Назорат саволлари:
1. Стандартлаштириш бўйича ишлар қандай даражаларда олиб борилади?
2. Ҳалқаро, давлатлараро, регионал стандартлаштириш даражалари бир 3. биридан нима билан фарқланади?
4. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистонда қайси идорага юклатилган?
5. Стандартлаштириш бўйича ҳалқаро ташкилот (ИСО) қачон ва ким томонидан ташкил этилган?
6. ИСОнинг биринчи Бош ассамблеяси качон бўлиб ўтган?
7. ИСОнинг расмий ташкил этилган куни қайси сана ҳисобланади?
8. ИСО Низомида ташкилотнинг қандай асосий мақсади белгиланган?
9. ИСО кимлар томонидан доимий бошқарилади?
33– мавзу. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро (ДАК) кенгаш фаолияти ва Давлатлараро кенгаш тузилмаси.
1. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш.
2. ДАК-стандартлари.
33.1. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукуматлари раҳбарлари 1992 йил 3 мартда Минск шаҳрида имзолаган «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида келишилган сиёсатни олиб бориш бўйича Келишув»га кўра, миллий идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлатлар ўртасидаги савдо муносабатларида техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш (Давлатлараро кенгаш) ташкил этилди. Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ҳам ушбу Келишув имзо- ланган ва унга кўра «Ўзстандарт» агентлиги Давлатлараро кенгаш аъзоси бўлиб, унинг йиғилишларида агентлик раҳбарияти ҳал қилув овози билан қатнашади.
Бу ўз навбатида, МДҲ аъзолари миллий идораларининг имкониятларини бирлаштириш, мавжуд МҲлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ягона техник сиёсатни амалга ошириш имкониятини яратди.
Давлатлараро кенгашга МДҲ худудида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида мувофиқлаштирувчи идора сифатида:
ягона меъёрий база бўлган давлатлараро стандартлар, классифиқаторлар ва бошқа МҲни қўллаш ва ривожланириш;
ягона эталон базасини ва ўлчовлар бирлилигини таъминлаш тизимини шакллантириш, хусусан, давлатлараро вақт ва частота хизматини, модда ва материаллар хусусиятининг стандарт маълумот базасини шакллантириш;
маҳсулотлар ва хизматларни синови ва сертификатлаштириш натижаларини ўзаро тан олинишини таъминлаш кжлатилган.
Давлатлараро кенгашнинг техник сиёсати МДҲ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий идоралари, шу билан бирга, давлатлараро ТҚлар ва илмий-техник комиссиялар томонидан яратилади.
Давлатлараро кенгашнинг вазифаларини амалга ошириш учун аъзо давлатларнинг ваколатли вакиллари (асосан, миллий идора раҳбарлари)дан иборат Кенгаш ва унинг ишчи органи ҳисобланган стандартлар бўйича Бюроси, 200 дан зиёд давлатлараро ТҚлар, илмий-техник комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатади (2.18-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |