Мавзу №7
Турар-жой биноларининг ҳажмий-план ечимлари
Режа:
Квартира ва унинг таркиби
Турар жой биноларига қўйиладиган функционал, демографик ва санитария-гигиена талаблари.
Маълумки, турар-жой бинолари вазифасига, қаватлар сонига, ҳажмий-план ечимига кўра турларга бўлинади ва ҳар бир турдаги биноларнинг ўз қўлланиш соҳаси бор. Вазифасига кўра турар-жой биноларини қуйидаги тур-ларга бўлиш мумкин: квартирали уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва қа-риялар уйлари. Республикамизда қурилаётган турар-жой биноларининг деярли 90 % га яқини алоҳида оилалар жойлашишига мўлжалланган квартирали уй-лардир. Қолган қисмини эса, ишчилар ёки талабалар учун ётокхоналар, му-софирлар учун меҳмонхоналар, қаровчисиз ногирон ва қариялар учун интер-натлар ташкил қилади.
Қаватлар сони бўйича турар-жой биноларини кам қаватли (1-2 қаватли), ўртача қаватли (3-5 қаватли), кўп қаватли (6-10 қаватли), баланд (25 қават-гача) ва осмон ўпар (25 қаватдан ортиқ) биноларга бўлиш мумкин.
Қишлоқларда ва унча катта бўлмаган шаҳарчалар (посёлкалар) да асо-сан бир, икки қаватли, бир, икки квартирали турар-жой бинолари қурилади. Лойиҳалаштирилаётганда улардаи томорқа участкалари бўлиши назарда тути-лади. Кейинги пайтларда қишлокларда ҳам 3-4 қаватли кўп квартирали уй-лар қурилмокда. Уларда марказий иситиш системаси сув, газ таъминоти кўзда тутилган.
Шаҳарларда оммавий тартибда, асосан, кўп қаватли ва айниқса йирик шаҳарларда, баланд турар-жой бинолари қурилмокда. Чунки йирик ша ҳарларда баланд турар-жой бинолари қурилиши иқтисодий жиҳатдан бирмунча афзал-ликларга эга. Бунда қурилиш ҳудуди қисқаради, аҳоли зичлиги ортади, транспорт йўли камаяди ва ҳ.к.
Ўзбекистонда қурилаетган турар-жой биноларида секция, коридор, галерея ҳамда аралаш типдаги коридорли-секция, галереяли-секция плани ровка систе-малари қўлланилмоқда (2.1-расм).
2.1-расм. Турар-жой биноларининг коридорли-секция (а) ва галереяли-секция планировка системалари (б).
Алоҳида оила ёки хонадон истиқомат қилиши учун зарур бўлган яшаш хо-налари ва ёрдамчи хоналарнинг майдонларини ва ўзаро нисбатини тўғри қа-бул қилиш ҳамда хоналарнинг функционал вазифалари ҳамда ўзаро боғлиқлик-ларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлашишини таъминлаш турар-жой жой биноларини лойиҳалашга қўйиладиган энг муҳим талабдир.
Турар-жой биноларини лойиҳалашда блок-секциялар ва блок-квартиралар асос қилиб олиниши лозим. Уларнинг номенклатураси (турлари ва номлари руйхати) турли оилаларни уларга тўғри келадиган квартиралар билан тегишли-ча таъминлашга имкон берадиган бўлиши ва бинолар жойлашган ҳудуд ҳажмий -композицион тузилишини шакллантиришни осонлаштириши лозим.
Одамларнинг турмуш тарзини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳар бир квартирада яшаш учун мўлжалланмаган ёрдамчи хоналар бўлиши, улар-нинг майдони, масалан, бир хонали квартирада умумий майдонининг камида 45-50 % ни, икки хонали квартирада 40-45 % ни, уч ва турт хонали кварти-раларда 35-40 % ни ташкил қилиши керак. Акс ҳолда яшаш ва уй-рузғор ишла-рини олиб боришда ноқулайликлар келиб чиқади. Квартираларни шинамлилик даражаси буйича "оддий", "яхши" ва "олий" даражали квартираларга бўлинади.
Ўзбекистонда оммавий тартибда қуриладиган турар-жой биноларидаги ши-намлилиги "оддий" даражадаги квартираларда яшаш хоналарининг сони 1 та-дан 6 тагача бўлиши мумкин. Яшаш хоналарнинг сонига қараб квартиралар бир хонали, икки хонали, уч хонали, турт хонали, беш хонали ва олти хона-ли квартираларга бўлинади. Бир хонали квартираларда, одатда, 1-2 киши, икки хонали квартираларда - 2-3 киши, уч хонали квартираларда - 3-4 киши, тўрт хонали квартираларда - 4-5 киши, беш хонали квартираларда - 5-6 киши ва олти хонали квартираларда - 7-8 кишигача яшаши мақсадга мувофиқ ҳисоб-ланади.
Шинамлилик даражаси "яхши" даражадаги квартиралар уч, тўрт, беш ва олти хонали бўлиши тавсия этилади. "Олий" даражадаги квартиралар, одат-да, бир оилага мўлжалланган уйлар, олти хонали, етти хонали, саккиз хо-нали ва ҳатто, тўққиз хонали бўлиши мумкин.
Квартираларни лойиҳалаштиришда уларнинг бир оилага ёки яқин қариндош-лардан иборат 2-3 оилага мўлжалланлигини ҳисобга олиш керак. Бир оилага мўл-жалланган "оддий" даражадаги уй ёки квартирадаги ёзги хоналардан ташқари бар-ча хоналар умумий майдонининг минимал қиймати бир хонали квартираларда 36 м2 дан, икки хонали квартираларда 48 м2 дан, уч хонали квартираларда 64 м2 дан, тўрт хонали квартираларда 80 м2 дан, беш хонали квартираларда 96 м2 дан, олти хонали квартираларда 114 м2 дан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Мазкур талаб-лар турар-жой бинолари шаҳардами ёки қишлоқда қурилишидан қатъий назар ўз кучини сақлаб қолади. Ўзбекистон худудидаги IA ва 1Б қурилиш-иқлимий зоналар шароитида квартиралар минимал майдонини 20% оширишга рухсат берилади.
Квартиралар умумий майдонининг ва яшаш хоналари майдонининг минимал-дан катта ва юқори қийматлари чекланмайди, лекин квартиранинг шинамлилик даражаси ўзгаришини ҳисобга олиш керак.
Бир оилага мўлжалланган "яхши" даражадаги уй ёки квартирадаги барча хо-налар умумий майдонининг минимал қиймати уч хонали квартираларда 90 м2 дан, тўрт хонали квартираларда 118 м2 дан, беш хонали квартираларда 126 м2 дан, олти хонали квартираларда 141 м2 дан кам бўлмаслиги талаб қилинади.
Шинамлиги "олий" даражадаги квартираларда умумий майдоннинг қиймати яна ҳам кўп. Масалан, олти хонали квартиранинг тавсия этилган умумий майдони 177 м2 ни ташкил қилади. Бу "оддий" даражадаги квартираларга нисбатан 1,55 мар-та, "яхши" даражадаги квартираларга нисбатан 1,25 марта кўп.
Квартиралар таркибида яшаш хоналари ва ошхона, даҳлиз ва йўлаклар, ҳо-жатхона ва ваннахона, омборхона каби қўшимча ёрдамчи хоналар ҳамда турли хил жавонлар бўлиши, Ўзбекистон шароитида, шунингдек, балкон, айвон, ойнаванд-айвон ёки ҳовлича кўринишида ёзги хоналар лойиҳаланиши керак. Уларнинг тури-ни Республика ҳудудларидаги аниқ иқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. I ва II қурилиш-иқлимий зоналарда ёпиқ турдаги ёзги хоналар, II зонада эса, очиқ турдаги ёзги хоналар қўллаш тавсия этилади. Ёзги хоналар ойна-ванд қилиб бажарилганда, уларнинг ёнидаги хоналарга ёруғлик ва офтоб нурлари етарли даражада тушишини таъминлашга эътибор берилиши керак. Ёзги хоналар-нинг майдони квартира умумий майдонининг камида 20% га тенг бўлиши лозим.
Квартирадаги яшашга яроқли хоналардан, одатда, турли мақсадларда фойда-ланишга тўғри келади. Масалан, оила учун умумий хона, меҳмонхона, ота-она учун ётоқхона, болалар ўйнайдиган хона-ётоқхона, кабинет (кутубхона), бир ёки икки кишилик ётокхона сифатида фойдаланилади.
Яшаш хоналарининг энг кичигининг минимал майдони 10 м2 дан кам бўлмас-лиги керак. Бир хонали квартираларда яшаш хонасининг минимал майдони ка-мида 20 м2 бўлиши лозим. Шинамлиги "оддий" даражадаги квартираларда оила аъзоларининг дам олишлари ва мулоқотда бўлишлари учун зарур бўлган, яъни умумий хона сифатида фойдаланиладиган энг катта хонанинг минимал майдо-ни 2-, 3- ва 4-хонали квартираларда 16 м2, 5- ва 6-хонали квартираларда 18 м2 бўлиши мумкин. Шинамлиги "яхши" даражадаги 3-, 4- хонали квартираларда умумий хонанинг минимал майдони 27 м2, 5- ва 6-хонали квартираларда эса 30 м2 бўлиши талаб қилинади.
Шинамлиги "олий" даражадаги квартираларда умумий хонанинг минимал майдони 30 ва 40 м2 бўлиши мумкин. Биринчиси 6- ва 7-хонали квартиралар учун, иккинчиси - 8- ва 9-хонали квартиралар учун тавсия этилади. Бундай квартираларда меҳмон қабул қилиш учун меҳмонхона ва оила аъзолари овқат-ланиши учун алоҳида емакхона лойиҳаланиши тавсия қилинади. Шинамлиги "Яхши" даражадаги квартираларда алоҳида бундай хоналар бўлмаслиги мумкин.
Қолган турдаги яшаш хоналарининг майдони ва сони, квартираларнинг шинамлик даражасига ва хонанинг вазифасига қараб, 10 м2 дан 24 м2 гача қа-бул қилиниши мумкин.
Квартирадаги ёрдамчи хоналарнинг таркиби ва уларнинг майдони ҳам квартиранинг шинамлик даражаси ва ундаги яшаш хоналарининг сонига боғ-лиқ.. Шинамлиги "оддий" даражадаги 1-, 2- ва 3-хонали квартираларда ошхона майдонининг минимал қиймати 8 м2 белгиланган. Ундан бошқа ҳолларда бу қиймат камида 10 м2 бўлиши керак. Ошхона майдонининг минимал қиймати шинамлиги "яхши" даражадаги 3 ва 4-хонали квартираларда 10 м2, 5 ва 6-хо-нали квартираларда ва шинамлиги "олий" даражадаги квартира ларда 12 м2 қабул қилинади.
Ошхонанинг чизикли ўлчамларига ҳам талаб қўйилади. Ошхона жиҳозла-ри бир томонлама жойлашган ҳолларда унинг кенглиги камида 1,9 м, жихозлар икки томонлама жойлашганда 2,3 м қабул қилиниши лозим. Ногиронлар оила-лари яшайдиган квартираларда ошхонанинг кенглиги 2,7 м дан кам бўлмаслиги керак.
Квартирага киришдаги даҳлиз ва йўлакларнинг майдони шинамлиги "од-дий" даражадаги бир ва икки хонали квартираларда 4 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Квартирадаги яшаш хоналарининг сони бўндан кўп бўлса, бу қиймат 2-3 марта кўпаяди: 3-хонали квартираларда 8 м2, 4- ва 5-хонали квартира-ларда 10 м2 ва 6-хонали квартираларда 12 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Ши-намлиги "яхши" ва "олий" даражадаги квартираларда даҳлиз ва йулаклар-нинг минимал майдони 10-18 м2 орасида бўлишига рухсат берилади.
Даҳлизнинг кенглиги камида 1,6 м бўлиши, одамлар яшайдиган хоналарга ва ҳожатхонага олиб борадиган йулакларнинг кенглиги 1,1м бўлиши керак. Фақат ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналарга олиб борадиган йўлакларнинг кенглиги 0,9 м бўлишига рухсат берилади.
Квартирадаги ҳожатхона ва ваннахона имкон қадар алоҳида хоналарда жойлашгани маъқул. Умумий майдонининг ўлчами энг кичик бўлган бир ва икки хонали квартираларда ҳожатхона ва ваннахонани бирлаштириш мумкин, яъни бир хонада жойлаштиришга рухсат берилади. Ҳожатхонадан, яъни унитаз ўрнатилган хонадан, бевосита ошхонага ёки яшаш хоналарига кирадиган бў-лиши мумкин эмас.
Турар-жой биноларини лойиҳалашдаги асосий вазифа - ҳозирги замон киши-ларининг функционал, физиологик ва эстетик эҳтиёжларига мувофиқ келувчи, кун кечириш учун ҳаёти муҳитни яратишдир.
Турар-жой биноларига қўйиладиган асосий функционал талабларга қуйидаги-лардан иборат:
- бино қуриладиган ҳудуд аҳолисининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда уй-жой майдони билан таъминлашнинг замонавий меъёрларига мувофиқ равишда аҳолини жойлаштириш учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яра-тиш;
-уйдаги хоналарнинг асосий функционал гуруҳларини аниқлаш ва уларда ке-чадиган ҳаётий жараёнларга мувофиқ келадиган ўзаро боғлиқликни талаблар да-ражасида таъминлаш;
-истиқомат қилувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касб-корини, аҳолининг тур-муш тарзининг ўзига хос томонларини, табиий иқлим шароитининг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ҳисобга олиш;
-ҳар бир оилани алоҳида квартира билан таъминлаш принципига амал қилиш.
Ҳозиргача аҳолини квартираларга жойлаштиришда К=Н ва К=Н-1 формула-лардан фойдаланиб келинди (бу ерда К - квартирадаги яшаш хоналари сони, Н - шу квартирага жойлашадиган оиладаги кишилар сони. Ўзбекистон аҳолисининг турмуш тарзини ҳисобга олсак, юқоридаги принципларда оилаларни квартиралар-га жойлаштириш унчалик мақсадга мувофиқ эмаслини таькидлаш мумкин. Шу-нинг учун К=Н+1 формула асосида амалга оширилгани маъқул ҳисобланади.
Квартиралардаги хоналарни 2 та функционал гуруҳга ажратиш мумкин. 1-гу-руҳга таалуқли хоналар дам олиш, уйқу, ижодий машғулотлар учун мўлжалланган бўлиб, 2-гуруҳга хужалик ишлари, мулоқат, меҳмон кутиш учун мўлжалланган хо-налар киради. 1-гуруҳ хоналари квартиранинг тинчроқ қисмида жойлашгани маъ-қул.
Инсон организмининг физиологик талабларидан келиб чиққан ҳолда, турар-жой биноларига санитария-гигиена талаблари қўйилади. Улар хоналарда табиий ёритилганликни, инсоляцияни, шовқинлардан товуш изоляциясини, ҳаво алмаши-нувини, оптимал иссиклик ва намликни таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Табиий ёритиш - хонада кишилар ҳает фаолияти учун зарур шароитдир, му-ҳим соғломлаштирувчи аҳамиятга эга ва кишиларнинг психофизологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун квартиралардаги барча яшаш хоналари, ошхона, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва қариялар интернатларидаги яшаш хона-лари ва маданий-маиший хизмат кўрсатий хоналри табиий ёритилган бўлиши та-лаб қилинади.
Деразаларнинг ўлчамлари ва уларнинг ташқи деворлардаги жойлашиши хона-лардаги табиий ёруғликнинг зарурий даражасини таъминлаши лозим, лекин унда-ги иссиқлик режимининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак. Масалан, катта де-раза бизнинг иқлимда хоналарни ёзда ортиқча қизиб кетишига сабаб бўлиши мум-кин. Дераза юзасининг пол юзасига нисбати 1:5,5 дан катта ва 1:8 дан кичик бўлмаслиги керак. Турар-жой биноларида хоналар асосан ён томондан ёритилади. Де-разадан энг узокда жойлашган девордан 1 м масофадаги нуқтада ТЁКнинг мини-мал киймати 0,5 % дан кам бўлмаслиги керак.
Коридор типидаги уйларда ва ётоқхоналарда узунлиги 12 метрдан кўп бўлган коридорларни табиий ёритиш талаб қилинади. Бунда дераза юзасининг пол юзаси-га нисбати 1:16 га тенг бўлишига рухсат берилади. Бир томондан ёритилган кори-дорнинг узунлиги 20 метргача, икки томондан ёритилган коридорнинг узунлиги 40 метргача бўлиши мумкин.
Инсоляция, яъни хоналарга маълум белгиланган вақт давомида бевосита қу-ёш нури тушишини таъминлаш (бир кунда 2-3 соат) муҳим гигиеник аҳамиятга эга. Қуёш нурлари киши организмига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, биз-нинг иқлимда йилнинг иссиқ пайтларида хоналарни ортик,ча исиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Буни олдини олиш учун деразаларнинг ориентациясига, квартиранинг планировкасига эътибор бериш керак ҳамда куёшдан ҳимоя қилиш қурилмаларидан фойдаланса бўлади.
Деразалари бир томонга қараган квартираларни горизонтнинг 315° ва 45° ора-лиғидаги секторга қаратиб жойлаштириш мумкин эмас. Чунки уларга ҳеч қачон қуёш нури тушмайди, гигиена талаблари бузилади. Бизнинг иқлимда бундай таъ-қиқни горизонтнинг 200° дан 290° гача бўлган секторига ҳам (жанубий-ғарб ва ғарб томонлар) тадбиқ қилиш мумкин. Лекин бу ҳолда аксинча. Тушгача шундай ҳам исиган хоналарга тушдан кейин тўғридан-туғри қуёш нурларининг тушиши уларни ҳаддан зиёд қизиб кетишига сабаб бўлади (2.2-расм).
Турар-жой биноларидаги яшаш хоналарини ташқи шовқиндан ҳимоя қилиш, ёнма-ён жойлашган квартираларни товуш изоляция қилиш ҳам муҳим гигиеник аҳамиятга эга. Шовкиндан ҳимоя килиш учун маълум шаҳарсозлик тадбирлари, ҳажмий-план ечимларини қўллаш, бинонинг тўсиқ конструкцияларига зарурий товуш изоляцияси хусусиятларини бериш каби усуллар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |