2. Халқаро техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари
Халқаро стандартларни миллий даражада уйғунлашган ҳолда қўлланилиши техник тўсиқларни хосил бўлмаслигининг усулларидан бири ҳисобланади. УСТнинг савдодаги техник тўсиқлар бўйича Келишувида давлатлар томонидан ишлаб чикилаётган техник регламентларга асос қилиб халқаро стандартларни олиниши кераклиги кўрсатилган. Фақат алоҳида климатик, географик, технологик ҳолатлар туфайли қайд этилган талаблардан истисно бўлиши мумкин. Бундай холатлар учун Келишувда стандартларни қабул қилишнинг махсус процедураси келтирилган.
Халқаро, ҳудудий тизимларни таққослаш халқаро амалиётда икки даражали МҲлар (техник регламентлар ва стандартлар)ни ўз ичига олувчи техник жиҳатдан тартибга солиш тизими мавжудлигини кўрсатди.
МДҲ давлатлари ўртасида имзоланган «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни олиб бориш тўғрисида» Келишувда стандартлаштириш, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳудудий тизимларни яратиш назарда тутилган. Унга кўра, МДҲ худудида икки даражали МҲлар (техник регламентлар ва стандартлар)ни ўз ичига олувчи техник жиҳатдан тартибга солиш тизими фаолият кўрсатиши керак.
2.32-расм. Халқаро техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари
Техник тартибга солишнинг халқаро тизими, техник нормалар белгилаш, шунингдек, уларни баҳолаш ва тасдиқлашни ўз ичига олган. Деярли барча мамлакатлар мана шундай соддалаштирилган техник регламентлаштириш схемаси асосида фаолият юритадилар. Масалан, Европа ҳамжамияти давлатларида ҳуқуқий ҳужжатларнинг бешта тури ишлаб чиқилган ва улардан учтаси ҳуқуқий жиҳатдан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлардир.
Булар:
- Европа ҳамжамиятига аъзо бўлган мамлакатлар учун умумий мақсадларни белгилаб берувчи кўрсатмалар;
- хавфсизликка оид мажбурий талабларни ўз ичига олиши, конструктив ечим ҳуқуқини тайёрловчи ихтиёрига қолдирилиши, маҳсулотни ишлатиш тавсифларини белгилаши, мувофиқликни тасдиқлаши шакли ва схемаларини белгилаши, маҳсулотни тамғалаш қоидаларини белгилаши, маҳсулотни бозорга жойлаштириш қоидаларини аниқлаши лозим бўлган регламентлар;
- Умумий Европа ҳамжамияти учун эмас, балки ҳар бир субъектлар, масалан, жисмоний шахслар, компаниялар ёки алоҳида аъзо бўлган давлатлар учун ҳуқуқий жиҳатдан ба- жарилиши мажбурий бўлган қарорлар.
Ҳуқуқий жиҳатдан бажарилиши мажбурий бўлмаган ҳужжатларга резолюциялар, тавсияномалар ва стандартлар киради.
Техник тартибга солиш халқаро тизимига ўтиш учун унинг ҳуқуқий асосларини яратиш лозим.
Умумий савдо ташкилотининг битим қоидалари, қабул қилинаётган миллий қонунда техник регламентлар, стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб- қоидаларини тайёрлаш, қабул қилиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган масалалар очиб берилиши лозимлигини кўзда тутади.
Мажбурий талабларни ўрнатувчи алоҳида норматив ҳужжатларни ишлатиш принципи, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича ишларни ривожлантираётган ва олиб бораётган, кўплаб мамлакатларда қўлланилади. Шу асосда Европа мамлакатларида директивалар кўринишида кўпгина техник регламентлар қабул қилинган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида миллий регламентлар қабул қилинган. 2015 йидца Арманистон Республикасида 59 та регламент, Беларуссия Республикасида 30 та регламент, Молдова Республикасида 40 та регламент, Россия Федерациясида 6 та регламент, Украинада 19 та регламент, Қозоғистонда 30 та регламент, Қирғизистонда 3 та регламент қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ва регионалташкилотлар (хусусан, ШОС, МДҲ, ИСО) доираларида техник регламентлар қабул қилинганидан кейин, қабул қилинган техник регламентлар мамлакатимиз худудида ҳам амал қилиши керак бўлади. Бу ўз навбатида, техник жиҳатдан тартибга солишни жорий этиш бўйича ишларни жадал- лаштиришни талаб этади.
Умумжахон савдо ташкилотини Савдодаги техник тўсиқлар бўйича келишувининг талабларини бажариш мақсадида, республикада бир қатор ишлар амалга оширилган.
Умумжахон савдо ташкилотига кириш мақсадида, республикамизда олиб борилаётган сиёсат, авваламбор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни рақобатбардошлигини, экспорт салоҳиётини оширишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг « Умумжахон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида»ги 1995 йил 10 ноябрдаги 45-сонли ва «2007 йил учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича иш Режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 264-сонли қарорларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ва 2009 йилнинг 23 апрелда қонуний кучга кирган ЎРҚ-213-сонли «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, бу йўналишда олиб борилаётган ишларни биринчи натижаси бўлди.
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганга қадар, Ўзбекистонда мажбурий талабларни ўрнатувчи жуда кўплаб ҳужжатлар амалга киритилган, бу эса ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда, шунингдек мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг ташқи савдо муносабатларида маълум бир техник тўсиқлар туғдиради. Бундай ҳужжатлар жумласига стандартлар, санитария ва гигиена қоидалари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, фармокопея моддалари, фитосанитария, экологик, ёнғин, ветеринария, энергетика, транспорт қоидалари киради.
Бундай тизим халқаро тажриба ҳамда Умумжаҳон савдо ташкилотининг «Савдодаги техник тўсиқлар» (ТБТ) ва «Санитария ва фитосанитария чоралари» (СФС) тўғрисидаги Битимлари талабларига зиддир. Ушбу Битимлар стандартлардан ихтиёрий равишда қўлланишга асосланган, мажбурий талаблар эса бошқа ҳужжатда мужассамланган. Бундай ҳужжат унинг юридик мақомига қарамасдан «техник регламент» деб аталади.
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро Кенгаш доирасида МДҲ мамлакатларида ўтказилаётган ишлар туфайли 1999 йилда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Техник тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича иш бошланган.
«Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар вакиллари жалб қилинган ҳолда, ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан, Умумжаҳон савдо ташкилотининг бир қатор битимларини, МДҲ давлатларининг амалдаги қонунларини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий асосини таҳлил қилиш натижаси асосида ишлаб чиқилган ва бугунги кунда қонуний кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Техник тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни билан жорий этилган техник жиҳатдан тартибга солиш — мураккаб илмий-техник вазифа бўлиб, уни ҳал қилишга фақатгина тизимли ёндашув яъни, техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини ишлаб чиқиш ва ушбу тизимни ишлашини таъминлаш йўли билан эришилади.
Амалга оширилиши лозим бўлган ишларни бажариш мақса- дида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими (ЎзТТСДТ) ни шакллантириш ҳамда ЎзТТСДТнинг техник асосларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом эттирилиб, бугунги кунда бир қатор натижаларга эришилди.
ЎзТТСДТ жорий этилиши билан мамлакатда маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларга талабларни ўрнатиш бўйича икки даражали тизим ўрнатилди: юқори даража — техник регламентлар, қўлланилиши мажбурий бўлган, фақат давлат бошқарув идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқла- надиган ҳужжатлар, қуйи даража — стандартлар, қўлланилиши мажбурий бўлмаган, манфаатдорлар томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжатлар (2.33-расм).
Умумий ҳолда, ҳар қандай тизим бир қатор илмий-техник асосларга таянади. Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимининг муҳим асослари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ҳуқуқий асослар;
ташкилий асослар;
атамалар ва таърифлар;
тизим элементларининг таснифланиши;
асосий қоидалар;
назарий асослар
Do'stlaringiz bilan baham: |