1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

тўплам коэффициенти 

с
 га кўпайтирилади.
21.3-жадвал 
1)
 
 
Конструкциялар ва грунтлар
Юк
бўйича ишонч 
коэффициенти, 

f
 
1.
Металл 
1,05 
2.
Бетон (хажмий оғирлиги 1600 кг/м
3
дан юқори 
бўлган),
темирбетон, тош, армотош, металл ва ёьоч 
1,1 
3.
Бетон (хажмий оғирлиги 1600 кг/м
3
дан кам бўлган),
изоляция, текислаш ва пардозлаш қатламлари учун:
заводда тайёрланган
қурилиш майдонида тайёрланган 
1,2 
1,3 
4.
Табиий ҳолдаги грунтлар учун 
1,1 
5.
Тўқма грунтлар учун 
1,15 


Амалдаги меъёрий хужжатларга асосан [1, 4] конструкциялар 
асосий ва махсус юклар тўпламига ҳисобланади. Асосий юклар тўплами 
одатда икки гуруҳга бўлинади: 
1.
Доимий, узок муддатли ва битта қисқа мудатли юк. Агар вақтинчали 
юклар биттадан ортиқ бўлса,, узок муддатли юк 

с
=0,95, қисқа муддатли 
юк 

с
=0,9 га кўпайтирилади. 
2.
Доимий, узок муддатли ва иккита (ёки ундан ортиқ турдаги) қисқа 
муддатли юк. Бунда қисқа муддатли юклар юқоридаги коэффициентларга 
кўпайтирилади. 
Махсус юклар тўпламига доимий, узоқ ва қисқа муддатли, юклар 

с
=0,8 
кўпайтирилиб, қўшимча битта энг ноқулай махсус юк киритилади; махсус 
юкнинг миқдори камайтирилмайди. 
  
21.4 Юкламалар жамланмаси 
Одатда иншоотга бир неча хил юклар биргаликда таъсир этади, лекин 
ҳамма мавжуд юкларнинг конструкцияга бир вақтнинг ўзида таъсир этиш 
эҳтимоли кам. Шунинг учун конструкция ва заминларни чегаравий 
ҳолатларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари бўйича ҳисоблашда юклар ва 
тегишли зўриқишларнинг энг нобоп жамламалари эътиборга олиниши 
зарур. 
Бу жамламалар конструкция ёки заминга бир вақтнинг ўзида муваққат 
юклар қўйилишининг турли схемалари пайдо бўлиши имкониятларини 
эътиборга олган ҳолда турли юкларни ҳар хил вариантларда таъсир этишини 
ёки баъзи юкларнинг мавжуд эмасигини кўриб чиқиш йўли билан 
белгиланади. 
Ҳисобга олинадиган юклар таркибига қараб жамламалар қуйидаги 
хилларга бўлинади: 
а) доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юклардан ташкил топган 
асосий жамламалар; 
б) доимий узоқ муддатли, қисқа муддатли ҳамда махсус юкларнинг 
биридан ташкил топган махсус жамламалар. 
Икки хил меъёрий қийматга эга бўлган муваққат юкларни жамлама 
таркибига киритишида унинг кичик меъёрий қиймати узоқ муддатли юк, 
катта меъёрий қиймати эса – қисқа муддатли юк сифатида қаралади тўлиқ 
меъёрий қийматини ҳисобга олишда. Агар жамламалар таркибига доимий ва 
камида иккита муваққат юк кирса, вақтинча юкларнинг ҳисобий қийматлари 
қуйидаги 
жамлама 
коэффициентларига 
кўпайтирилади: 
асосий 
жамламаларда узоқ муддатли юклар учун 

1
=
0,95; қисқа муддатли юклар 
учун 

2
=
0,9;
Махсус жамламаларда узоқ муддатли юклар учун 

1
=
0,95; қисқа 
муддатли юклар учун 

2
=
0,8. 


Асосий жамлама таркиби доимий юк ва битта муваққат (узоқ ёки қисқа 
муддатли) 
юкдан 
ташкил 
топса, 
ψ
1

ψ
2
коэффициентларига 
кўпайтирилмайди. 
Эслатма: Асосий жамламалар таркиби учта ва ундан ортиқ қисқа 
муддатли юклардан ташкил топган бўлса, уларнинг ҳисобий қийматлари 
жамлама коэффициенти ψ

га кўпайтирилади; бунда коэффициентнинг 
қиймати (аҳамиятига кўра) биринчи қисқа муддатли юк учун – 1,0, 
иккинчиси учун – 0,8, қолганлари учун – 0,6 олинади.
Биргаликда таъсир этиш эҳтимоллиги мавжуд вариантларни таҳлил
қилиб топилади. Асосан биргаликдаги юклар таъсирига доимий, вақтинча 
узоқ ва қисқа муддатли юклар киради. Алоҳида биргаликдаги юклар 
таъсирига доимий, вақтинча узоқ ва қисқа муддатли ва битта махсус юк 
киради.
Агар вақтинча таъсир этадиган юклар сони биттадан ортиқ бўлса, унда 
юклар қиймати 

1
=
0,95 га биринчисини ва 0,9га иккинчисини кўпайтириш 
лозим, яъни асосан биргалик 0,95га, алоҳида биргалик эса 0,9га 
кўпайтирилади. Қисқа муддатли юклар мос равишда 

2
=
0,9 га 

2
=
0,8 га ва 

2
=
0,6 га таъсир даражаси бўйича кўпайтирилади. 
Янги объектларни реконструкциялашда юклар ва таъсирлар одатдаги
лойиҳалашдагидек, статик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда 
аниқланади. 
Реконструкцияни 
лойиҳалашда 
юклар 
таъсир 
этиш 
давомийлигига кўра янги объектларни лойиҳалашдаги каби доимий ва 
вақтинчаликга бўлинади. 
Вақтинча юклар ўз навбатида узоқ муддатли, қисқа муддатли ва 
махсусга бўлинади. 
Доимий юкларга: барча юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар, 
грунтнинг босими ва оғирлиги, кучайтиришдаги дастлабки юкларнинг 
таъсири ва шу кабилар киради. 
Вақтинча узоқ муддатли юкларга стационар технологик қурилманинг 
оғирлиги, суюқликнинг, газнинг, идишлардаги сочилувчи материалларнинг 
босими, узоқ муддатли температура таъсири, қор юкининг маълум бир қисми 
киради. 
Қисқа муддатли юкларга: ремонт ва хизмат кўрсатиш минтақасидаги 
одамлар ва деталлар оғирлиги, материал ва қурилма-жиҳозлар, транспорт, 
қор ва шамол юкининг маълум қисми таъллуқлидир.
Махсус юкларга: авария ҳолатида пайдо бўлувчи юклар, грунт 
тизимларининг тубдан ўзгаришидан бўладиган заминнинг нотекис чўкиши 
таъллуқлидир. 
Реконструкциялашдаги меъёрий юклар, ўртача қийматларнинг 
олдиндан берилган ошиш эҳтимоли бўйича ёки технологик қурилманинг 
меъёрий эксплуатациясида кўзда тутилган энг катта қийматлар бўйича 
ўрнатилади.
Бино ва иншоотларни реконструкциялаш бўйича иш бажарилаётганда 
вақтинча юкларни максимал камайтиришга ёки бутунлай бартараф этишга, 


керак бўлганда эса доимий юкнинг ҳам бир қисмини йўқотиш чорасини 
кўриш лозим. Агар бунинг иложи бўлмаса конструкцияни ҳисоблаш мавжуд 
ва истиқболдаги юкларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Янги 
қурилмани монтаж қилиш учун эски конструкциядан фойдаланилса, улар 
реконструкция жараёнида вужудга келадиган кучайтиришга текширилиши 
лозим. Эски конструкция материалининг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлари 
бузилмас ёки бузиш усулларда синаш натижаларига кўра аниқланади. 
Кучайтириш элементларининг худди шу тавсифлари тегишли лойиҳалаш 
меъёрлари тавсияси бўйича аниқланади.
Бунда конструкциянинг тегишли иш шароити коэффициенти ҳисобга 
олиниши даркор. Конструкцияларни қўшимча юкка ҳисоблашда мавжуд 
ҳақиқий солқиликларни ва деформацияларни, ҳамда элементнинг 
деформацияланишига жиддий таъсир кўрсатувчи сиқилувчи ва чўзилувчи 
минтақаларда дарзлар борлигини ҳисобга олиш зарур. Конструкцияларни 
иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисобланганда конструкциянинг 
умумий салқилиги конструкцияга юк қўйилган вақтдаги мавжуд солқилик ва 
қўшимча юкдан бўлган солқиликнинг йиғиндисидан иборат. Умумий 
солқилик лойиҳаланаётган конструкция тури учун йўл қўйиладиган 
қийматдан ошмаслиги лозим. Темирбетон конструкция иборат бино ва 
иншоотларни реконструкциялашда бўлиши мумкин бўлган кучланишнинг 
қайта ажратилишига, деформацияларга, ҳамда узоқ муддатли статик юк 
таъсири остида элемент бикрлигининг пасайишини ҳисобга олиш зарур. 
Бу биноларнинг реконструкцияси одатда, ишлаб чиқаришнинг 
кенгайиши, технологик жараёнларни модификациялаш, янги қурилмалар 
ўрнатиш билан боғланган. Бунинг учун вақт, материал ва меҳнатни минимал 
сарфлаб, қисқа муддатларда ва имкони борича ишлаб чиқаришни 
тўхтамасдан конструкцияларни алмаштириш ёки кучайтириш талаб этилади. 
Саноат корхоналарини реконструкция қилишда туғиладиган намунавий 
масалаларга, оралиқ таянчларни йўқотиб, оралиқларни кенгайтириш, 
цехларни баландлигини ошириш, технологик юкнинг ошиши муносабати 
билан хоналар баландлиги ва оралиғини кўпайтириш киради. Саноат 
корхоналарини реконструкция қилишдаги асосий масалалардан бири- бу 
янги эксплуатация шароитларида ўзининг мустаҳкамлик ва деформатив 
тавсифлари бўйича яроқли бўлган мавжуд конструкциялардан максимал 
равишда фойдаланишдир. Бунда замин, пойдевор ва мавжуд юк кўтарувчи 
конструкцияларга тушадиган қўшимча юкни максимал камайтиришга 
интилиш лозим бўлади. Енгил қотишмадан иборат ёпмалар, енгилбетон 
элементлар, самарали иситувчилардан барпо қилинган конструкциялар 
қўлланилмоқда. Саноат корхоналарининг реконструкцияси технологик 
звеноларда диспропорцияни бартараф этилиши, атроф муҳитни тутун, чанг 
билан ифлосланишини йўқотиш ва шовқинни пасайтириш ҳисобига ишлаб 
чиқариш қувватларини ошишини таъминлаш лозим. Айрим участка ва 
цехларни тўхтатиш қурилиш-монтаж ишларида тегишли материал-техник 
ресурслар ва механизмлар билан тўла таъминланганлик шароитида йўл 
қўйилади. 


Реконструкциялашда ишлаб чиқаришнинг бир неча бўлимларида хавф-
хатарсиз биргаликда иш олиб бориш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган 
бўлиши лозим. Реконструкция ишлари инженер-техник ходимларнинг 
доимий кузатуви остида амалга оширилиши лозим. 
Назорат саволлари 
1.Реконструкция жараёнида юкламалар ва таъсирларни ҳисоблашнинг 
аҳамияти нималардан иборат? 
2. Биноларга таъсир қиладиган меъёрий ва ҳисобий юкламаларни тавсифлаб 
беринг
3. Нима учун реконструкция жараёнида юкламалар қайта ҳисобланади? 
4. Юклар жамланмаси деганда нимани тушунасиз? 
5.Бинонинг муҳимлик даражаси деганда нимани тушунилади? 
 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish