2. Маҳсулотлар ва ишлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ёки) йўл қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омил- лар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак. Бунда техник регламентларда эҳтимол тутилган зарар тўғрисида ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етка- зилиши хавфи қайси омилларга боғлиқ бўлса, шу омиллар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилишга доир талаблар бўлиши мумкин.
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир қуйидаги махсус талаблар бўлиши мумкин:
- қонун хужжатларида белгиланган айрим тоифадаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайдиган махсус талаблар;
- техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига тахдид солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб чиқариш объектларига оид махсус талаблар.
Давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат бўлган маълумотларни ўз ичига олган техник регламентлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Техник регламентлар тугал бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида тўғридан-тўғри амал қилади ҳамда уларга фақат белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларини шакллантириш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органларининг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўз ваколатлари доирасидаги таклифлари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»- ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 86-сонли Қарори билан 2010—2013 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури тасдиқланган.
Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар белгиланган тартибда:
- техник регламентлар ишлаб чиқилиши ҳақидаги хабар- ларни эълон қилади;
- техник жиҳатдан тартибга солиниши лозим бўлган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг гуруҳлари ҳамда турларини белгилайди;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланадиган талабларга мувофиқлигини баҳолаш усулларини белгилайди;
- ишлаб чиқилган техник регламентларни келишиб олади;
- ишлаб чиқилган техник регламентлардан фойдаланиш эркинлигини таъминлайди.
Техник регламентларни ишлаб чиқувчилар ишлаб чиқилган техник регламентлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида уларнинг муҳокама қилинишини таъминлайди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий техник регламентлар экспертизадан ўтказиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига улар фаолиятининг йўналиши бўйича топширилади.