32.3. ИСО- тузилмаси. Техник комитетлар ва ИСО кенгашининг фаолияти, ИСО-9000 сериясидаги стандартлар.
ИСОнинг бошқарув аппарата Женева шахрида жойлашган. 2012 йил 1 январ ҳолатига 169 давлат ИСОнинг ҳақиқий аъзо, 28 давлат эса кузатувчи ҳисобланади.
Ҳар йили бир марта (одатда сентябр ойида) ИСОнинг Бош ассамблеяси аъзо давлат худуди ёки Женева шахрида бўлиб ўтади. Бош ассамблея ташкилотнинг энг юқори органи бўлиб, унда раҳбарият ва бошқарув органларининг ҳисоботи эшитилади, янги режа ва дастурлар қабул қилинади, молиявий масалалар ҳал этилади, ИСОнинг раҳбарлари, унинг Кенгаши аъзолари аъзо давлатлар томонидан сайланади.
ИСОнинг ТҚлари томонидан ҳозирга қадар 15000га яқин МҲлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда ҳозирда 2000дан зиёд ИСО стандартлари ва қўлланмалари жорий этилган.
iso
расм. ИСОнинг савдо маркаси ва логотипи 2002—2012 йилларда ISO/CASCO «Мувофиқликни бахолаш» TҚ томонидан тадқиқотлар натижасида мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги асос бўлувчи ИСО 17000 сериядаги стандартлар, ISO/TC 37 «Атамалар (принциплар ва мувофиқлаштириш)» ТҚ томонидан ISO/IEC Guide 2 «Стандартлаштириш ва ўзаро боғлиқ фаолият турлари. Умумий луғат», ISO/IEC Guide 21-1,2 «Худудий ва миллий даражада ҳалқаро стандартлар ва бошқа ҳалқаро хужжатларни қабул қилиш» раҳбарий хужжатлари, ISO/TC 135 «Путур етказмайдиган текширув услублари» ТҚ томонидан эса путур етказмайдиган текширув соҳасидаги стандартлар, хусусан, ISO 9712 «Путур етказмайдиган текширув. Персонал мала- каси ва аттестацияси». ОИМЛ ишчи гуруҳи томонидан метрология соҳасидаги МОЗМ МД-3 «Ўлчаш воситаларининг қонуний талабларга мувофиқлиги», МОЗМ МД-19 «Ўлчаш воситаларини синаш ва турини тасдиқлаш» ҳалқаро хужжатлари ишлаб чиқилган.
ИСОнинг 35-Бош ассамблеяси (Дели, 2011 й.)да «ИСО нинг 2011-2015 йилларга стратегик режаси. Глобал муаммоларни ечиш» қабул қилинган бўлиб, унда атроф-муҳит ҳимояси, соғлиқни сақлаш, ахборотлаштиришни ривожлантириш, ривожланаётган давлатлар билан ишларни фаоллаштириш каби масалаларни ҳал этиш назарда тутилган. Режага кўра, ISO/TC 37 техник қўмитаси томонидан атамашунослик соҳасидаги стандартлар (хусусан, ISO/NP 1087 «Terminology work — Vocabulary — Theory and application)», ISO/ TC 176 томонидан — ИСО 9000 сериясидаги стандартлар янги тахрирда (хусусан, ISO/FDIS «Quality management systems — Fundamentals and vocabulary»), ISO/TC 135 томонидан путур етказмайдиган текширув услубларини ривожлантириш бўйича стандартлар (хусусан, ISO/FDIS «Nondestructive testing.
Назорат саволлари:
1. Стандартлаштириш бўйича ишлар қандай даражаларда олиб борилади?
2. Ҳалқаро, давлатлараро, регионал стандартлаштириш даражалари бир 3. биридан нима билан фарқланади?
4. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистонда қайси идорага юклатилган?
5. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСО) қачон ва ким томонидан ташкил этилган?
6. ИСОнинг биринчи Бош ассамблеяси качон бўлиб ўтган?
7. ИСОнинг расмий ташкил этилган куни қайси сана ҳисобланади?
8. ИСО Низомида ташкилотнинг қандай асосий мақсади белгиланган?
9. ИСО кимлар томонидан доимий бошқарилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |