2.33-расм. Ўзбекистонда техник меъёрлаш тизими
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича халқаро талаблар қайси ҳужжатда келтирилган?
2. УСТга аъзо давлатларда қандай техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари фаолият кўрсатиши керак?
3. Техник регламентлар нима?
4. Халқаро амалиётда стандартлар қандай мақомга эга?
5. МДҲ ҳудудида техник жиҳатдан тартибга солишнинг қандай тизими фаолият кўрсатиши керак?
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
РЕЖА:
1. Умумий ва махсус техник регламентлар;
2. Маҳсулотлар ва ишлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар;
3.Стандартлаштириш тизимининг ислоҳ қилиш йўналишлари;
4. Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ривожлантириш тамойиллари.
1. Умумий ва махсус техник регламентлар
Ўзбекистон Республикасида умумий ва махсус техник регламентларнинг турлари қўлланилади.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар қуйидагилар бўйича белгиланиши мумкин:
- биологик хавфсизлик;
- механиқ хавфсизлик;
- кимёвий хавфсизлик;
- ядровий ва радиациявий хавфсизлик;
- ёнғин хавфсизлиги;
- электр хавфсизлиги;
- машина ва ускуналарни ишлатиш (улардан фойдаланиш) ҳамда утилизация қилиш хавфсизлиги;
- электромагнит мослиги;
- қурилиш ишлари хавфсизлиги;
- бинолар, иншоотлардан ва уларга туташ ҳудуддан фойдаланиш хавфсизлиги;
- экологик хавфсизлик;
- ветеринария хавфсизлиги;
- саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги;
- портлаш хавфсизлиги;
- ахборот хавфсизлиги;
- ўлчовларнинг ва синовлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа талаблар ҳам белгилаб қуйилиши мумкин.
Техник регламентлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари;
- хавфсизлик талаблари белгиланаётган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг тулиқ рўйхати;
- атамаларга, ўров идишга, тамғаларга ёки ёрлиқларга ҳамда уларни акс этгириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар;
- маҳсулотлар намуналарини олиш ва уларни синовдан ўтказиш қоидалари;
- давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар қоидалари ва усуллари.
Зарарли микроорганизмлар ва қўшимчалар, касалликлар, касаллик тарқатувчилар, ифлослантирувчи моддалар, ток- синлар, зараркунандалар ва бегона ўсимликлар кириб келиши ёки тарқалиши муносабати билан юзага келадиган инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфи даражаси ҳамда зарарни бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда техник регламентларда санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари ҳам курсатилиши керак.
Санитария, ветеринария-санитария ва фитосанитария чора-тадбирларида қуйидагилар белгилаб қўйилади:
- маҳсулотга, уни синаш, текшириш тартиб-таомилига, санитария-эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария хулосасини бериш тартибига доир мажбурий талаблар;
- карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан, хайвонлар ва ўсимликларни ташиш билан боғлиқ, талаблар;
- намуналар олиш усуллари ва тартиби, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқиқ, этиш ҳамда баҳолаш усуллари, шунингдек, техник регламентларда кўрсатилган бошқа талаблар.
Техник регламентларда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар бўлмаслиги лозим, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши хавфи даражаси хисобга олинган ҳолда маҳсулотнинг конструкциясига ва бажарилишига доир талаблар йўқлиги сабабли маҳсулот хавфсизлиги таъминланмаслиги ҳоллари бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |