4-мавзу. Овқатланиш корхоналарини сув, канализация билан таъминлашга ва ёритишга қўйиладиган талаблар
Режа:
1. Корхоналарни сув билан таъминлаш ва сув сифатига қўйиладиган талаблар
2.Овқатланиш корхоналарини канализация билан таъминлашга қўйиладиган талаблар
3. Оватланиш корхоналарининг цех ва хоналарини ёритишга қўйиладиган талаблар
Таянч иборалар:
сув билан таъминлаш; шахтали (ёғоч) қудуқ; ички совуқ ва иссиқ сув қувурлари; сув сифати кўрсаткичлари; сув меъёри; махсус кран; ички канализация қувури; ишлаб чиқариш сувлари канализацияси; ташқи канализация қувури; ура; бошқа мақсадларда қурилган бинода жойлашган корхона; ревизиясиз канализация трубаси; трап; бирлаштириш мумкин эмас.
4.1. Корхоналарни сув билан таъминлаш ва сув сифатига қўйиладиган талаблар
Умумий овқатланиш корхоналарида ишлаб чиқариладиган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларнинг, истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматларнинг сифати, корхонанинг умумий санитарик ҳолати, ходимларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, ўз касбларига бўлган муносабати ва иш давридаги кайфияти корхонанинг сув ва канализация билан таъминланганлигига, корхона хона ва залларининг ёритилиш даражасига ва корхонада яратилган микроиқлим шароитларига бевосита боғлиқ бўлади.
Овқатланиш корхоналари учун сув нафақат ярим тайёр ва тайёр кулинар, хамирли кондитер ва булочка маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш, балки ходимларнинг шахсий гигиенасини, корхонада умумий санитарик ҳолатни таъминлаш учун ҳам зарур. Корхонани сув билан таъминлаш қурилиш участкаларидаги ёки улар жойлаштириладиган бинолардаги мавжуд сув қувурларига улаш, қувурлар бўлмаган жойларда эса артезиан, шахтали қудуқлар, булоқ ёки дарё сувларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Қудуқ сувларидан фойдаланишда шахтали (ёғоч) қудуқлар ишлаб чиқариш цехларидан камида 20м., ахлат ураларидан ҳамда бошқа ахлатларни сақлаш жойларидан 50м. узоқликда қазилиши керак. Қудуқ шахтаси ер устидан 80см. чиқиб ва қопқоғи билан маҳкам ёпилиб қўйилиши керак. Қудуқнинг бутун ташқи диаметри бўйича 2м. чуқурликда ва 1м. кенгликда лой ётқизилиши керак. Қудуқнинг олди томонида 2м. кенгликда 0,1м. қияликда тош терилиши керак.
Овқатланиш корхоналарининг қайси манбдан сув билан таъминланишидан қатъий назар, ички совуқ ва иссиқ сув қувурлари созланиши шарт.
Ичиш ва технологик мақсадларда ишлатиладиган сув сифати бўйича амалдаги стандарт талабларига жавоб бериши керак. Шунинг учун ҳам фақат санитария назорати органлари томонидан рухсат берилган сув манбаларидан фойдаланилади. Ичимлик, технологик сувга қуйидаги талаблар қўйилади (чизма 19).
Чизма 19. Сувнинг сифат кўсаткичларига қўйиладиган талаблар.
Чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, сув сифатига қўйиладиган талаблар уч гуруҳга бўлинади. Ичимлик ва технологик сувнинг органолептик сифат кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар қуйидаги жадвал-1да келтирилган.
Жадвал 1
Ичимлик ва технологик сувнинг органолептик кўрсаткичларига қўйиладиган меъёрий талаблар
Do'stlaringiz bilan baham: |