1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар



Download 1,28 Mb.
bet1/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Kubayeva


МЕТРОЛОГИЯ, СТАНДАРТЛАШТИРИШ, СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
РЕЖА:
1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари;
2. Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари;
3. Асосий атама ва таърифлар.


Таянч иборалар: метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчаш, сифат антропометрик, эталон, ўлчаш воситаси, синаш воситаси, метрология хизмати.


1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари.
Халқаро миқёсда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланиб, илмий-техник тараққиёт натижасида ҳаёт даражаси кўтарилиб бораётган ҳозирги даврда истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги масалаларининг долзарблиги ошиб бормоқда. Бу жараёнда нафақат бевосита истеъмолга тайёр маҳсулотлар ва хизматларга эътибор қаратиш керак, улар хаётий циклининг барча босқичлари — яратиш, ишлаб чиқиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилишда, сифати ва хавф- сизлигининг таъминланиши бўйича назоратни олиб бориш зарур.
Хавфсизлик масаласи инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш билан бирга, атроф-муҳит ҳимоясини ҳам ўз ичига олади. Халқаро амалиётда қабул қилинган атамага кўра, хавфсизлик — бу зарар етказиш мумкинлиги билан боғлиқ йўл қўйилмаган хавфнинг йўқлиги, сифат эса — мавжуд ҳарактеристикалар мажмуасининг талабларга мувофиқлиги даражасидир.
Хавфсизлик ва сифат талаблари кўрилаётган объектга нисбатан маълум бир қоидаларни ўрнатиш, техник кўрсаткичларни меъёрлаш орқали ўрнатилади. Қоидалар ва меъёрларни ўрнатиш стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш фаолиятлари орқали амалга оширилади.
Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва сифат йўналишининг мақсади бардошлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.
Стандартлаштиришга оид қуйидаги тушунчаларни келтириш мумкин — аниқ соҳада тартибга солишнинг оптимал даражасига реал мавжуд ёки потенциал вазифаларга нисбатан умумий ёки такрор-такрор фойдаланиш учун қоидаларни ўрнатиш воситасида эришишга йўналтирилган фаолият бўлиб, бу фаолият хилма-хилликни бошқариш ёки бирхиллаштириш, бир-бирига мослаштириш, ўзаро алмашишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, атроф-мухитни муҳофаза қилиш, маҳсулотни ҳимоя қилиш, ҳамфикрликка эришиш, иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, савдо-сотиқни ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади.
Стандартлаштиришнинг муҳим томони, унинг оммавийлиги, кенг қамровлиги ва истиқболлигидадир.
Ҳозирда барча давлатларда стандартлаштиришга эътибор кучаймокда, унинг илмий, меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини ривожлантириш вазифалари долбзарб бўлиб бормоқда. Стандартлаштириш техник тараққиётни жадаллаштиришнинг, ишлаб чиқаришни рационал ташкил этишни жорий қилишнинг, меҳнат ва материал ресурсларни тежашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.
Стандартлаштиришга маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларга техник талабларни ихтиёрий ёки тасодифий ўрнатиш фаолияти сифатида эмас, аксинча, нафақат бугунги кунда мавжуд фан ва техника даражасини инобатга олиб, балки истиқболдаги ривожланиш ҳолатини ҳам инобатга олган ҳолда оптимал талабларни ишлаб чиқиш ва танлаш фаолияти сифатида қараш керак.
Жамият тараққиёти билан стандартлаштириш тизими миллий, кейинчалик ҳудудий ва халқаро даражада шаклланиб борди ва стандартлаштириш объектларига мўлжалланган барча талаблар (хавфсизлик ва истеъмол кўрсаткичлари) стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларда ўрнатилиб борилди. Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистонда бир неча (халқаро, ҳудудий, миллий ва корхоналар) даражада ишлаб чиқилганлиги ва ҳар бир даража­да кўрсаткичлар эҳтиёждан келиб чиқиб ўрнатилганлиги сабабли, ушбу фаолиятнинг натижаси маълум бир қарама-қаршиликни ва чалкашликни келтириб чиқара бошлади. Стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг кўп сонлилиги, бир турдаги маҳсулотларга турли даражада бир-биридан фарқни хавфсизлик кўрсаткичларни ўрнатилишидан келиб чиқувчи муаммоларни ечиш мақсадида, миллий ва ҳудудий даражада ҳуқуқий мақомдаги ҳужжатлар (тех­ник регламентлар ва директивалар)ни жорий этиш орқали маҳсулотларга, хизматларга ва жараёнларга тегишли хавф­сизлик кўрсаткичларини умумлаштириш ва бирхиллаштиришга қаратилган техник жиҳатдан тартибга солиш тизими жорий этилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими меъёрий ҳужжатларида маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳит, мол-мулк хавфсизлиги бўйича кўрсаткичлари ўрнатилади. Ушбу ҳужжатлар давлат идоралари ёки улар томонидан ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши, бу йўналишдаги фаолиятнинг очиқлигини ва объективлигини таъминлайди.
Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш тизимлари ягона мақсад (сифат ва хавфсизликни таъминлаш) атрофида ўзаро бир-бирини тўлдиради ва ҳозирда Ўзбекистонда амалда бўлган техник меъёрлаш фаолиятининг ташкилий қисмлари ҳисобланади.
Техник меъёрлаш моҳиятан бозор муносабатларини тартибга солишга, халқаро ва давлатлараро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларнинг инсон ҳаёти ва соғлиги, атроф- муҳит, мулк хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятдир.
Халқаро муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида халқаро ва давлатлараро даражадаги савдо-сотиқ илмий- техник ҳамкорлик нафақат ягона меъёрлаш талабларини, балки бу меъёрларни ўлчашлар бирлилигига бўлган талабларни ҳам кучайтирмокда. Метрологик фаолият фан ва тех­ника тараққиёти, иқтисодиёт ва савдо ривожи узлуксиз қисми бўлиб қолмокда. Халқаро савдо ривожланиб, Халқаро савдо ташкилотининг мавқеи ошиб бориши натижасида ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг долзарблиги янада яққол кўринмоқда. Халқаро, регионал ва миллий метроло­гик идораларнинг бевосита ҳамкорлиги натижасида барча даражада умумий қоидаларга эга бўлган ўлчашлар бирли­лигини таъминлашнинг халқаро тизими яратилган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўтган даврда мамлакатимизда кўплаб мутахассислар меҳнати натижасида халқаро талабларга уйғунлаштирилган миллий ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими яратилди. Бу тизим халқаро ва датлатлараро муносабатларда янада ривожланиб бормоқда.
Истеъмол бозоридаги маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга илгаридан катта эътибор берилган ва бунинг учун турли усуллардан фойдаланилган. Ҳозирда дунё бозорига чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Халқаро бозорда мувофиқлиги тасдиқланмаган товарнинг харидоргирлигини таъминлаш мушкул вазифа ҳисобланади.
Мувофиқликни баҳолаш тизими фаолиятини таъминлаш халқаро даражадаги актуал масалалардан ҳисобланади.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish