1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


-МАЪРУЗА: Хоналарнинг тарҳини қайтадан режалаштириш



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

19-МАЪРУЗА: Хоналарнинг тарҳини қайтадан режалаштириш 
 
Маъруза режаси 
1.
Мавжуд бўлган кўринишлар
 
2.
Хоналарнинг қулайлигини ошириш 
3.
Квартира ва унинг элементлари 
19.1 Мавжуд бўлган кўринишлар тавсифи 
Турар жой уйлари хоналарига қуёш нурларининг тушиши 
(инсоляция)га катта эътибор берилади, чунки ультрабинафша нурларининг 
микробларга ҳалокатли таъсири ҳаммага маълум. Бундан ташқари, тўғридан-
тўғри инсоляция инсон соғлиги ва руҳиятига рағбатлантирувчи таъсир 
кўрсатади, бу айниқса, шимолий ҳудудларда яшайдиган одамлар табиатида 
тетиклик, қувончни қўллаб-қувватлашда ғоят муҳимдир. Ҳавонинг тозалиги 


нафақат унинг таркибидаги чангга, балки инсон учун зарарли бўлган 
газсимон моддалар (нафас олиш, ёниш ва буғланиш маҳсулотлари, тамаки 
тутуни, озиқ-овқат ҳиди)нинг мавжудлилига ҳам боғлиқ. Бу моддалар тўсиқ 
юзалари томонидан ютилади, ҳамда муттасил ҳавога ажралиб чиқиб, хона 
ҳавосини бузади, ҳаво муҳитини заҳарлайди. Ҳавони тозалашда ташқи муҳит 
билан ҳаво алмашинуви муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво алмашинувининг нисбати 
хонада истиқомат қиладиган кишилар сонига қараб ҳисобланади. Одатда 
турар жой хоналарида ҳаво алмашинуви ҳавонинг ром кесимларидан кириши 
билан таъминланади, иссиқ иқлимда эса хоналарда ҳаво 
елвизакли
шамоллатиш йўли билан алмашинади. Бироқ 6000 мм дан кўпроқ 
чуқурликдаги хоналарда қўшимча тортиш вентиляциясини ўрнатишга тўғри 
келади. Шунинг учун хонанинг деразадан узоқ қисмларида ҳаво 
тортувчиларни ўрнатишга тўғри келади. Хонанинг тахмонсимон қисмлари, 
ётоқ камгаклари ва гардероб хоналарида ҳам ҳаво тортувчилар ўрнатилади. 
Айниқса ошхоналарда ҳаво алмашинувининг яхши бўлиши талаб 
қилинади. Овқат тайёрланадиган плиталар ортиқча иссиқлик ва зарарли 
газлар, шу жумладан, углерод оксиди СО
2
ни чиқаради. Бу газнинг ҳаво 
таркибида 0,01% миқдорда мавжуд бўлиши ҳам ғоят ҳавфлидир, Бу миқдор 
0,1 % га яқин бўлса, инсон ҳаётига ҳавф солади. Шунинг учун газ плитали 
ошхоналар албатта тортувчи вентиляция билан таъминланади, камгак 
ошхоналар эса электр плиталар билан жиҳозланади. Буғларни бартараф этиш 
учун уларнинг устига тортувчи қалпоқ ўрнатилади. Ошхоналарни табиий 
шамоллатиш ҳамма вақт ҳам тегишли самара беравермайди. Шунинг учун 
тортувчи канал ёки чордоқда ўрнатиладиган вентиляторлар ёрдамида 
даъватли вентиляция (шамоллатиш) тизимларини қўллаш тўғри бўлади. 
Санитария тармоқлари ҳам тортувчи вентиляция билан таъминланади. 
Бу буғланиш ва ҳидларни йўқотиш, газ ёрдамида сув иситадиган қурилмалар 
билан жиҳозланган ваннахоналарда эса ёниш маҳсулотларини бартараф этиш 
учун ҳам зарур. Ошхона плиталари ва газли сув иситкичлар катта 
миқдордаги кислородни истеъмол қилади, шунинг учун ҚМваҚ да ошхона ва 
ваннахоналарнинг минимал ҳажмлари келтирилган, шунингдек қўшимча 
ҳаво оқимининг кириб келишини таъминлайдиган қурилмалар кўзда 
тутилган. 
Турар жой уйларининг барча яшаш хоналарида ҳаво алмашинувини 
таъминлаш учун тўсувчи конструкциялар ҳаво ўтказувчан қилиб 
тайёрланади. Ҳаво ўтказувчанликнинг меъёрий қиймати ҚМваҚ бўйича 
олинади. 
Шовқиндан сақланишдаги қулайлик инсон учун, унинг асаб тизими 
нормал фаолият кўрсатиши учун жуда зарур. Инсон ухлаган ва бедор бўлган 
пайтда бундай қулайлик шартлари турлича бўлади. 
Уйқу
пайтида максимал 
тинчлик сақланиши лозим, чунки шовқин нохуш асабийлашишга ва, бунинг 
натижаси ўлароқ, толиқишга сабаб бўлади. Бедорлик пайтида эса мутлоқ 
тинчлик талаб қилинмайди, ўртача кучдаги шовқин инсонга меҳнат қилишда 
ҳалал бермайди, чунки эшитишда ташқи муҳитга мослашиш юзага келади. 
Бироқ бедорлик пайтидаги катта миқдордаги шовқин ҳам, айниқса у узоқ 


муддат таъсир қиладиган бўлса, нохуш оқибатларга олиб келади ва 
толиқтиради. Шунинг учун ҚМваҚ да турли вазифани бажарадиган 
хоналарда шовқин даражасининг юқори чегаралари белгилаб берилган
Хонадаги шовқин даражаси ташқи ва ички таъсирларга боғлиқ. Ташқи 
шовқин манбаларига кеийнроқ тўхталиб, бу ўринда ички шовқин манбалари 
ҳақида сўз юритамиз. Ички шовқинлар тасодифий шовқинлар ва шовқин 
фони каби икки гуруҳга бўлинади. Замонавий турар жой уйи муҳандислик 
ускуналарига тўлиб ётибди. У эса тасодифий ва давомли шовқин манбаи 
бўлиши мумкин. Санитария-техника, электр ва механик қурилмалар, радио- 
ва телевизион аппаратура асосий шовқин манбалари бўлиши мумкин. 
Санитария-техника қурилмаларидан чиқадиган шовқин жиҳозлар – 
кранлар, сифонлар, канализация, иссиқлик циркуляцияси ёки сув кўтариш 
насосларининг ишлаши билан боғлиқ. Санитария-техника қурилмаларидан 
келадиган шовқин таъсирини пасайтириш икки йўналишда олиб борилиши 
мумкин: 1) шовқин манбаидан келаётган овозлар даражасини бартараф этиш 
ёки пасайтириш; 2) локал тизим участкаларини шовқиндан беркитиш 
(герметизациялаш). Шовқинсиз насосларни қўллаш, пухта ва мустаҳкам 
конструкцияли 
йиғма 
жиҳозлар 
(шовқинсиз 
бачокли 
унитазлар, 
қистирмалари вибрацияни келтириб чиқармайдиган кранлар ва ҳ.к.)дан 
фойдаланиш йўли билан ҳам шовқинни бартараф этиш мумкин. Санитария-
техника асбоб-ускунасининг ишидан чиқаётган шовқиннинг тарқалишини 
чеклаш учун амортизация қистирмалари монтаж қилинади, қувурўтказгичлар 
тизимида эластик қистирмалар қўйилади, деворларга ўрнатиладиган 
қувурлар ва жиҳозларнинг маҳкамловчиларида овоз ютувчи қистирмаларни 
қўлланади. 
Одатда лифтлар ҳам шовқин манбаи бўлиб хизмат қилади. Лифтлардан 
фойдаланишдаги бу камчиликни бартараф этиш учун машина бўлимлари
турар жой хоналарининг яқинига жойлаштирилмайди, деворлар ва 
ораёпмаларнинг шовқин ҳимояси ҳисоб-китоблар ёрдамида текширилади. 
Шовқин чиқарадиган машиналар амортизаторларга ўрнатилади, кабиналар ва 
лифт шахталари эшиклари ёпилганда бир-бирига уриладиган чеккаларига 
резина тиргаклари (резиновий прокладка) ўрнатилади. 
Ҳаво орқали шовқин узатилишини пасайтириш самарасига экранлар 
ёрдамида эришиш мумкин. Пардеворлар, деворлар ва ораёпмалар мана 
шундай экранлар вазифасини ўтайди. Хоналарда шовқин даражасини 
пасайтириш учун, деворлар юзалари шовқин ютадиган материал билан 
қопланади. Бундай ҳолларда товуш сўнмайди, бироқ унинг ревербирация 
вақти қисқаради. 
Зарбли товушларнинг тўсиқлардан ўтиши конструкцияларда юпқа ҳаво 
қатламларини ўрнатиш, масалан, зарбли товуш даражасини пасайтиришга 
ёрдам берадиган “сузадиган поллар”ни қўллаш йўли билан бартараф этилади. 
Худди шу мақсадларда тўшама материаллар ёки шовқиндан 
ҳимояловчи остки қаватга эга бўлган эластик линолеумдан ишланган 
қопламаларни ҳам тавсия этиш мумкин. 


Бинода турган кишининг кўриш қулайлиги ёки кўз билан идрок этиш 
пайтидаги қулайлик ҳисси уйни ўраб турган ташқи муҳит кўринишига, 
хоналарнинг кўзни ҳимоялаш даражасига ҳамда уларнинг ёритилганлигига 
боғлиқ. 
Уйни ўраб турган муҳит бу борада муҳим омил вазифасини ўтайди. 
Деразадан кўриниб турган чиройли манзара яхши кайфият гаровидир. Шуни 
ҳисобга олган ҳолда, умумий фойдаланиш хоналари уйнинг кенг манзара 
очиладиган олд томони (фасади)да жойлаштирилади. Ётоқхоналар ва шахсий 
хоналар деразалари кўкаламзорлаштирилган ҳовлига қараган бўлиши керак. 
Квартиралар режасининг бундай ечими шовқиндан ҳимоялаш талабларига 
ҳам мос келади, чунки ётоқхоналар тинч томонда, қолган хоналар шовқинли 
томонда жойлаштирилиши керак деган талабга ҳам жавоб беради. 
Хоналар ўртасида, айниқса турар жой биноларининг ёнма-ён 
жойлашган квартиралари ўртасида кўриш ҳимоясининг йўқлиги натижасида 
ҳам қулайлик бузилиши мумкин (19.1-расмга қаранг). Бу камчиликни бино 
реконструкцияси пайтида битта квартирада бир-бирига қараган деразали 
хоналарни бирлаштириб юбориб, ёки дераза ўринларидан биттасини уриб 
ташлаш йўли билан тўғрилаш мумкин. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish