Маъруза № Биноларни иситиш тизимлари. Режа : Иситиш тўғрисида умумий маълумотлар



Download 95,14 Kb.
bet1/3
Sana07.03.2022
Hajmi95,14 Kb.
#485272
  1   2   3
Bog'liq
2.1-мавзу




Маъруза № 2. Биноларни иситиш тизимлари.
Режа :

        1. Иситиш тўғрисида умумий маълумотлар.

        2. Иситиш тизимини туркумлари.

        3. Иссиқлик ташувчилар.

Таянч сўз ва иборалар: конвектив, нурли иситиш,маҳаллий иситиш тизими.




10.1.Иситиш тўғрисида умумий маълумотлар.
Хонани иситиш конвектив ёки нурли бўлиши мумкин.Конвектив иситишда хонадаги ҳаво ҳарорати tх, хонанинг радиацион tr ҳароратдан юқорироқ қийматида ушлаб турилади (tх> tr). Бунда хонанинг радиацион ҳарорати деб, хонанинг ўртасида жойлашган кишига нисбатан ҳисобланган хонанинг ичига қараб турган барча сиртларнинг ўртача ҳарорати тушунилади. Бундай иситиш амалда жуда ҳам кенг тарқалгандир.
Нурли иситишда хонанинг радиацион ҳарорати хонадаги ҳаво ҳароратидан юқорироқ бўлади (tх> tr). Нурли иситиш конвектив иситишга нисбатан ҳавонинг пастроқ ҳароратларида (масалан, фуқаро биноларида 20-22% ўрнига 18-200С ларда) кишилар ўзларини яхши хис этиш учун қулай шароит яратади.

Хоналарни конвектив ёки нурли иситиш, иситиш тизими деб номланадиган махсус техник қурилмаси орқали амалга оширилади. Иситиш тизими - иситилаётган хонага керакли иссиқлик миқдорини олиш, кўчириш ва узатиш учун мўлжалланган ўзаро боғланишларга эга бўлган конструктив элементларнинг тўпламидир.
10.1-расм.
Иситиш тизимининг асосий конструктив элементларига қуйидагилар киради (10.1-расм):
1-иссиқлик манбаи (марказлашган иссиқлик таъминотида иссиқлик алмаштиргичи) - иссиқликниолишучунмўлжалланган элемент;
2-иссиқлик ўтказгичлар-иссиқлик манбаидан иситиш асбобларига иссиқликни кўчириш учун мўлжалланган элемент;
3-иситиш асбоблари-хонага иссиқликни узатиш учун мўлжалланган элемент.
Иссиқлик ўтказгичи бўйича иссиқликни кўчириш суюқ ёки газ симон ишчи муҳит ёрдамида бажарилади. Иситиш тизимида ҳаракатда бўлган суюқ (сув ва бошқа суюқликлар) ёки газсимон (буғ, ҳаво, газ) муҳитлар, иссиқлик ташувчилари дейилади.
Иситиш тизими унга юклатилган вазифаларни бажариш учун маълум иссиқлик қувватига эгабўлиши шарт.
Иситиш тизимининг ҳисобий иссиқлик қуввати, иситилаётган хоналар учун ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳароратиtт.х. да тузилган иссиқлик баланси натижасида аниқланади.
Иситиш мавсуми давомида иситиш тизимининг ҳисобий иссиқлик қувватидан ташқи ҳавонинг ҳароратиtт.i. ни ўзгаришига қараб, қисман (tт.х>tт.) ва фақат tт=tт.х .бўлгандагина тўлиқ фойдаланилади.
Иситиш учун жорий (қисқартирилган) иссиқлик сарфлари деярли иситиш мавсуми давомида мавжуд бўлади, шунинг учун иситиш асбобларига узатиладиган иссиқлик миқдори кенг чегараларда ўзгариши шарт. Бунга иситиш тизимида ҳаракатда бўлган иссиқлик ташувчисининг ҳароратини ва миқдорини ўзгартириш (ростлаш) йўли билан эришиш мумкин.
Шунингдек, иссиқлик манбасида ҳам ёқилғи сарфи ростланиши керак.
Иситиш тизимига турли хил талаблар қўйилади. Барча талабларни шартли равишда бешта гуруҳларга ажратиш мумкин:
1-санитария-гигиена – ҳавонинг рухсат этилган ҳаракатланишида, хонанинг режаси ва баландлиги бўйича вақт давомида ҳавонинг ва тўсиқлар ички сиртларнинг белгиланган ҳароратини ушлаб турилиши; иситиш асбобларнинг сиртларидаги ҳароратини чегараланиши;
2-иқтисодий – металлни минимал сарфланиши билан капиталник ичик ҳаражатланиши; фойдаланишда иссиқлик энергиясини тежамли сарфланиши;
3-архитектура-қурилиш – хона интерьерига мос бўлиши; ихчамлиги; қурилиш конструкцияларига мувофиқлиги; бинонинг қурилиш муддатига мослиги;
4-ишлаб-чиқариш ва монтаж – унификацияланган қисм ва деталларнингминимал сони, улар ясалишинингмеханизациялаш;
5-эксплуатацион (фойдаланиш) – тизимнинг бутун фойдаланиш даврида техник нуқтаи назардан мукаммал ва ишончли ишлаши билан боғлиқ бўлган самарадорлиги.
Санитария-гигиена ва эксплуатацион талаблар энг муҳим деб ҳисобланади, чунки улар хоналарда белгиланган ҳароратни иситиш мавсуми ва тизимнинг бутун хизмат муддати давомида ушлаб туриш зарурияти билан аниқланади.



Download 95,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish