1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
Замонавий шаҳарни инсоннинг ташкиллаштирилган тириклик 
ўтказувчи муҳити деб қарабгина қолмай, замон ва маконда муттасил 
тараққий этиб борувчи мураккаб динамик объект сифатида тасаввур 
этилиши лозим. 
Динамиклик, мураккаблик, ножинслик ва маконда муттасиллик-
шаҳарнинг беназир ҳоссаларидир ва бу унинг меъморий объектларнинг 
бошқа турларидан меъморий ва шаҳарсозлик объекти сифатидаги фарқидир. 
Шундай қилиб шаҳарсозликнинг мураккаб ва долзарб муаммоларидан бири 
замонавий 
тарихан 
шаклланган 
шаҳарнинг 
режавий 
тизимсини 
ривожлантириш ва қайта ўзгартиришни бошқариш муаммоси бўлиб қолади. 
“Шаҳарларнинг қиёфасини ўзгартириш, уларни ривожланиши ва 
реконструкцияси- бу манбаи ва юритувчи кучи доимий юзага келувчи 
ижтимоий ва иқтисодий талаблар орасидаги номувофиқликка ва ахоли яшаш 
жойлари моддий, режавий тизимсининг шаклланишига (турғунроқ, аста-
секин мукаммаллашувчи) хизмат қилувчи ўсишнинг ички қарама-
қаршиликларини аниқлашдир” (В. А. Лавров.)
Шаҳарларни реконструкциялаш
бу қарама-қаршиликларни ечишнинг 
тарих тақазосига кўра доимий харакатдаги объектив жараёнидир. Зеро 
ижтимоий-техник тараққиётнинг талабларига кўра бутун моддий хаёт 
мухитининг бирин-кетин ўзгариши билан боғлиқ бўлган шаклланиш, шаҳар 
тизимсининг ва уни ташкил этувчи айрим элементларидаги қарама-
қаршиликларни ифодалайди. Бу жараён мавжуд бунёд этилган тизим 
асосида, янги жамиятнинг ҳозирги замондаги эмас, балки истиқболдаги 
талабини ҳам таъминлашга қодир мақсадга мувофиқроқ бир ажойиб тузилма 
сифатида намоён бўлади. 
Замонавий шаҳарсозликда “реконструкция” атамаси икки ҳил маънога 
эга. Бир тарафдан, бу жараён шаҳарнинг, хусусан унинг айрим 
унсурларининг муттасил ривожланиши, янгиланиши, қиёфасининг ўзгариши 
ва фазовий режавий ташкилланишини модернизацияси бўлса, иккинчи 


тарафдан реконструкция шаҳарнинг ривожланишини таъминловчи қурол 
сифатида кўринади. Шаҳар ривожланишининг ҳар бир муайян вақти унинг 
тугалланган функционал ва объектнинг фазовий-режавий нуқтаи назарини 
ифода этиши лозим. Масаланинг иккала тарафи ҳам реконструкциянинг 
мақсад ва вазифаларини, йўл ва усулларини белгилаб беради. 
Замонавий шаҳарсозликда реконструкциянинг икки асосий тури: бутун 
шаҳарни режавий тизимини реконструкциялаш ва унинг айрим тарихан 
шаклланган районлари, худудлари, унсурларини реконструкциялашга 
ажратилади. 
Шаҳар-барча унсурлари бир-бири билан узвий боғланган мураккаб 
тизим бўлиб, унинг бирор нуқтасида қилинган ўзгариш қолган барча ерларда 
ва умуман тизимда ўзгариш хосил бўлишига олиб келади. Шу сабабдан 
шаҳарнинг айрим унсурларини бир-биридан айрим ҳолда қарамай, балки 
уларни шаҳар ҳосил қилишдаги ўрнидан келиб чиқиб, бир-бири билан яқин 
ўзаро алоқада ва муносабатда бўлишини ҳисобга олган ҳолда, яъни 
шаҳарнинг умумий тизимвий-функционал ташкиллаштирувчи унсури 
сифатида қараш лозим бўлади. 
Шаҳарнинг ривожланиши қатор шартлар: саноат ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши, янги саноат корхоналарининг жойлаштирилиши, маъмурий ва 
маданий марказлар ташкиллаштирилиши билан белгиланади. Энг кўп 
равнақга ўртача шаҳарлар, айниқса кичик шаҳарлар эришади. Уларда саноат 
корхоналари жойлаштирилганлигидан аҳолининг сони тез ўсиб боради, бу 
эса турар-жой қурилишини тез ўсишига олиб келади. Шаҳарларни 
реконструкциялаш уларнинг кейинги равнақининг асосий шартларидан 
биридир. Унинг бир неча йўллари: 
-
бўш худудларда янги турар-жой даҳалари ва шаҳардаги бўш 
жойларда ёлғиз бинолар қуриш; 
-
эски путурдан кетган уйларни бузиб, уларнинг ўрнига янгиларини 
қуриш ва тайёр биноларни реконструкциялаш, ҳамда бутун даҳаларни 
кўринишини ўзгартириб, улар асосида янги ободонлаштирилган турар-жой 
туманлари ва мавзеларини ташкиллаштириш билан амалга оширилади. 
Шаҳар уй-жой жамғармасини ўсиши шаҳар хўжалигининг қолган барча 
сохаларини (транспорт, йўллар, кўкаламзорлаштириш), ҳамда кераклик барча 
мухандислик тизимларини (сув тармоқлари, канализация, газ ва иссиқлик 
таъминоти ва алоқа) ўсиши билан пропорционал бўлиши лозим. 
Магистраллар, кўча ва майдонларнинг реконструкцияси шаҳарнинг умумий 
реконструкциясининг таркибий қисмига киради. Шаҳар магистралларининг 
реконструкциясига бўлган эҳтиёж шаҳар транспортининг равнақи билан 
белгиланади. 
Магистраллар реконструкциясини бажариладиган тавсифига кўра
3 турга ажратиш мумкин: 
-
магистраллардаги эски уйларни бузиб ўрнига янги уйлар қуриш; 
-
магистраллардаги мавжуд биноларнинг катта қисмини сақлаб 
қолган ҳолда реконструкциялаш; 
-
мавжуд кварталлар орасидан янги йўллар ўтказиш. 


Мавжуд 
биноларни, 
кварталларни 
реконструкциялаш 
билан 
боғламасдан капитал ремонт қилиш, айрим капитал ремонт қилинган 
биноларни мавжуд қурилиш олиб борилаётган районларда янги қурилишни 
жойлаштирилиш учун бузиб ташлашга олиб келади. 
Шаҳарларни ялпи реконструкциялашнинг мухим масалаларидан бири 
шаҳарнинг барча функционал худудини (селитеб худуд, саноат ва маиший-
омборхона 
районлари, 
шаҳар 
атроф 
зоналари) 
эгаллаб 
олувчи 
кўкаламзорларнинг яхлит тизимини яратишдан иборат.
Бундан бўладиган асосий мақсад: 
-
шаҳар худудини санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш ва шаҳарнинг 
ҳаво ҳавзасини соғломлаштириш, ишлаб чиқариш, транспорт ва маиший 
шовқин билан курашиш; 
-
шаҳар худудида республиканинг табиий-иқлим шароитига хос 
бўлган ёқимли микро-иқлим шароитини яратиш; 
-
шаҳар худудининг функционал ташкиллашувини яхшилаш, айрим 
функционал минтақаларни чегаралаш, ҳамда яшил массивлар ва шаҳар яшил 
камари ўсимликлари орасидаги алоқани ўрнатиш; 
-
ҳоҳ шаҳар маҳаллалари, мавзе дахалари, кварталлари худудида, ҳоҳ 
шаҳар атроф зонасида аҳолининг табиат қўйнида дам олишининг турли 
хиллари учун оқилона шароит яратиш; 
-
шаҳарнинг меъморий-ландшафтини бойитишдир. 
 
Йирик шаҳар худудининг режавий тизимси жавоб бериши керак бўлган 
мухим талаблардан бири яшил массивларни (парклар, боғлар, хиёбонлар) бир 
текисда жойлашуви ҳисобланади. Шу билан бир вақтда шаҳар ва район 
парклари, боғларини, турар-жой районлари ва микрорайонлари орасида 
бульварлар, хиёбон тизимларини, кўкаламзорлаштирилган пиёда йўлаклари 
ва дарё қирғоқбўйиларини бирлаштириш йўли билан шаҳарнинг барча 
функционал зоналарида кўкаламзорларнинг узлуксиз тизимини яратиш 
лозим бўлади. Сув хавзалари, дарёлар, сув омборлари ва уларнинг 
қирғоқлари катта ахамият касб этади.
Ишлаб чиқариш, турар-жой ва жамоат биноларининг турли масштабга 
ҳос бўлиши уларнинг меъморий-режавий ва ҳажмий фазовий нуқтаи-
назардан бирлигини таъминлаш масаласини ечиш ҳар бир ҳолатда талаб 
этилади. Бунда тегишли композицион ечим танлаш, маҳаллий табиий 
шароитдан фойдаланиш, хусусан бинолар ёки объектлар гуруҳи орасида 
функционал ва эстетик тартиб унсурлари сифатида қурилиш композициясига 
яшил ўсимликлар киритиш учун ажримлар қўйиш муҳим аҳамиятга эга. 
Бундай йўл билан бино шакли масштабининг турлича бўлиши бироз 
юмшатилади ҳамда шаҳарнинг ташқи қиёфаси бойитилади. 
Йирик шаҳарларни ялпи реконструкциялаш ва ривожлантириш муҳим 
халқ хўжалиги аҳамиятига эга, зеро улар жамоат-маъмурий ва индустриал 
марказлар ҳисобланиб, аҳолининг катта миқдори тўпланган жойдир. 
Шаҳарнинг бош режалари лойихаларида кўзда тутилган режавий тизимларни 


тубдан ўзгартириши умумшаҳар марказлари режалаштиришини ва 
қурилишини яхшилайди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish