Иситиш тизимларидаги сувнинг ҳаракатланиши сунъий равишда - насослар ёрдамида ҳаракатга келтирилса – насосли иситиш тизимлари деб аталади. Бу турдаги иситиш қувурларининг ҳозирги пайтда аҳамияти катта булиб, биноларнинг қандай мақсадда қурилганидан қатъий назар кенг қуламда ишлатилади. Иситиш тизимларидаги сувнинг ҳаракати табиий ҳолда, яъни гравитацион ҳолда ҳаракатга келтириладиган тури ҳозирги вақтда нисбатан кам қулланилади. Тажриба шуни курсатдики, иссиқ сув билан ишлайдиган иситиш тизимларининг санитария-гигиеник, техникавий жихатдан афзаллиги, устунлиги ва самарадорлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бу иситиш тизимлари қуйидагилардан иборат: бунда қувурлар ҳамда иситиш асбоблари сирт юзасидаги ҳароратнинг юқори эмаслиги; бинонинг хоналари ичидаги ҳаво ҳароратининг текис тақсимланиши ва бир хил даражада булиши; тизимларни ишлатилиш муддатидаги салмоғ, иссиқлик тежамининг самарадорлигини куплиги; ишлатиш жараёнидаги шовқиннинг пастлиги; таъмирлаш ва таъмирлашга сарф булган хизматларнинг осон кучиши каби устунликлари билан ажралиб туради.
Сувли иссиқлик таъминотидаги иситиш тизимларнинг уланиш схемалари Иссиқ сув билан ишлайдиган иситиш тизимларининг иссиқлик билан таъминлаш, марказий қозон қурилмалари ва иссиқлик марказлари ёрдамида амалга оширилади. Сув билан иситиш қурилмалари тизимининг асосий иссиқлик манъбаси маҳаллий сув иситиш қозонлари булиб, уларни (маҳаллий иссиқлик таъминоти) иситиладиган бинода ёки ундан ажратилган алоҳида бинога урнатилади. Қозон қурилмаларининг турлари ишлаб чиқарилаётган иссиқлик қувватига, иссиқлик ташувчиларнинг турига қараб уларни маҳаллий ва марказлаштирилган қозон қурилмалари сув ёки буғ ишлаб чиқарувчи қозонлар, кичик, урта ва йирик қозон қурилмалари каби турлари мавжуддир. Иссиқлик қурилмалари техникасини ривожланишида маҳаллий қозон қурилмалари урнини аста-секинлик билан марказлаштирилган иситиш булимлари билан алмаштирилиши лозим. Бунда юқори ҳароратга эга булган сув ишлатилиб, улар (ИЭМ) иссиқлик электр марказида, марказий иситиш булимларида ишлаб чиқарилади. Биноларнинг иссиқлик таъминоти бинонинг мақсадга мувофиқлигига боғлиқ ҳолда ҚМҚ га асосан меъёрий ҳарорат шароитини ташкил этиш учун иссиқлик ташувчининг тури қабул қилинади.