2. Стандартлаштириш объектлари Стандартлаштирилаётган маҳсулотлар кўрилаётганлигига кўра тегишли талаблар белгиланади.
Стандартлаштириш объекти (О‘z DSt 1.10:1998) — стандартлаштириши лозим бўлган объект, географик, сиёсий ёки иқдисодий аломатларни ҳисобга олиб, стандартлаштириш фаолиятига қатнашиш тури стандартлаштириш даражасидир.
Давлат (миллий) стандартлаштириш муайян бир мамлакат доирасида ўтказиладиган стандартлаштириш бўлиб, Ўзбекистонда давлат даражасида стандартлаштириш объектлари О‘z DSt 1.0 :1998*да кўрсатилган.
Давлат стандартлаштириш объектлари этиб қуйидагилар кўрсатилган:
а) ташкилий-услубий ва умумтехник меъёрлар ва талаблар доирасида:
стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва олиб бориш;
турли соҳалардаги атамалар ва таърифлар;
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ишлатишда ягона техник тил, информацион технологияларнинг дастурий ва техник воситалари, техник ҳужжатлар;
техник-иқдисодий ва ижтимоий классификациялаш ва кодлаш;
техник хавфсизлик, атроф-муҳит ҳимояси, меҳнат ги- гиенаси, эргономика, техник эстетика талаблари;
маҳсулотлар сифатини таъминлаш ва текшириш ти- зимлари ва усуллари;
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
физик константалар ҳамда модда ва материаллар хусу- сияти тўғрисидаги маълумотлар;
б)маҳсулотларга бўлган мажбурий талаблар, умумтех- никавий меъёрлар ва қоидалар;
в)тармоқлараро маҳсулотлар;
г)турли тармоқларнинг объектлари;
д)давлат ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник дастур- лари объектлари.
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунига 2013/2017 йилларда ўзгартириш
киритилгунга қадар Ўзбекистон стандартлаштириш тизимида тармоқ ва маъмурий-ҳудудий даражада стандартлаштириш олиб бори- лиши белгиланган эди. Бунда тармоқ стандартлаштириш объектлари этиб тармоқда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасидаги меъёрлар ва қоидалар, маҳсулотлар ва уларнинг сифатини таъминлаш, маъмурий-ҳудудий стандартлаштириш объектлари сифатида эса, худудни ташкил этиш соҳасидаги меъёрлар ва қоидалар, айнан худудга хос маҳсулотлар ва уларнинг сифатини таъминлаш белгиланган. Илгари тармоқ ва маъмурий-ҳудудий даражада курилган стандартлаштириш объектларини ҳозирда давлат ва ташкилот даражасидаги стандартлаштириш объектлари сифатида кўриш мумкин.
Ташкилотларда стандартлаштириш объектлари давлат стандарти О‘z DSt 1.28 :2013да белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
маҳсулотлар (хизматлар, хизматлар ва жараёнлар);
синовлар, ўлчашлар ва (ёки) таҳлиллар ўтказиш услубиятлари;
ташкилотда ишлаб чиқарилаётган ва янги яратилаётган маҳсулотлар.
Стандартлаштириш бўйича МҲ тоифасига кўра қуйидагича номланади ва белгиланади:
а) Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси (таълим соҳасида), давлат бошқарув идоралари ва Давлат- лараро кенгаш томонидан тасдиқланадиган давлат даражасидаги МҲ:
давлатлараро стандарт — ГОСТ;
Ўзбекистон давлат стандарти — О‘z DSt;
умумдавлат классифиқатори — О‘z DT;
меъёрлар ва қоидалар;
раҳбарий ҳужжатлар
г) ташкилотлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ташкилот даражасидаги MҲ:
ташкилотнинг стандарти — Т s.
Ташкилотлар стандартларида киритилган талаблар стандартлаштириш объектларига тегишли техник регламентлар ва Ўзбекистон давлат стандартлари талабларига қарама- қарши бўлмаслиги керак.