1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар


Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар



Download 1,28 Mb.
bet65/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

32.2. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилотлар.
Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСО)
Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСО) 1946 йилда БМТнинг стандартларни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ташкил этилган ва шу йили унинг Низоми қабул қилинган. Низомда ИСОнинг мақоми, таркиби, қуйи идоралари вазифалари ва иш услублари белгиланган.
ИСОнинг биринчи Бош ассамблеяси 1946 йил 14 октябрда бўлиб ўтган бўлсада, у ўз фаолиятини 1947 йил 23 февралда 15 давлатнинг стандартлаштириш бўйича идоралари то­монидан Низом ратификация қилингандан сўнг расман бошлади (2.12-расм). Шу сана ИСОнинг расмий ташкил этилган куни ҳисобланади.

2.12-расм. ИСОнинг биринчи ташкилий йиғилиш иштирокчилари
ИСО Низомида «Ташкилотнинг мақсади, дунё миқёсида ҳалқаро товар-айирбошлашни ва ўзаро ёрдамни ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш, ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш» эканлиги кўрсатилган.

2.13-расм. ИСОнинг Женевадаги биринчи офиси
ИСО Президент, Бош котиб ва техник бюро ҳамда аъзо давлатлар томонидан сайланадиган Кенгаш томонидан доимий бошқарилади. Техник бюро Кенгашнинг ишчи идораси ҳисобланиб, ИСОнинг ТҚлари фаолиятини, турли даражадаги йиғилишларини ташкил этади (2.14-расм).
ИСОнинг асосий вазифаси бўлган ҳалқаро стандартларни ишлаб чиқиш ишларини унинг ТҚлари амалга оширади. Ҳозирда 200га яқин ТҚлар, 2000 дан зиёд қуйи ТҚлар ва ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатади.
ИСОнинг ТҚлари стандартлар, раҳбарий хужжатлар, қоидалар ишлаб чиқади ва улар аъзо давлатлар учун ихтиё- рий хужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон давлат стадарти O’z DSt ISO/IEC 21 да ҳалкаро стандартлар (хусусан, ИСО стандартлари)ни Ўзбекистонда миллий стандарт сифатида қўллаш тартиби белгилан- ган.
Ҳалқаро стандартларни маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши рақобатбардошликни таъминлашини ҳисобга олиб, ИСОга аъзо давлатлар ТҚлар фаолия- тида фаол иштирок этиш орқали ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ва ҳалқаро МҲларни ўзларида жорий этишга ҳара- кат қиладилар.
ИСОнинг МҲлари аъзо давлатлар манфаати ва таклиф.
Ҳалқаро стандартлар, асосан, маҳсулотларни инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавфсизлиги, ўзаро алмашувчанлик ва техник мослилиги талабларини ва синов услуб- ларини ўз ичига олади.
Маҳсулотларнинг бевосита сифатига алоқадор кўрсаткичлар аксарият ҳолларда корхона (ташкилот)лар МҲида белгиланади ва ИСОнинг фақат 20%га яқин МҲида бевосита маҳсулотларга техник талаблар белгиланган.
ИСОга аъзо давлатлар ТҚлар ишида ўз мутахассисларини киритган ҳолда, актив («Р») аъзо ёки кузатувчи («О») аъзо сифатида иштирок этиши мумкин.
ИСОда МҲни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўртача 4-5 йилни ташкил этади. ИСО раҳбарияти томонидан бу муддатни кисқартириш устида иш олиб борилмокда. Масалан, информацион-коммуникацион технологиялар имкониятидан кенг фойдаланиш ҳисобига МҲ лойиҳаларини келишув жараёнини қисқартириш эришилмоқда.
ИСО йилда бир марта ҳалқаро стандартлар Каталоги (ISO Catalogue), МҲлар библиографик кўрсаткичини, амалга оширилган ишлар Ҳисоботини ва икки йилда бир марта Техник дастурини нашр этади.
ИСО доимий фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ойлик бюллетен (ISO BuIIetin)дa бериб борилади.
«Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш соҳасида миллий идораси сифатида 1994 йилдан бошлаб ИСОнинг ҳақиқий аъзоси ҳисобланади. «Ўзстандарт» агентлиги ИСОнинг барча тадбирларида қатнашиш, ишлаб чиқарилаётган стандартлар ва қабул қилинаётган турли ҳужжатлар (дастурлар, режалар ва х.к.) бўйича овоз бериш, ИСО нинг барча органларига сайлаш ва сайланиш хукукига эгадир. «Ўзстандарт» Агентлиги 2004 йилдан ИСО ишида фаоллигини кучайтирди. Натижада, Ўзбекис- тонни ИСОнинг 6та ТҚсига аъзо бўлишига эришилди. Олиб борилган ишларнинг самараси натижасида 2010 йилда агентлик вакили ИСОнинг энг нуфузли қўмитаси — Ривожланаётган давлатлар бўйича қўмита (ДЕВКО)нинг бошқарув кенгашига аъзо этиб, 2012 йилда эса кайта сайланди.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish