2. Экспертларнинг асосий функциялари Экспертларнинг асосий функциялари қилиб қуйидагилар белгиланган:
- барча даражадаги меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
- амалдаги меъёрий ҳужжатларни текширишни амалга ошириш;
- лойиҳалар ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар (ўзгарти- ришлар)нинг илмий-техникавий экспертизасини амалга ошириш;
- меъёрий ҳужжатлар (ўзгартиришлар) лойиҳаларининг меъёрий текширувини ўтказиш;
- стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар (миллий, давлатлараро, халқаро) ва таянч ташкилотлар ва ҳ.к. ишида қатнашиш.
Давлат стандартида экспертликка номзодларни ўқитиш ССТТС ИТИда ёки бошқа ташкилотларда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан қабул қилинган ва тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилиши белгиланган.
Ўқитиш ўз ичига қуйидаги босқичларни олиши керак:
- «Стандартлаштириш асослари» мутахассислиги бўйича таянч маълумотни олиш;
- «Меъёрий ҳужжатларнинг илмий-техникавий экспертизаси» мутахассислиги бўйича ҳар 5 йил даврийлиги билан малакани ошириш.
Экспертликка номзодлар маълумоти ва тажрибаси бўйича қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
а) тугалланган олий маълумот;
б) «Стандартлаштириш асослари» мутахассислиги бўйича таянч маълумот;
в) «Меъёрий ҳужжатларнинг илмий-техникавий экспертизаси» мутахассислиги бўйича маълумот;
г) мутахассислик бўйича ҳамида ўн йил амалий иш стажи, улардан ҳамида беш йили стандартлаштириш соҳасида;
д) қуйидаги соҳаларда иш тажрибаси:
- барча даражадаги амалдаги МҲни ишлаб чиқиш ва текширишни амалга ошириш;
- халқаро, минтақавий ва хорижий МҲ ни қабул қилиш бўйича ишларни олиб бориш, шунингдек стандартлаштириш бўйича миллий МҲни халқаро, минтақавий ва давлатлараро стандартлар билан уйғунлаштириш;
- стандартлаштириш бўйича МҲ лойиҳаларининг экспертизасини амалга ошириш.
3. Экспертликка номзодларга қўйиладиган талаблар Экспертликка номзод қуйидагиларии билиши зарур:
- стандартлаштириш соҳасидаги қонунчиликни;
- Ўз СТ асос бўлувчи ҳужжатларини;
- стандартлаштиришнинг халқаро ва Европа методологияси ва тажрибасини;
- стандартлаштиришнинг давлатлараро тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини;
- Ўз ЎДТ, Ўз СМТ ва стандартлаштиришнинг бошқа тармоқлараро тизимлари асосларини.
Малакавий билимлар билан бирга экспертга шахсий сифатлар бўйича ҳам қуйидаги талаблар қўйилади:
- объективлик, масъуллик, принципиаллилик, хайри-хохлик, мулоқатга қобилиятлилик, хушмуомалалик, вазминлик;
- ўз нуқтаи назарини таҳлил қилиш, мантиқий асослаш, қатьий ва далиллар билан ҳимоя қилиш қобилияти;
- ўз фикрини аниқ ва эркин, оғзаки ва ёзма баён қилиш қобилияти;
- эксперт мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган муаммоларни объектив ва мустақил ҳал этиш қобилияти.
O’z DSt 1.26: 2006га асосан экспертларни «Ўзстандарт» агентлиги буйруғи билан тузилган махсус комиссияси икки босқичда аттестатни амалга оширади:
- эксперт бўлишни хоҳловчи шахсларни бошланғич баҳолаш;
- экспертларни даврий баҳолаш.
Давлат стандартида аттестатлаш процедураси ва эксперт- дан талаб қилинадиган ҳужжатлар бўйича маълумотлар батафсил баён қилинган.
Аттестациядан муваффадиятли ўтган мутахассисларга беш йил муддатга компетентлилик аттестати берилади ва улар ҳақидаги ахборот давлат реестрига киритилади.
Ушбу ҳужжатда стандартлаштириш бўйича эксперт бўлган шахснинг кейинчалик ўз малакасини тасдиқлаб бориш процедуралари ҳам аниқ кўрсатиб берилган.
Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича экспертларни малакасини ва компетентлилигини баҳолашда амалдаги аттестациялаш тизими ўрнига халқаро амлиётда кенг қўлланиладиган сертификатлаштириш тизимини жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун халқаро ҳужжатларда белгиланган қоидалар ва талаблар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонунида персонални мувофиқлигини баҳолаш талабларини инобатга олиш мумкин.