли мураккаб масалаларни ечишга тўғри келади.
Кўп
ҳолларда
бино
қаватлари
сонини
ошириш,
айрим
конструкцияларни ялпи ёки танлов билан алмаштириш, конструктив
унсурларни, шу жумладан асос ва пойдеворларни кучайтириш эҳтиёжи
туғилади. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ишларни одатда тор ҳовлиларда
ва кўчаларнинг тор қисмларида, транспорт ҳаракати ва биноларда рисоладаги
яшаш шароитини бузмаган ҳолда бажаришга тўғри келади.
Таъмирлаш-қурилиш ишлари қурилишнинг ўзига ҳос соҳасини ифода
этади. Бинобарин иш олиб бориш технологияси янги бино барпо этиш
бўйича қилинадиган ишлар мажмуидан фарқ қилади. Янги қурилишга ҳос
бўлмаган махсус ишларни (конструкция ва инженерлик қурилмаларини
демонтаж қилиш, конструкцияларни таъмирлаш ва кучайтириш ва ҳоказолар)
бажариш лозим бўлиб қолади Бундан ташқари пойдевор, девор, ораёпма ва
томларни сақлаш талаб этилади. Таъмирлаш объектларига ҳажмий-режавий
ва конструктив ечимларнинг турли-туманлиги, қўлланиладиган конструкция
ва деталларнинг ўлчам турларининг кўплиги, иш ҳажмларининг тарқоқлиги
ва айрим ҳолларда оз миқдорлиги, хамда таъмирлаш ишларини олиб бориш
шароитининг нихоятда мураккаблиги, иш фронтининг озлиги, объект олди
майдончаларининг етарли эмаслиги, ишларни эксплуатация қилинаётган
биноларда олиб борилиши, таъмирланувчи реконструкция қилинаётган
объектнинг транспорт ҳаракати кучли бўлган шахар магистраллари
жойлашган ҳоллар ҳосдир.
Буларнинг барчаси қатор ташкилотларда олиб борилган илмий
тадқиқодлар, текширувлар олиб бориш мавзуси бўлиб қолди. Бу ишларнинг
катта
хажми
ЎзЛИТТИ
ЁАЖ,
Тоштураржойлойиха
ОТАЖ,
ТошбошрежаЛИТИ ва шу каби бошқа ташкилотларда бажарилди.
Дарслик олий таълим тизимида бугунги кундаги долзарб масала-замон
талабидаги ўқув қўлланмалари яратиш масаласини ечишга бўлган сайи-
харакат махсули дейиш мумкин.
“Бино ва иншоотларни реконструцияси” курси мажмуий тавсифга эга
бўлиб, бино ва иншоотлар меъморчилиги, тошли конструкциялар ва бошқа
қатор соҳа фанларига асосланади. Мазкур курснинг вазифасига талабаларга
турар-жой, жамоат ва саноат бино ва иншоотларида янги, замонавий
материаллар,
конструкциялар
ва
технологиялар
қўллаган
ҳолда
реконструкциялаш бўйича лойихалаш соҳасида билим ва малака бериш
киради. Курс – асосий 4 бўлимдан иборат:
1.
реконструкциялашнинг лозимлигини асослаш;
2.
объектларни кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва
лойиҳалаш учун маълумот олиш;
3.
конструктив ечимлар ва объектларни реконструкциялаш лойиҳалари;
4.
реконструкциялаш
технологияси,
иқтисоди,
бошқаруви
ва
ташкиллаштириш.
Бино ва иншоотларни реконструкциялаш, уларга белгиланган
вазифаларни тубдан ёки қисман ўзгартириш, бино ҳудудини яхшилаш,
замонавий меъёрий талабларга мослаштириш мақсадида амалга оширилган
тадбирлардан иборат. Бино ва иншоотларни реконструкциялаш тадбири
корхоналарни техникавий қайта қуролланишида ҳам амалга оширилади,
аммо бундай ҳолларда қурилиш-монтаж ишларига қилинадиган сарфлар
умумий капитал жамғарма миқдорининг 10 % дан ошмаслиги лозим.
Қайта ўзгартириш бинонинг ичини қайта режалаш, хоналар
баландлигини ошириш, конструкцияларини қисман олиб ташлаш ва
алмаштириш, хамда бино фасадини яхшилаш ва унга устқурма қуриш
ишларини ўз ичига олади. Реконструкция мажмуий тавсифга эга бўлиб,
корхона жойлашган шахар ва туманнинг узоқ истиқболини ҳисобга олиши
керак. Бино ва иншоотларни реконструкциялаш янги қурилишга нисбатан
олинган меҳнат сарфлилик 25-30 %, айрим участкалар бўйича эса 50-80 %
гача ошиши билан ажралиб туради.
Замонавий шаҳарнинг тараққиёти урбанизация, бугунги кунда
жамиятда содир бўлаётган барча турдаги ижтимоий жараёнларни
жадаллашув билан белгиланади. Урбанизация жараёнининг ўзига хос
хусусияти инсоннинг турли-туман фаолиятини таъминловчи сунъий моддий-
фазовий мухит сифатида қаралувчи шаҳарга бўлган жамият талабларини
ўзгаришига боғлиқ бўлиб қолади.
Шундай қилиб шаҳар турар-жой районларига, ишлаб чиқариш ва
жамоат комплексларига, дам олиш зоналарига, транспорт ва инженерлик
коммуникацияларига бўлинади. Шаҳарнинг худудий ташкил топиши унда
фаолиятнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари, аҳолининг
меҳнат, маиший ва дам олиш жараёнларини ташкиллаштиришнинг
боришини амалга оширувчи масалалар билан узвий боғланган. Ижтимоий
жараёнларнинг тўпланиши, жадаллашиши ва мураккаблашуви орқасида
шаҳар муттасил тараққий этиб боради. Бу тараққиёт аҳоли сонини,
ўзлаштирилган
худуддан
фойдаланишининг
шакли,
ўлчами
ва
жадаллашишнинг ўзгаришида намоён бўлади.
Шаҳар тараққиётининг барча шакли ишлаб чиқаришни, инсон
фаолиятини оқилона ташкиллаштириш, табиий, худудий, иқтисодий ва
ижтимоий захиралардан унумли фойдаланиш орқали эришилади. Иқтисодий,
техникавий ва ахборот омилларининг ўсиши, аҳолининг ҳаракатчанлигининг
ва жамланишининг ошиши ва бунинг оқибати сифатида шаҳарнинг тараққий
этиши унинг режавий тизимида миқдор ва сифат ўзгаришларига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |