1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Эски турар-жой қурилишини режавий тавсифи



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

1.2 Эски турар-жой қурилишини режавий тавсифи 
Шаҳарларни шаклланиши – бу тарихий жараён бўлиб унинг 
натижасида шаҳар худудининг режавий таркиби вужудга келади. Шаҳарнинг 
эски қисми ҳудудини режавий белгиларга кўра 3 турга ажратиш мумкин: 
1. Шаҳарнинг тарихий марказида жойлашган худудлар. Уларнинг 
таркиби кўп марта ўзгарган бўлиб ва ҳозирги вақтда уй жойларнинг зич 
жойланиши 
билан 
тавсифланади. 
Биринчи 
турдаги 
биноларни 
реконструкциялашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиш, яъни, биноларни 
модернизациялаш, кварталларни ободонлаштириш мураккаб масалани 
ташкил этади. Бунда нафақат архитектура обидаларининг яққол кўриниб 
туришини таъминлаб бериш, шу билан бирга шаҳар меъморий тарихий 
муҳитининг кўринишини ва ўтмиш маданий мероси элементларини сақлаб 
қолиш талаб этилади. 
2. Ҳудуднинг иккинчи тури шаҳар тарихий марказига бевосита 
ёндошувчи районларга хосдир. Бу районлар турар-жой бинолари 
зичлигининг бир қадар озлиги ва унда майда ишлаб чиқариш 
корхоналарининг катта миқдори йиғилганлиги билан тавсифланади. Бу 
турдаги қурилишларнинг тарихий ва технологик қиймати биринчи турга 
қараганда одатда паст. Бундай худудларнинг реконструкцияси биринчи турга 
қараганда анча осон, яъни режавий таркибни қайта ўзгартириш унинг янги 
функционал вазифасига бўйсиндирилади. 
3. Учинчи тур – бу йирик шаҳарларнинг собиқ чекка қисмларидир. 
1860-1910 йилларда бу ерларда йирик саноат пайдо бўлган, темир йўл 
узеллари, омбор хўжалиги ва бошқа савдо-саноат иншоотлари қурилган. 
Эски турар-жойлар ҳақида сўзлашда аввалам бор кўриладиган 
даврни ажратиб олиш лозим бўлади. Бизнинг фикримизча ХХ асрни 
қуйидаги оралиқларга ажратиш мумкин: 
-
XX асрнинг 20 йилларигача; 
-
20 йиллардан 41 йилларигача; 
-
45 йилдан 1991 йилгача - Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгунга 
қадар; 
-
мустақиллик йиллари. 
Эски турар-жой уйларининг режавий тавсифи, техник ҳолати ва 
конструктив ечими аҳолининг ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий 
қатламлари яъни бойлар, ўрта холлар ва камбағаллар билан бевосита боғлиқ. 
Шаҳарларда истиқомат қилувчи аҳолининг жамиятда тутган ўрнига кўра 
йирик тадбиркорлар, амалдорлар, савдогарлар, диний арбоблар (домла, имом 
ва ҳоказо), ҳунармандлар ва қора ишчиларга ажратилган. Уларнинг турмуш 
тарзи, яшаш шароити ҳам шунга яраша бўлган. 
Шаҳардаги турар жой уйларининг асосий режавий бирлиги маҳалла 
ҳисобланиб, унинг аҳолиси яшаш ва биргаликда ҳамкорликнинг ниҳоят 
барқарор қонунлари билан боғланган. ХХ аср бошларида Тошкентда бундай 


маҳаллаларнинг сони 200 дан кўпроқ бўлган. Улар касб-ҳунар ёки миллий 
белгиларга кўра ажралган. Уларнинг аксарият номлари ҳам юқорида зикр 
этилган воқеликни исботидир. Масалан: Дегрез маҳалласи, металл-
қуювчилар яшаш жойи, ўқчи-маҳалласи, қурол яроғ ишлаб чиқувчилар яшаш 
жойи ва ҳоказо. Бошқа маҳаллалар эса уларга асос солувчиларнинг миллий 
мансубликлигини кўрсатувчи белги билан, хусусан: Тожик маҳалла – 
тожикларга, Қозоқ маҳалла – қозоқларга, Охунгузар – охунларга ва 
бошқалар. Лекин кўпчилик ҳолларда маҳалланинг номи диққатга сазовор 
жойларнинг ёки худудларида жойлашган масжид ёки мозор номлари билан 
аталган. 
Маҳалла ўзининг оқсоқоли, миробидан иборат маъмуриятига, шаҳар 
ташқарисида ер худуди ва жамоат марказига эга бўлган бир кичик олам 
саналган. 
Жамоат 
маркази 
одатда 
масжиддан, 
атрофида 
кўкаламзорлаштирилган майдонча ва лойдан барпо этилган суфа ва ҳовуздан 
иборат. Аксарият ҳолларда бир неча маҳалла умумий савдо-ҳунармандчилик 
ва маданий марказларга эга бўлган. Бундай марказлар гузарлар деб аталиб 
асосий магистрал кўчаларда ёки уларнинг кесишган жойларида 
жойлашганлар. Гузарларда жамоат аҳамиятига эга бўлган иншоотлар катта 
қисмни ташкил этган. Унда анчагина одам сиғадиган масжид (бу ерда 
мадраса ҳам бўлиши мумкин), келди-кетди ҳовли-карвон сарой, чойхона, 
темирчилар устахонаси, сартарошхона, унча катта бўлмаган бозорчанинг 
пештахталари бор. Гузарлар ўткинчи йўловчиларга, атроф маҳаллалар 
аҳолисига хизмат кўрсатган. Шу билан бир вақтда гузарлар маҳаллаларни 
ягона йирик худудий районга бирлаштиради. 
Шаҳар марказлари уларнинг режавий тизимларини асосий қисми 
бўлиб, аҳолининг ишчанлик ва жамоатчилик фаолиятини ўзида мужассам 
этиб, шаҳарнинг умумий режасини бирлаштиради, шакллантиради, маълум 
даражада ундаги қурилишнинг меъморий қиёфасини белгилайди. Шаҳар 
марказининг майдонлари ва унга ёпишган кўчалар гавжум бўлиб, одатдаги 
кунларда бўладиган оммавий харакатга, байрам кунлари халқ йиғинлари ва 
намойишлари учун мослашган. Аҳоли ижтимоий ҳаётини ўсиши, ижодий 
фаолиятини фаоллашуви, ишчанлигининг ошиши ва халқ хўжалигини 
бошқаришнинг мукаммаллашуви жамоат марказларини режалашуви ва 
қурилишига янги ижтимоий талабларни қўяди. Бундай турли-туман 
талабларни қондириш аҳолига оммавий хизмат кўрсатиш муассасалари 
шаҳар ичида ёки гуруҳли жойлашув тизимининг бутун худудида жойлашган 
турар-жой, саноат районлари ва меҳнаткашларнинг оммавий дам олиш 
минтақаларида умумшаҳар ва маҳаллий аҳамиятга эга марказларни ташкил 
этадилар. Шаҳар жамоат марказларининг режавий тизими илғор шаҳарсозлик 
техникасидан фойдаланиш асосида қурилишнинг янги мазмунига кўра секин-
аста муттасил мукаммаллашади. Шундай шароит яратиладики, жамоат 
марказлари шаҳарнинг гавжум жойи бўлиши билан бир вақтда 
фойдаланишга қулай ва шаҳарнинг савлатли бинолари бўлган қисмига 
айланади. 


Ҳар йили қурилиш жамғармасини капитал ремонтга қўйилаётган 
маблағнинг кўплиги ва уни ортиб бориши бу маблағларни яхшироқ қараб 
чиқишни ва улардан мақсадга мувофиқроқ фойдаланишни тақоза этади. 
Турар-жой жамғармасини қайта тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги 
омиллар назарга олиниши лозим: 
1. Бинонинг техник ҳолати (бинонинг жисмоний ва маънавий 
эскириши); 
2. Санитария-гигиеник талаблар (қуёш нурининг тушиши, шаҳар 
шовқинидан ва зарарли чиқиндилардан ҳимоялаш);
3. Аҳолини хўжалик хизмати бўйича идоралар билан таъминлаш. 
Бинонинг техник ҳолатини аниқлашдан мақсад мавжуд қурилишнинг 
сифати ҳақида тўла маълумот олиш. Турар-жой қурилишига мувофиқ сифат 
тушунчаси бинонинг эксплуатацион ва шаҳарсозлик хоссаларини англатади. 
Турар-жой биносининг асосий эксплуатацион ҳоссаларига хонанинг 
микроиқлим, маънавий ва моддий эскириши киради. Микроиқлим 
уйидагиларнинг қулайлилигига таъсир кўрсатади ва иссиқ-намлик режими, 
ҳавонинг тозалиги, кўриниш ва шовқин носозлиги каби омиллардан иборат. 
Бу омилларнинг берилган режимда бўлишида бинонинг инженерлик 
қурилмалари тизими ва унинг тўсиқ конструкциялари хизмат кўрсатади. 
Шунинг учун бинодаги ҳаво-, намлик- ва товуш ўтказмаслик ҳоссалари 
биринчи даражали аҳамиятга эга. 
Маънавий эскириш бинодан фойдаланиш қулайлигига таъсир 
кўрсатади; бундай эскириш қанчалик кўп бўлса, функционал қулайлик шунча 
камаяди. Маънавий эскириш бинонинг эксплуатацион ҳоссаларига ҳам 
таъсир кўрсатади. Шу ўринда конструкциянинг умрбоқийлик чегараси муҳим 
омил саналади, чунки ундан кейин бинони эксплуатация қилиш мумкин 
бўлмай қолади. 
Бинога техник хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги унинг ремонтга 
яроқлилик, ишлаш қобилияти ва ишончлилик хоссаларига боғлиқ. Ремонтга 
яроқлилик бу бино унсурининг техник хизмат кўрсатишга ва ремонт қилишга 
муносиблигидир. Ишлаш қобилияти эса бу уйнинг ва унинг ҳар бир 
унсурини берилган режимда меъёрий ишлай олишига айтилади. Ишончлилик 
бу бино эксплуатациясининг бутун муддатида ишлаш қобилятини сақлай 
олиш хоссасидир. Бинонинг шаҳарсозлик хоссаси, бу унинг жойга ва қўшни 
бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳолати, меъморий-режавий ечими, 
қаватлиги, қурилиш ҳажми, ёритилганлиги, инсоляцияси, шовқин даражаси 
ва қурилиш аэроцион режимини тавсифидир. 
Бино ва иншоотларнинг сифатини эксплуатация ва реконструция 
қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишнинг турли босқичларида 
ўтказиладиган текширувлар асосида баҳоланади. 
Биноларнинг санитар-гигиеник эксплуатация шароитини текшириш 
таянч жамғармаси биноларининг яхши ҳолатда сақлаш учун асос бўлади.
Бино ва иншоотлар инсоляцияси – эски қурилишга бўлган гигиеник 
талабларнинг энг муҳимларидан биридир. Инсоляция шароитини камерал 
усул билан аниқланади. Инсоляция мезони бўлиб қуёш нурланиш 


давомийлиги 
ҳисобланади. 
Бу 
катталикни 
ҳисобий-график 
ёки 
моделлаштириш орқали аниқланади. 
Марказларнинг табақаланган тизимини фаол шаклланувига бўлган 
шарт-шароит аҳолининг турли-туман эҳтиёжларини доимий ўсиш даражаси, 
жамият ҳаёти тараққиётининг олиб бориш мезонлари, умумшаҳар 
аҳамиятига эга бўлган муассасалар вазифалари ҳилма-хиллигининг ошишига 
айтилади. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish