НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАРИ:
1. Стандартлаштириш объекти нима?
2. Стандартлаштириш объектига таъриф қайси ҳужжатда келтирилган?
3. Стандартлаштириш ишлари қандай даражаларда олиб борилади?
4. Давлат стандартлаштириш объектлари этиб нималар кўрсатилган?
5. Ташкилий-услубий ва умумтехник меъёрлар ва талаблар доирасида нималар амалга оширилади?
6. Ташкилотларда стандартлаштириш объектлари этиб нималар кўрсатилган?
7. Стандартлаштириш бўйича давлат назорати органлари ва объектлари.
ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ
РЕЖА:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш тушунчаси;
2. Халқаро техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари.
Таянч сўз ва иборалар: техник жиҳатдан тартибга солиш, техник регламент, махсус техник регламент.
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш тушунчаси
Республикамизнинг иқтисодиёт инфратузилмасида халқаро жамиятга интеграциялаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда асосий вазифа — савдодаги мавжуд бўлган техник тўсиқларни бартараф этилишидир. Шу боис, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича олиб борилаётган фаолият ўта муҳим аҳамиятга эга. Айтиб ўтиш жоизки, техник талабларни оқилона қўлланилиши, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни рақобатбардошлигига кўмаклашишга олиб келади. Ўзбекистон Республикасини Умумжахон савдо ташкилоти (УСТ-ВТО)га аъзо бўлиши учун амалдаги миллий қонунчиликни халқаро талабларга мувофиқлаштириш бўйича тегишли келишувларда белгиланган талабларни бажариш, яъни савдодаги техник тўсиқлар бўйича қонунчиликни уйғўнлаштирилиши лозимдир.
Халқаро тажрибада маҳсулот, ҳизматлар ва ишларга бўлган мажбурий талаблар техник регламентларда белгиланади. Техник регламентларга тегишли бўлган қонунлар, директивалар ва ҳукумат идоралари томонидан берилган фармойишлар киради. Стандартлар талаблари эса мажбурий эмас. Шу сабабли техник регламентлар амалдаги қонунчиликни бир қисми деб ҳисобласа бўлади.
Давлатлар ўртасидаги савдо муносабатларида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича халқаро талаблар УСТнинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишувида белгиланган. Келишувга кўра УСТга аъзо давлатларда икки даражали МҲлар (техник регламентлар ва стандартлар)ни ўз ичига олувчи техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари фаолият кўрсатиши керак:
«Техник регламентлар — ижроси мажбурий бўлган, маҳсулотлар ва улар билан боғлиқ жараёнларнинг ҳарактеристикаларини, маъмурий талабларни ўз ичига олган ҳужжат. Унда маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар, усулларга тегишли атамалар, шартли белгилар, ўраш, ёрлиқлаш бўйича маълумотлар берилиши мумкин».
«Стандарт — ижроси мажбурий бўлмаган, маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар, усулларга тегишли қоидалар, кўрсатмалар ёки ҳарактеристикаларни умумий ва кўп маротаба қўллаш учун мўлжалланган ва тан олинган идора томонидан қабул қилинган ҳужжатдир. Унда маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар, усулларга тегишли атамалар, шартли белгилар, ўраш, ёрлиқлаш бўйича маълумотлар берилиши мумкин».
УСТнинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишувида ҳар бир давлатнинг техник регламентлар орқали мажбурий техник меъёрларни ва стандартлар орқали ихтиёрий талабларни ўрнатиш хукуки кўрсатилган.
Техник регламентлар илмий асосланган маълумотларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши, халқаро савдода асоссиз ва кераксиз тўсиқларни хосил килмаслиги керак. Техник регламентлар талаблари маҳаллий ва импорт қилинган маҳсулотлар учун бир хил тартибда қўлланилиши керак.
Келишувга кўра УСТга аъзо давлатлар ўз ҳудудларида манфаатдор томонлар учун керакли маълумотлар билан таъминловчи ахборот марказларини ташкил этишлари керак. Бу марказлардан қуйидаги маълумотлар олиш имконияти бўлиши керак:
техник регламентлар ва ихтиёрий стандартлар (амалдаги ва ишлаб чиқилаётган);
мувофиқликни баҳолаш процедуралари (амалдаги ва ишлаб чиқилаётган).
Амалдаги техник регламентлар ва стандартларда импорт қилинаётган маҳсулотлар сифатини, инсон хаёти ва соғлилигини атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимлик хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилиши керак, улар асоссиз тарзда савдода техник тўсиқларни хосил қилмасликлари керак.
Европа техник жиҳатдан тартибга солиш тизими тузилмаси китобнинг 4-бўлимида берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |