1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар



Download 1,28 Mb.
bet71/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

2.18-расм. Давлатлараро Кенгаш тузилмаси
Стандартлар бўйича Бюро Келишувга мувофиқ Минск шаҳрида жойлашган.
Давлатлараро кенгашнинг аъзолари (миллий идоралар раҳ- барлари) бир йилда икки маротаба йиғилиш ўтказиб, кенгаш ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қиладилар. Кен- гашга навбати билан МДҲ миллий идоралари раҳбарлари бир йиллик муддатга раислик қиладилар. Йиғилишларда МДҲ Ижроия қўмитасидан, ҳалқаро, регионал ва бошқа миллий идоралардан ҳамда бошқа манфаатдор томонлардан вакиллар қатнашади.
- Давлатлараро кенгаши ва унинг ишчи органлари фаолиятининг асосий йўналиши қуйидагилардан иборат: стандартлаштириш бўйича давлатлараро МҲни ишлаб чиқиш;
- давлатлараро, ҳалқаро, регионал, бошқа давлатлар МҲи фондини шакллантириш, сақлаш, олиб бориш ва МҲ, билан аъзо давлатларни таъминлаш;
- эталон базасини олиб бориш ва ривожлантириш;
- вақт ва частота давлатлараро хизматини олиб бориш;
- ўлчов воситалари, стандарт намуналар ва модда ва материаллар хусусиятлари стандарт маълумотлари ахборот фон­дини олиб бориш;
- давлат метрологик контроли доирасидаги фаолиятнинг натижаларини ўзаро тан олиш бўйича тегишли қоидалар ва тартибларни ишлаб чиқиш;
- аккредитацияланган лабораториялар сертификатлаштириш идораларини, ҳамда маҳсулотлар ва сифат тизимларига берилган сертификатларни тан олиниши бўйича тегишли қоидалар ва тартибларни ишлаб чиқиш;
- стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Давлатлараро кенгаши фаолияти йўналишига тегишли бўлган масалаларда миллий идоралар ва ҳукуматлар томонидан қабул қилинадиган келишувлар ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Ҳукумат раҳбарлари даражасида 6та ва миллий идоралар раҳбарлари даражасида 6та ҳукуматлараро келишувлар қабул қилинган.
33.2. ДАК-стандартлари.
МДҲ мамлакатларида техник қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида, Давлатлараро кенгаш томонидан «Стандартлаштириш тўғрисида»ги, «Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тўғрисида»ги модел қонунлар ишлаб чиқилган.
Аъзо давлатлар таклифлари асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида бир ва бир неча йиллик дастурлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилган. Масалан, 2000—2005 йилларга мўлжалланган ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги ва ҳамояси соҳасида стандартларни ишлаб чи- қиш бўйича давлатлараро дастур ишлаб чиқилган ва амалга оширилган. Бундай дастурларни ишлаб чиқаришдан мақсад нафақат МДҲ мамлакатлари худудида мослиликни таъмин­лаш, балки ишлаб чиқарилаётган давлатлараро МҲларни ҳалқаро МҲ билан мослаштириш. 1995 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган ва жорий этилаётган давлатлараро стандарт (ГОСТ)лар асосан ҳалқаро (регионал) стандартлар (ИСО, МЭК, евро стандартлари)га асослангандир. Шунга кўра, ҳозирда мавжуд ГОСТларнинг 40%дан зиёди ҳалқаро дара- жада уйғунлаштирилган стандартлар ҳисобланади.
Давлатлараро кенгаш ҳалқаро (ИСО, МЭК) ва регионал (СЕН) стандартлаштириш ташкилотлари томонидан стандартлаштириш бўйича регионал ташкилот сифатида тан олинган. ИСОда қабул қилинган қоидаларга кўра, Давлат­лараро кенгашга «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Евроосиё ташкилоти (EASC)» номи берилган. Ҳалқаро ташкилотлар билан Давлатлараро кенгаш ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишувлари имзоланган. Бу келишувлар ҳалқаро стандартларни давлатлараро стан­дартлар сифатида қабул қилиш ҳууқуқини беради.
Ҳозирда давлатлараро стандартлар фондида 20000га яқин МҲ мавжуд ва уларнинг 40% 1992 йилдан сўнг ишлаб чиқилган.
Давлатлараро кенгаш доирасида стандартлаштириш ишларини олиб бориш нафақат МДҲ мамлакатлари ҳудудида, балки ҳалқаро даражада савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
1992 йилда Давлатлараро кенгашнинг йиғилиш Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва бир неча хужжатлар қабул қилинган. Ўзбекистон кенгашнинг икки ТҚсини олиб боради. Булар, пахта ва ипак хомашёси маҳсулотлари бўйича ТҚлардир. Ўзбекистон худудида деярли барча давлатлараро МҲ амал қилади.
Назорат саволлари:
1. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаш қачон ташкил этилган?
2. Давлатлараро кенгаш ким томонидан ташкил этилган?
3. Давлатлараро кенгаш нима мақсадда ташкил этилган?
4. Давлатлараро кенгашга қайси идоралар аъзо ҳисобланади?
5. Давлатлараро кенгашга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича қандай вазифалар юклатилган?
6. Давлатлараро кенгаш ва унинг ишчи органлари фаолиятининг асосий йўналиши нималардан иборат?



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish