1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
 
 
 
 
 
 
3.1-расм.
Реконструкция ва техникавий қайта қуролланишга бўлган 
эҳтиёжларни келтириб чиқарувчи омиллар схемаси 
Реконструкция ишлаб турган корхонанинг асосий жамғармаларини 
илмий-техник
тараққиётнинг жадал одимлари шароитида меҳнат қуролларини, ёхуд унинг 
зарурий қисмларини мукаммалаштириш мақсадида янгилаш жараёнини 
ифода этади. 
Реконструкцияга бўлган заруриятни ҳосил қилувчи қуйидаги асосий 
сабаблар бор: 
1. машина ва қурилма, жиҳозлар, транспортнинг миқдорий таркибини 
ва номенклатурасини ҳамда бинонинг ўзини ҳажмий-режавий ва конструктив 
ечимини қатъий ифодаловчи буюмларни қайта ишлаш, боғламларни йиғиш 
ёки маҳсулот чиқариш технологиясини ўзгартириш. 
2. ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини 
мукаммаллашуви билан ҳажмини ошиши ва унинг ассортиментида сифатини 
кўтарилиши. 
3. хизматчиларининг меҳнат шароитини ва уларга кўрсатилаётган 
санитар-гигиеник ва маиший хизматларни яхшилашга бўлган эҳтиёж. 
Бироқ шуни айтиш лозимки, реконструкция қилишнинг умумий сабаби 
меҳнат воситалари ва предметлари соҳасида илмий-техник тараққиёт, 
техникавий такомиллашув бўлиб қолади. Уларни эса вақт ва ҳаракатдаги 
Мавжуд асосий 
воситаларнинг ҳолати 
Моддий ишлаб чиқаришнинг 
илмий-техникавий юксалиши 
Халқ хўжалигини ўсиш 
даражаси 
Реконструкцияга ва техникавий қайта қуролланишга бўлган эътиёжни 
халқ хўжалиги нуқтаи назаридан асослаш 
Таъмирлаш 
ишлари орқали 
бино ва иншоотни 
яхши ҳолда сақлаш 
Реконструкция 
Мавжуд биноларни 
бузиб янгисини 
қуриш 
Кенгайтириш


корхонанинг асосий жамғармаларини янгиланиш даражаси ва тавсифи 
белгилаб берилади
. Охирги мезондан келиб чиққан ҳолда реконструкциянинг 
учта асосий малакавий гуруҳини кўриб чиқиш мумкин: 
1. 
ишлаб 
чиқариш 
майдонлари, 
ёрдамчи 
хўжаликлар 
ва 
энергоресурсларнинг бор заҳираларидан фойдаланиб мавжуд биноларда 
жойлашган технологик қурилмаларни янгилаш ва кўрсаткичларини сифатини 
яхшилаш орқали корхона қувватини сезиларли ошишига эришиш; 
2. корхонанинг мавжуд цехларидаги технологик қурилмаларни 
янгилаш билан бирга бўш қолган худудларда янги цехлар қуриш эвазига 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва мукаммаллаштириш; 
3. технологик ва эксплуатация талабларини ўзгариши эскириб қолган 
ишлаб чиқариш биноларини қисмларга ажратишни ёки уларни ҳаракатдаги 
ишлаб чиқаришнинг тиғиз шароитларида тубдан қайта қуриш эҳтиёжини 
келтириб чиқарувчи эски корхоналарни реконструкция қилиш; 
4. гарчи энг юқори самарадорлик биринчи ҳолда бўлсада, амалда 
кўпинча юқорида келтирилган уччала ҳолат биргаликда келади. 
Иккинчи малакавий гуруҳга тааллуқли корхоналарни реконструкция 
қилиш юқорида баён қилинган ҳолатга нисбатан анчагина кўпроқ ашёвий-
техникавий сарфлар ва захиралар талаб қилади. Аммо реконструкциянинг бу 
йўналиши янги қурилишга нисбатан самарадорроқ. Қурувчиларнинг 
ташкилий ишларини эксплуатация хизмати харакати билан аниқ ҳамоҳанг 
олиб борилганда эса корхонани меъёрий ишлашига ҳечқандай жиддий 
ҳалақит сезилмайди.
Реконструкциянинг самарадорлиги иккиёқлама баҳоланиши мумкин: 
1. янги қурилиш билан солиштиришда – қиёсий самарадорлик; 
2. лойиҳа ишга туширилганидан сўнг ҳақиқий иқтисодий аниқлаш йўли 
билан (фойдани капитал маблағларга нисбатан лойиҳавий катталик билан 
солиштирилади) – мутлоқ самарадорлик. 
Қурилиш – монтаж ишларининг юқори меҳнат сарфлилиги ва нархи 
реконструкция ишларининг қимматлашувига олиб боради, бу эса унинг 
самарадорлигини маълум даражада пасайтиради.
Реконструкцияни мукаммаллаштиришга ва самарадорлигига турли 
омиллар таъсир кўрсатади: 
1. капитал маблағларни режалаштириш. У қурилишнинг меъёрий 
давомийлигига кўра қурилиш монтаж ишларини энг қисқа муддат ичида 
бажаришни таъминлаши лозим. 
2. лойиҳа смета хужжатларининг сифати. Лойиҳалашда хатолар 
ҳисобга олинмайдиган ишлар хажми мавжудлигида, қурилишнинг 
индустриаллик 
даражасини 
пасайтирувчи 
яккаҳол 
конструкциялар 
қўлланишида, қўшимча ишчи кучлари ва ашёвий техникавий захиралар 
сарфини келтириб чиқарувчи бино ва иншоотларнинг ноқулай ҳажмий-
режавий ечимларини танлашда юз беради. 
3. тасдиқланган графикка аниқ риоя қилинган ҳолда ва уларни пул 
кўринишида кварталлар бўйича бўлинган ҳолда, юқори илмий-техник 


асосида, технология ва ташкиллаштиришнинг илғор усулларини қўллаган 
ҳолда қурилиш – монтаж ишларини бажариш.
4. 
янгиланувчи 
асосий 
жамғармаларнинг 
турини 
танлаш. 
Реконструкциянинг уч асосий йўналиши бор: 
- техник қайта жиҳозланиш; 
- ҳаракатдаги корхонани кенгайтириш; 
- ҳаракатдаги корхона реконструкциялаш. 
5. корхона реконструкциясининг миқёслари. Бу омил қурилиш – 
монтаж ишларини ташкиллаштиришга айниқса катта таъсир кўрсатади. Катта 
ҳажмли реконструкциялашда бошқарма ёки йирик корхоналар жалб 
қилинади. Улар кўрсатилган ишлар билан йиллар давомида шуғулланиб, 
мунтазам қурилишнинг шу соҳасида такомиллашиб борадилар. 
6. Асосий жамғармаларнинг ўзгариш ёки янгиланиш даражаси. Бу омил 
қурилиш монтаж ишлари ҳажмига ва нархига, уларнинг бажариш шароитига, 
реконструкция муддатига, бир турдаги лойиҳавий ечим ёки ўхшаш лойиҳа 
қўллаш имконига, корхонанинг эксплуатациявий фаолиятига ва шу каби 
бошқа кўрсаткичларга тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. 
Биз 
юқорида 
саноат 
корхоналарини 
реконструкциялашнинг 
самарадорлигига боғлиқ бўлган асосий сабабларни кўриб чиқдик. Умуман 
олганда уларнинг сони кўпроқ; айримлари эса ҳали ўрганилмаган ва махсус 
изланиш предмети бўлиши ҳам мумкин. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish